Агар чиндан ҳам улар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрққанларида, Аллоҳ тарафидан келадиган савоб ўзлари учун яхшироқ бўларди. Кошки, улар буни билсалар эди.
Сиз қидирган ث و ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 28 та оят мавжуд.
savobi, yig'ilish joyi, savobini (manfaatini), savobini, evazini, evazining, shuning uchun sizga berdi, bir evaz sifatida, evazlarning, jazosi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар чиндан ҳам улар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрққанларида, Аллоҳ тарафидан келадиган савоб ўзлари учун яхшироқ бўларди. Кошки, улар буни билсалар эди.
Эсланг, Аллоҳнинг уйи – Каъбани одамлар учун зиёратгоҳ ва омонлик макони қилиб, Иброҳимнинг турган жойидан намозгоҳ қилиб олинг, дедик. Иброҳим ва Исмоилга: “Менинг уйимни тавоф қилувчилар, эътикофда бўлиб ибодат қилувчилар, руку ва сажда қилувчилар учун покиза тутинглар”, – деб амр қилдик.
Олдиндан битиб қўйилган ажалга кўра, Аллоҳ рухсат бермаса, ҳеч бир жонзот ўлмайди. Ким дунё савоби бўлган ўлжани истаб жанг қилса, бас, унга ўша истаган нарсасидан бир миқдор берамиз. Шунингдек, кимки охират савобини истаб жиҳод қилса, унга ҳам берамиз. Албатта, биз шукр қилувчиларни мукофотлаймиз.

Шундай қилиб, Аллоҳ уларга дунё мукофотини ҳам, гўзал охират мукофотини ҳам берди. Чунки Аллоҳ эзгу амаллар қилувчиларни севади.
Шундай қилиб, Аллоҳ уларга дунё мукофотини ҳам, гўзал охират мукофотини ҳам берди. Чунки Аллоҳ эзгу амаллар қилувчиларни севади.
Ўшанда Расул ортингиздан чақириб турса ҳам, ҳеч кимга бурилиб қарамай, жойингиздан узоқлашиб кетганингизни эсланг. Бундан кейин қўлингиздан кетган нарсага ҳам, сизга етган мусибатларга ҳам маҳзун бўлмаслигингиз учун сизларни ғам устига ғам билан жазолади. Аллоҳ қилиб турган амалларингиздан хабардордир.
Роббилари уларнинг дуоларига ижобат қилиб: “Шубҳасиз, Мен сизлардан хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин хайрли иш қилганларнинг амалини зое кетказмайман. Зеро, сизлар бир-бирингиздан дунёга келгандирсизлар. Юртларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувиб чиқарилган, Менинг йўлимда азиятлар чеккан ҳамда жанг қилиб, ўлдирилганларнинг гуноҳларини, албатта, ўчираман. Албатта, уларни тагларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман”, – дейди. Булар Аллоҳ ҳузуридан бир мукофотдир. Зеро, мукофотларнинг энг чиройлиси Аллоҳнинг ҳузуридадир.

Кимки бу дунё мукофотини истаса, билиб қўйсинки, Аллоҳнинг ҳузурида бу дунёнинг ҳам, охиратнинг ҳам мукофоти бордир. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.

Эй Расулим, уларга: “Сизларга Аллоҳнинг наздида бундан ҳам ёмонроқ жазоси бўлган кимсанинг хабарини берайми? Улар Аллоҳ лаънатлаган, уларга ғазаб қилган, улардан баъзиларини маймун ва чўчқаларга айлантириб қўйган ва шайтонга сиғинган кимсалардир”, – деб айтинг. Ана ўшалар энг ёмон маконда бўлган ва тўғри йўлдан тамоман адашган кимсалардир.
Шу айтган гаплари учун Аллоҳ уларни тагидан анҳорлар оқиб турувчи, у ерда абадий қолинадиган жаннатлар билан мукофотлайди. Мана бу яхшилик қилувчи муҳсин зотларнинг мукофотидир.
Огоҳ бўлингларки, албатта, у кофирлар Ундан махфий тутиш учун дилларидаги адоватларини яшириб бошқа томонга бурадилар. Шуни билсинларки, кийимларига ўраниб олган пайтларида ҳам Аллоҳ уларнинг яширган ва ошкор қилган нарсаларини билади. Албатта, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Айнан улар учун остиларидан анҳорлар оқиб турадиган мангу Адн номли жаннатлар бор бўлиб, улар у ерда олтин билакузуклар билан безанадилар ҳамда юпқа ва қалин ипакдан яшил либослар кийиб сўриларда суяниб ўтирадилар. У нақадар яхши мукофот ва нақадар чиройли бўлган маскан.

Ана, ўша жойда мадад фақат ҳақ Аллоҳга хосдир. У мукофоти яхши ва оқибати хайрли Зотдир.
Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир. Боқий қолувчи солиҳ амаллар эса Роббингиз наздида савоб ва орзу жиҳатидан яхшироқдир.
Аллоҳ тўғри йўлдаги кишиларга ҳидоятни янада зиёда қилади. Роббингиз наздида боқий қолувчи солиҳ амаллар савоби яхшироқ ва оқибати хайрлидир.
Мана шу икки рақиб бўлган мўмин ва кофир Роббиларининг дини хусусида тортишдилар. Бас, куфр келтирганлар учун қиёматда оловдан кийимлар бичилиб, бошлари устидан қайноқ сув тўкилади.