Бас, Биз унинг дуосини ижобат қилиб, ундаги заҳматни кетказдик. Ҳамда Ўз ҳузуримиздан раҳмат қилиб, ибодат қилувчиларга эслатма бўлсин, деб Айюбга оиласини ва улар билан қўшиб, яна уларнинг баробарича аҳлу авлод ато қилдик.
Сиз қидирган بِهِ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 329 та оят мавжуд.
u bilan, ularga, o'zi bilan, uni, o'zini, unga, nomiga, mavjud, u bilan birga, Uni
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бас, Биз унинг дуосини ижобат қилиб, ундаги заҳматни кетказдик. Ҳамда Ўз ҳузуримиздан раҳмат қилиб, ибодат қилувчиларга эслатма бўлсин, деб Айюбга оиласини ва улар билан қўшиб, яна уларнинг баробарича аҳлу авлод ато қилдик.
Одамлар орасида Аллоҳга бир томонлама ибодат қиладиган кимсалар ҳам бор. Борди-ю унга бирор-бир яхшилик етса, у сабабли кўнгли хотиржам бўлади, агар бирор бало етса, диндан юз ўгириб кетади. У бу дунёда ҳам охиратда зиён кўрди. Мана бу эса очиқ-ойдин зиёндир.
Унинг қайноғидан уларнинг қоринларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилади.
Бу амалларни Аллоҳга чин ихлос қилиб, Унга ширк келтирмаган ҳолингизда бажаринг. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, бас, у худди осмондан қулаган ва уни йиртқич қуш ўлжа қилиб тортиб кетган ёки уни кучли шамол олис жойларга учириб кетгандек бўлади.

Шунингдек, илм берилган зотларни эса бу Қуръонни Роббингиз томонидан келган ҳақиқат эканини билиб кейин унга иймон келтиришлари ва диллари у билан ихлосли бўлиши учун қилди. Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни тўғри йўлга ҳидоят қилувчидир.
Ҳа, шундай, ким ўзига берилган уқубат баробарида ўч олса, сўнгра яна унга зулм қилинса, албатта, Аллоҳ унга ёрдам қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Аъфув ва мағфирати кўп бўлган – Ғофур Зотдир.
Улар Аллоҳни қўйиб, унга бирор ҳужжат туширмаган ва ўзларида у ҳақида маълумот бўлмаган нарсаларга ибодат қиладилар. Золимлар учун ҳеч бир ёрдамчи йўқдир.
Улар Аллоҳни қўйиб, унга бирор ҳужжат туширмаган ва ўзларида у ҳақида маълумот бўлмаган нарсаларга ибодат қиладилар. Золимлар учун ҳеч бир ёрдамчи йўқдир.
Биз осмондан аниқ миқдор билан сув тушириб, уни ерга жойлаб қўйдик ва албатта, Биз уни кетказишга ҳам, қодирмиз.
Кейин Биз сизлар учун бу сув билан хурмо ва узум боғларини пайдо қилдик. Сизлар учун у боғларда кўп мевалар бор ва сизлар улардан ейсизлар.
У фақат бир телба одамдир. Бас, уни бир оз вақтгача кузатиб туринглар.
У фақат бир телба одамдир. Бас, уни бир оз вақтгача кузатиб туринглар.
Биз уларга бойлик ва фарзандлардан мадад бериб турибмиз деб, ўйлайдиларми?!
Бу билан мўминларга қарши мутакаббирлик қилиб, тунги суҳбатларингизда Қуръон хусусида беҳуда сўзларни айтар эдингиз.
Ёхуд унда телбалик бор, деб айтадиларми?! Йўқ, Муҳаммад уларга ҳақиқатни келтирди. Уларнинг кўпчиликлари эса, ҳақиқатни ёмон кўрувчилардир.
Кимки ўзида ҳеч қандай далил бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирор сохта илоҳга илтижо қилса, бас, унинг ҳисоб-китоби Роббисининг ҳузуридадир. Албатта, кофир бўлганлар азобдан қутулмайдилар.
Ўшанда сизлар уни тилларингиз билан илиб олиб, оғизларингиз билан ўзларингиз аниқ билмаган нарсани айтар ва буни енгил ҳисоблар эдингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳ наздида у катта гуноҳдир.
Аллоҳнинг булутларни ҳайдашини, сўнгра уларнинг орасини бирлаштиришини, сўнгра уни устма-уст қилиб қўйишини кўрмадингизми? Сўнгра булут орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. Аллоҳ осмондан ва ундаги булутлар тоғидан дўл ёғдириб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга етказади ва Ўзи хоҳлаган кишилардан нари кетказади. Чақмоғининг ёруғлиги эса кўзларни кетказиб юборгудек бўлади.
Куфр келтирган кимсалар: “Муҳаммадга Қуръон яхлит бир тўплам ҳолида нозил қилинса бўлмасмиди?” – дейдилар. Эй Муҳаммад, қалбингизни бу Қуръон билан собит қилиш учун шундай қилдик. Ҳамда уни бўлиб-бўлиб тартил билан баён қилдик.