Бу ёмғир суви билан қақраб ётган ўлик шаҳарларни тирилтириш ва Ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғориш учундир.
Сиз қидирган بِهِ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 329 та оят мавжуд.
u bilan, ularga, o'zi bilan, uni, o'zini, unga, nomiga, mavjud, u bilan birga, Uni
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бу ёмғир суви билан қақраб ётган ўлик шаҳарларни тирилтириш ва Ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғориш учундир.
Бас, эй Расулим, кофирларга итоат қилманг ва бу Қуръон билан уларга қарши қаттиқ жанг қилинг.
Ўлмайдиган ҳамиша тирик Зотга таваккул қилинг ҳамда Унга ҳамду сано билан тасбеҳ айтинг. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлишда Унинг Ўзи етарлидир.
У осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга эгалик қилган Зотдир. У Раҳмондир, бас, У ҳақида хабардор Зотдан сўранг.
Ҳақиқатан, улар пайғамбарни ёлғонга чиқарган эдилар. Яқинда уларга истеҳзо қилган нарсанинг хабарлари келади.
Фиръавн унга: “Хўш, агар ростгўйлардан бўлсанг, ўша мўъжизангни келтир-чи?!” – деди.
Уни Руҳ ул-Амин Жаброил олиб тушди.
Уларга уни ўқиб берганда ҳам иймон келтирувчи бўлмас эдилар.
Кофирлар то аламли азобни кўрмагунларича, унга иймон келтирмайдилар.
Қуръонни осмондан шайтонлар олиб тушган эмас.
Сўнг узоқ вақт ўтмасдан ҳудҳуд келиб: “Мен сен билмаган нарсалардан огоҳ бўлдим ва сенга Сабаъ шаҳридан ишончли хабар келтирдим”, – деди.
Шунда Сулаймоннинг амридаги кучли жинлардан бўлган ифрит: “Мен уни сенга ўрнингдан туришингдан олдин келтираман. Албатта, мен бунга қодир ва ишончлидирман”, – деди.
Китобдан илми бор бўлган бир зот эса: “Мен уни кўзингни очиб юмгунингча сенга келтираман”, – деди. Кейин Сулаймон у тахтнинг олдида турганини кўргач: “Бу Роббимнинг шукр қиламанми ёки ношукрлик қиламанми, имтиҳон қилиш учун берган фазлидандир. Ким шукр қилса, бас, албатта, у фақат ўзи учун шукр қилади. Кимки ношукрлик қилса, бас, албатта, Роббим ҳамма нарсадан беҳожат ва улуғ Зотдир”, – деди.
Ёки осмонлар ва Ерни яратган ҳамда сизлар учун осмондан сув тушириб, у билан гўзал боғларни ўстирган Зот яхшироқми?! Сизларда у боғларнинг дарахтини ўстириш қудрати бўлмаган эди. Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Йўқ, улар Аллоҳга ўзгаларни тенглаштирадиган қавмдирлар!
Мусонинг онаси ўғлининг дарёда оқиб кетганини кўргач қалби бўшашиб қолди. Агар "Биз уни сенга қайтарамиз”, деган ваъдамизга иймон келтирувчилардан бўлиши учун унинг кўнглини хотиржам қилмаганимизда, албатта, уни ўз ўғли эканини билдириб қўйган бўлар эди.
Мусонинг онаси унинг опасига: “Унинг изидан бор”, – деди. Опаси Мусонинг кетидан тушди ва улар сезмаган ҳолларида уни бир четдан кузатиб турди.
Биз Қуръондан илгари китоб берган яҳудий ва насронийларнинг мўминлари унга иймон келтирадилар.
Қачонки, уларга Қуръон тиловат қилинса: “Биз унга иймон келтирдик. Албатта, бу китоб Роббимиз томонидан келган ҳақиқатдир. Бизлар Қуръон нозил бўлишидан олдин ҳам мусулмон эдик”, – дейдилар.
Бас, Биз уни ҳам, жойларини ҳам ерга юттирдик. Кейин унинг учун Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган бирор жамоа ҳам бўлмади ва ўзи ҳам нусратга эришувчилардан бўлмади.
Биз инсонга ота-онаси учун яхшилик қилишни буюрдик. Бироқ улар ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишингга ундасалар, у ҳолда уларга итоат қилма! Барчангизнинг қайтиб борадиган жойингиз Менинг ҳузуримгадир. Бас, ўшанда сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини бераман.