Нуҳ Роббисига: “Эй Роббим, мен Сендан ўзимда у ҳақда илм бўлмаган нарсаларни сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қоламан”, – деди.
Сиз қидирган بِهِ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 329 та оят мавжуд.
u bilan, ularga, o'zi bilan, uni, o'zini, unga, nomiga, mavjud, u bilan birga, Uni
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Нуҳ Роббисига: “Эй Роббим, мен Сендан ўзимда у ҳақда илм бўлмаган нарсаларни сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қоламан”, – деди.
Агар сизлар иймондан юз ўгирсангиз, бас, мен сизларга у билан юборилган ҳақ динни тўла-тўкис етказдим. Агар иймон келтирмасангиз, унда Роббим сизларни ҳалок қилиб ўринларингизга бошқа қавмни халифа қилиб келтиради. Сизлар эса Унга ҳеч қандай зарар етказа олмайсиз. Албатта, Роббим ҳамма нарсани қўриқловчи – Ҳафиз Зотдир.
Эй Расулим, сизга пайғамбарларнинг хабарларидан қалбингизни мустаҳкам қиладиган қиссаларни айтиб беряпмиз. Бу қиссаларда сизга ҳақиқат, насиҳат ҳамда барча мўминлар учун эслатмалар келди.
Шунда оталари Яъқуб: “Уни ўзингиз билан олиб кетишингиз мени жуда ташвишлантиради, сизлар ундан бехабар қолган пайтингизда уни бўри еб кетишидан қўрқаман”, – деди.
Бас, оталарини ишонтириб уни олиб кетишгач, уни қудуқнинг қаърига ташлашга келишиб олишди ҳамда Юсуфни қудуққа ташлаб юбордилар. Шу пайт Биз унга: “Вақти келганда у акаларингга бу қилган ишлари тўғрисида, албатта, хабар берасан. Лекин улар асл ҳақиқатни сезмайдилар”, – деб ваҳий қилдик.
Ҳақиқатан, Зулайҳо унга мойил бўлди, Агар Роббисининг огоҳлантириши ва хиёнатнинг гуноҳлиги тўғрисидаги аломатини эътиборсиз қолдириб, кўрмаганида, Юсуфнинг кўнгли ҳам бунга мойил бўлар эди. Шундай қилиб, ундан ёмонлик ва фаҳшни буриб юбордик ва бундан сақладик. Албатта, у холис бандаларимиздандир.
Соқий подшоҳнинг ёнига қайтиб, Юсуф тушни қандай таъбир қилганини айтгач подшоҳ: “Уни дарҳол менинг ҳузуримга олиб келинг”, – деди. Қачонки унга подшоҳнинг элчиси келгач Юсуф: “Хожангнинг ёнига қайтиб бориб, олдин ундан қўлларини кесиб олган аёларнинг ҳоли нима бўлганини сўра. Албатта, Роббим уларнинг макрларини билувчидир”, – деди.
Буларни эшитган подшоҳ: “Уни дарҳол ёнимга олиб келинг, мен уни ўзимга хос кишилардан қилиб оламан”, – деди. Юсуф келтирилиб подшоҳ у билан гаплашгач: “Сен, албатта, бугундан бошлаб бизнинг ҳузуримизда мартабали ва ишончли кишилардансан”, – деди.
Бас, борди-ю агар уни менинг олдимга олиб келмасангиз, у ҳолда менинг ҳузуримда сизлар учун ўлчаб бериладиган ҳеч нарса йўқ. Шунингдек, менинг яқинимга йўламанглар.
Яъқуб уларга: “Уни менинг олдимга келтиришингиз ҳақида қасам ичиб Аллоҳдан васиқа келтирмагунингизга қадар Биняминни асло сизлар билан бирга юбормайман. Бироқ йўлтўсарларга дуч келиб қуршовда қолишингиз бундан мустасно”, – деди. Юсуфнинг акалари унга васиқаларини келтиришгач, Яъқуб уларга: “Қаранг, бу айтаётган
Жарчилардан бири: “Подшоҳнинг қадаҳини йўқотдик. Уни топиб келтирган кишига бир туя юк мукофот бор. Мен унга мукофот берилишига кафилман”, – деди.
Жарчилардан бири: “Подшоҳнинг қадаҳини йўқотдик. Уни топиб келтирган кишига бир туя юк мукофот бор. Мен унга мукофот берилишига кафилман”, – деди.
Сизлардан ким сўзини сир сақласа ёки уни ошкор қилса ва кечаси яширинган билан кундузи айланиб юрган ҳаммаси баробардир. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг илмидадир.
Роббиларининг чақириғига лаббай деб жавоб берган кимсалар учун гўзал мукофот бўлган жаннат бордир. Бироқ Унга ижобат қилмаганлар эса, борди-ю Ер юзидаги барча нарса ҳатто, у яна икки баробар кўпайиб уларники бўлса, уни Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун фидо қилган бўлар эдилар. Улар учун ҳисоб-китобнинг ёмони бўлади. Борар жойлари жаҳаннамдир ва у нақадар ёмон жойдир.
Улар Аллоҳнинг қариндошлар билан алоқани мустаҳкамлашга доир буюрган ишларига амал қилиб ришталарни боғлайдилар, Роббиларидан қўрқадилар ва ҳисоб-китобнинг ёмон бўлишидан хавфсирайдилар.
Аллоҳга берган ваъдасини мустаҳкамлаганидан кейин ҳақ ва яхшиликдан юз ўгириб уни бузадиганлар, Аллоҳ боғланишига буюрган хайрли амалларни кесадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсаларга эса Аллоҳдан лаънат ва диёрнинг ёмони бўлган дўзах бордир.
Борди-ю бир Қуръон бўлиб унинг кучи билан тоғлар ўрнидан силжитилса ёки Ер парчаланадиган бўлса ёки бўлмаса ўликлар тирилиб тилга киритилса ҳам мана шу Қуръон бўлар эди. Аксинча, ишларнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Наҳотки, ҳали ҳам иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, барча одамларни ҳидоятга солар эди, деб тушунмаяптиларми? Кофир бўлганларга эса, Аллоҳнинг ваъдаси келгунча, қилган ишлари сабабли даҳшатли офат етиб тураверади ёки уларнинг юртлари яқинига фалокатлар тушиб кофирларни саросимага солиб туради. Шубҳасиз, Аллоҳ ваъдасига асло хилоф қилмайди.

Биз Таврот ва Инжил Китобини берган кимсалар сизга нозил қилинган Қуръон сабабли хурсанд бўладилар. Бироқ яҳудий ва насронийлардан иборат гуруҳлар орасида Қуръоннинг баъзи бир қисмини инкор қиладиганлар ҳам бор. Эй Муҳаммад, уларга: “Албатта, мен ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмасликка буюрилдим. Фақат ёлғиз Унга қул бўлишга даъват қиламан ва охири қайтар жойим ҳам Унинг ҳузуригадир”, – деб айтинг.