Албатта, Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни тагидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади. Албатта, Аллоҳ нимани хоҳласа ўшани қилади.
Сиз қидирган ج ن ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 201 та оят мавжуд.
jannatlar, jannatda, jannat, jannatga, bir bog'ga, bir bog'i, va jannatga, va jannatlardir, jannatlarga, jannatni
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни тагидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади. Албатта, Аллоҳ нимани хоҳласа ўшани қилади.
Албатта, Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларни тагидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади. Улар у ерда олтин билакузуклар ва марваридлар билан безанадилар. У ердаги кийимлари эса ипакдан бўлади.
У кунда ҳукмронлик ёлғиз Аллоҳ учундир. Аллоҳнинг Ўзи улар ўртасида ҳукм қилади. Бас, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсалар неъматланиш жаннатларидалар.
Кейин Биз сизлар учун бу сув билан хурмо ва узум боғларини пайдо қилдик. Сизлар учун у боғларда кўп мевалар бор ва сизлар улардан ейсизлар.
У фақат бир телба одамдир. Бас, уни бир оз вақтгача кузатиб туринглар.
Ёхуд унда телбалик бор, деб айтадиларми?! Йўқ, Муҳаммад уларга ҳақиқатни келтирди. Уларнинг кўпчиликлари эса, ҳақиқатни ёмон кўрувчилардир.
Улар яна: “Ёки унга осмондан эҳтиёжи учун хазина ташланса ёхуд унинг учун бир боғ бўлиб, ундан тановул қилса эди”, – деб айтадилар. Золимлар мўминларга қарата: “Сизлар фақат бир сеҳрланган кишига эргашмоқдасиз”, – дедилар.
Агар истаса, сизга шу дунёдаёқ улар айтган нарсалардан яхшироғини, тагидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва сиз учун қасрлар қилиб бера оладиган Зот улуғдир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Қани, мана шу дўзах яхшими ёки тақводорларга мукофот ва қайтиш жойи бўлиб, уларга ваъда қилинган абадийлик жаннатими?!” деб айтинг.
Жаннат аҳллари эса у кунда энг яхши маскан ва энг чиройли оромгоҳларда бўладилар.
Фиръавн: “Сизларга юборилган бу пайғамбарингиз, аниқ, телбадир”, – деди.
Бас, фиръавн ва унга эргашганларни боғлар ва булоқлардан айирдик.
Яна мени неъматлар жаннатининг ворисларидан қилгин.
У кунда жаннат тақводорларга яқинлаштирилади.
Гўзал боғлар ва булоқлар билан ҳам мадад берди.
Сўлим боғлар ва тиниқ булоқ ичидами?
Эй Мусо, асонгни ташла. Бас, қачонки, Мусо асосининг худди у илондек ҳаракат қилаётганини кўргач, ортига қарамай қочди. Шунда Биз унга: “Эй Мусо, қўрқмагин! Зеро, Менинг ҳузуримда пайғамбарлар қўрқмайди”, – дедик.
Сулаймон учун жин, инс ва қушлардан иборат лашкарлари тўпланиб, унинг қаршисида тизилган ҳолларида турдилар.
Шунда Сулаймоннинг амридаги кучли жинлардан бўлган ифрит: “Мен уни сенга ўрнингдан туришингдан олдин келтираман. Албатта, мен бунга қодир ва ишончлидирман”, – деди.
Асонгни ерга ташла! Бас, қачонки, Мусо уни илондек қимирлаётганини кўргач, орқасига қарамай қочди. Унга: “Эй Мусо, орқангга қайт ва қўрқма, албатта, сен хавфдан омонда бўлган кишилардансан!” – дейилди.