Эй Расулим, мушрикларга: “Хоҳ унга ишонинг, хоҳ ишонманг, ҳеч фарқи йўқ. Зотан, ундан олдин Тавротдан илм берилган кишилар Қуръон тиловат қилинган вақтида сажда қилган ҳолларида ияк юзлари билан ерга йиқиладилар”, – деб айтинг.
Сиз қидирган بِهِ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 329 та оят мавжуд.
u bilan, ularga, o'zi bilan, uni, o'zini, unga, nomiga, mavjud, u bilan birga, Uni
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, мушрикларга: “Хоҳ унга ишонинг, хоҳ ишонманг, ҳеч фарқи йўқ. Зотан, ундан олдин Тавротдан илм берилган кишилар Қуръон тиловат қилинган вақтида сажда қилган ҳолларида ияк юзлари билан ерга йиқиладилар”, – деб айтинг.
Зотан, мушрикларнинг ўзларида ҳам ота-боболарида ҳам у ҳақида ҳеч қандай илм йўқдир. Оғизларидан чиқаётган бу сўз жуда оғирдир. Улар фақат ёлғон сўзни айтяптилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Уларнинг қанча муддат ғорда қолганларини Аллоҳ энг яхши билувчидир. Осмонлар ва Ернинг сирлари фақат Унга оиддир. У нақадар мукаммал кўрувчи ва эшитувчидир! Ўша одамлар учун Ундан ўзга бирор дўст йўқдир. Аллоҳ Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмайди”, – деб айтинг.
Эй Расулим, уларга дунё ҳаётининг мисолини келтириб ўтинг. У худди бир сув кабидирки, Биз уни осмондан ёғдиргач, у сабабли баҳорда ер ўсимликлари бир-бирига аралашиб ўсиб кетади. Сўнгра куз фаслида шамоллар уни учириб кетадиган хас-чўпга айланиб қолади. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир Зотдир.
Биз пайғамбарларни фақат жаннатдан хушхабар берувчи ва дўзахдан огоҳлантирувчилар қилиб юборамиз. Куфр келтирганлар эса ботил ҳужжатлар билан тортишадилар. У билан ҳақиқатни енгмоқчи бўладилар ҳамда оятларимни ва ўзлари огоҳлантирилган охират азобини масхара қилиб оладилар.
Ахир ўзинг эгаллаб хабардор бўлмаган нарсага қандай сабр қила оласан?!
Кейин Марям унга ҳомиладор бўлиб, у билан бирга чекка бир жойга кетди.
Сўнг Марям боласини кўтарган ҳолда қавмига келди. Улар: “Эй Марям, сен қизиқ иш қилибсан-ку!” – дедилар.
Эй Муҳаммад, албатта, Биз бу Қуръонни тақводорларга жаннат билан хушхабар беришингиз ва қайсар қавмни жаҳаннам билан огоҳлантиришингиз учун уни сизнинг тилингизга осон қилиб қўйдик.
Эй Муҳаммад, албатта, Биз бу Қуръонни тақводорларга жаннат билан хушхабар беришингиз ва қайсар қавмни жаҳаннам билан огоҳлантиришингиз учун уни сизнинг тилингизга осон қилиб қўйдик.
У биродарим билан белимни қувватли қилгин.
У Зот Ерни сизлар учун бешик қилиб қўйди ва унда йўллар пайдо қилди ҳамда осмондан сув ёғдирди. Бас, у сув билан турли набототлардан жуфтларини чиқардик.
Ҳолбуки, Ҳорун бузоққа сиғинишларидан олдин уларга: “Эй қавмим, сизлар бу билан имтиҳон қилиндингиз. Роббингиз, шубҳасиз, ягона Раҳмондир. Бас, менга эргашинглар ва амримга итоат қилинглар!” – деган эди.
Сомирий Мусога: “Мен улар кўрмаган нарсани кўриб қолдим. Бас, элчи Жаброилнинг изидан бир сиқим олиб, уни бузоқнинг ҳайкалига сочган эдим ундан тирик бузоқ каби бўкирган овоз чиқди. Нафсим шу ишни қилишни менга чиройли кўрсатди”, – деди.
Аллоҳ уларнинг олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билади. Одамлар эса, Уни илм билан қамраб ололмайдилар.
Эй Расулим, уларни синашимиз учун дунё ҳаётининг зийнати қилиб, айримларини баҳраманд қилган нарсаларимизга кўзингизни тикманг. Роббингизнинг сизга ато қиладиган ризқи яхшироқ ва боқийдир.
Эй Муҳаммад, аниқки, сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам масхара қилинган. Натижада, уларнинг устидан кулган кимсаларни эса ўзлари масхара қилган нарсалари ўраб азобга солди.
Дарҳақиқат, Мусодан олдин Иброҳимга тўғри йўлни бердик. Биз уни солиҳ эканини билар эдик.
Шунда уларнинг катталари: “Уни одамларнинг олдига олиб келинглар шояд, улар Иброҳимнинг ишларига гувоҳ бўлишар”, – дедилар.
Улар Иброҳимга макр қилмоқчи бўлдилар. Биз эса уларнинг ўзларини кўпроқ зиён кўрувчи қилиб қўйдик.