Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва улардан юз ўгириб такаббурлик қилган кимсалар учун само эшиклари очилмайди. Токи туя игна тешигига кирмагунча жаннатга кира олмайдилар. Биз гуноҳкорларни ана шундай жазолаймиз.
Сиз қидирган ج م ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 11 та оят мавжуд.
tuya, chiroyli tarzda, chiroyli, bir chiroy, barchasi, bir arqondir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва улардан юз ўгириб такаббурлик қилган кимсалар учун само эшиклари очилмайди. Токи туя игна тешигига кирмагунча жаннатга кира олмайдилар. Биз гуноҳкорларни ана шундай жазолаймиз.
Унинг кўйлаги устига бир чорва ҳайвонининг қонини суриб сохта қон билан келтирдилар. Яъқуб ўғилларига қараб: “Йўқ, сизларга нафсингиз бу ёмон ишни қилишга ундаган. Бас, менинг вазифам чиройли сабр қилишдир. Нима ҳам дейман, сиз таърифлаётган воқеаларга чидаш учун Аллоҳ менга мададкордир.
Яъқуб уларга: “Аксинча, сизларга нафсингиз ёмон ишни чиройли қилиб кўрсатибди. Энди менинг ишим чиройли сабр қилмоқдир. Шояд, Аллоҳ уларнинг икковини жамлаб яна бағримга келтирса. Албатта, У ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир”, – деди.
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсани фақат ҳақ ҳикмат билан яратдик. Қиёмат соати ҳам, албатта, келувчидир. Бас, шундай экан, сиз жоҳилларнинг озорларига сабр қилинг ва уларга чиройли муомалада бўлиб туринг.
Ҳамда сизлар учун уларда кечқурун яйловдан қайтараётган ва тонгда ўтлоққа олиб кетаётган пайтингизда чиройли манзара намоён бўлади.
Куфр келтирган кимсалар: “Муҳаммадга Қуръон яхлит бир тўплам ҳолида нозил қилинса бўлмасмиди?” – дейдилар. Эй Муҳаммад, қалбингизни бу Қуръон билан собит қилиш учун шундай қилдик. Ҳамда уни бўлиб-бўлиб тартил билан баён қилдик.
Эй Пайғамбар, жуфтларингизга: “Агар сизлар дунё ҳаётини ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлсангизлар, у ҳолда келинглар, мен сизларни ўша нарсалар билан баҳраманд қилай ва яхшиликча жавоб бериб, қўйиб юборай”, – деб айтинг.
Эй мўминлар, қачонки, сизлар мўминаларни никоҳларингизга олсангизлар-у, сўнгра уларга жинсий тегинишдан олдин уларни талоқ қилсангизлар, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда йўқдир. Бас, уларни озгина моддий баҳраманд қилиб, чиройли кузатиш билан қўйиб юборинглар.
Бас, эй Муҳаммад, кофирларнинг озорларига чиройли сабр қилинг!
Мушрикларнинг айтаётган сўзларга сабр қилинг ҳамда уларни чиройли усулда тарк қилинг!
Улар худди сариқ туяларга ўхшайди.