Ҳамда у иймонли кимсалар сиз Муҳаммадга туширилган Қуръонга ва сиздан олдинги пайғамбарлар учун нозил қилинган китобларга ҳам иймон келтирадилар. Шунингдек, улар охират кунига ҳам аниқ ишонадилар.
Сиз қидирган ي ق ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 28 та оят мавжуд.
qat'iy ishondilar, bilishni istagan, yaqinan, yaxshi biluvchi, ishonadiganlar-, qat'iy ravishda ishonadiganlar, yaqin, haqiqatan ishonadigan kishilar, qat'iy ravishda ishonadilar, iqror bo'lgan holda
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳамда у иймонли кимсалар сиз Муҳаммадга туширилган Қуръонга ва сиздан олдинги пайғамбарлар учун нозил қилинган китобларга ҳам иймон келтирадилар. Шунингдек, улар охират кунига ҳам аниқ ишонадилар.
Билмайдиган нодон кимсалар: “Аллоҳ бизларга тўғридан-тўғри гапирса ёки бизга бирор-бир аломат келса эди”, – дейдилар. Улардан бурунгилар ҳам худди уларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтгандилар. Уларнинг фикру хаёллари, қалблари бир-бирлариникига ўхшайди. Биз барча аломат ва оятларни тўлиқ ишонадиган одамлар учун баён қилиб берганмиз.
Ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган Марям ўғли Исо Масиҳни, албатта, биз ўлдирдик деб айтган асоссиз гаплари туфайли жазоладик. Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, хочга ҳам осмадилар, фақат уларнинг кўзига осий бир одам ўхшатиб қўйилди. Аслида Исо пайғамбар мавзусида талашиб юрган кимсалар у ҳақида ўзлари ҳам гумон ичида қолгандирлар. Уларда бу ишнинг ҳақиқати борасида ҳеч қандай бир илм йўқ бўлиб, фақатгина гумонларга эргашадилар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир.
Ёки жоҳилият даврининг ҳукмларини хоҳлайдиларми? Чиндан ҳам ишонган қавмлар учун Аллоҳдан кўра кимнинг ҳукми яхшироқдир?!
Шундай қилиб, Иброҳимга аниқ ишонувчилардан бўлиши учун осмонлар ва Ернинг улкан салтанатини кўрсатамиз.
Аллоҳ осмонларни уни кўриб турганингиздек устунсиз кўтариб қўйган, сўнгра Аршни эгаллаган ҳамда қуёш ва ойни Ўз амрига бўйсундирган Зотдир. Ҳар бири муайян муддат бўлган қиёмат кунигача юриб туради. Аллоҳ барча ишнинг тадбирини қилади ва оятларни батафсил баён қилади. Шоядки, сизлар қиёмат кунида Роббингизга рўбарў бўлишга аниқ ишонсангиз.
Ҳамда ўлим деб аталувчи мутлақ ҳақиқат яқин келгунча Роббингизга ибодат қилаверинг.
Мусо унга: “Агар ишонадиган бўлсангиз, У осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббисидир”, – деди.
Улар намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар ва охиратга аниқ ишонадилар.
Ўзлари аниқ билган бўлсалар ҳам, зулм ва кибрга берилиб, у мўъжизаларни инкор қилдилар. Энди эй Муҳаммад, бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.
Сўнг узоқ вақт ўтмасдан ҳудҳуд келиб: “Мен сен билмаган нарсалардан огоҳ бўлдим ва сенга Сабаъ шаҳридан ишончли хабар келтирдим”, – деди.
Қиёмат олдидан кофирларнинг устига айтилган азоб тушганида Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарамиз. Жонивор уларга одамлар оятларимизга аниқ ишонмайдиган бўлганларини айтиб беради.
Бас, эй Муҳаммад, уларнинг озорларига сабр қилинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Охиратга ишонмайдиган кимсалар сизни суст деб ҳисобламасинлар.
Улар намозни тўлиқ адо этадиган, закотни ўз жойига берадиган ва охират кунига аниқ ишонадиган кимсалардир.
Агар сиз, гуноҳкорларни қиёмат кунида Роббилари ҳузурида бошлари эгик ҳолларида туриб: “Эй Роббимиз, ваъдангнинг рост эканлигини кўрдик ва эшитдик, бас, бизларни яна ҳаётга қайтар, бизлар энди яхши амал қиламиз. Энди, бизлар, албатта, қиёмат ҳақ эканлигига аниқ ишонувчимиз”, – деб ёлворишларини кўрсангиз эди!
Улар мусибатларга сабр қилишгач, Биз улардан амримиз билан тўғри йўлга бошлайдиган раҳнамоларни чиқардик. Улар оятларимизга аниқ ишонар эдилар.
Агар ҳақиқатан ишонувчи бўлсангизлар, Роббингиз осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг ҳам Роббисидир.
Ҳамда сизларнинг яратилишингизда ва Аллоҳ ер юзига тарқатиб юборган жониворлардан иборат нарсаларда ҳам аниқ ишонадиган қавм учун ибратли аломатлар бордир.
Бу оятлар одамлар учун очиқ-ойдин кўрсатмалардир ва аниқ ишонадиган қавм учун ҳидоят ва раҳматдир.
Қачонки, сизларга: “Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ваъдаси ростдир, Қиёмат ҳақида шубҳа йўқдир”, – дейилса, сизлар: “Биз қиёмат соати нима эканини билмаймиз, фақат гумон қиламиз, холос. Биз қиёмат бўлишига аниқ ишонувчи эмасмиз”, – деган эдингиз.