Роббингизни ичингизда ёлворган ҳолда, қўрқув билан ҳамда гапирганда овозни баланд кўтармасдан эртаю кеч зикр қилинг. Асло ғафлатда қолганлардан бўлманг.
Сиз қидирган أ ص ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 10 та оят мавжуд.
va kechqurun, kechqurun, ildizi, tubida, ildizlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Роббингизни ичингизда ёлворган ҳолда, қўрқув билан ҳамда гапирганда овозни баланд кўтармасдан эртаю кеч зикр қилинг. Асло ғафлатда қолганлардан бўлманг.
Осмонлар ва Ердаги барча махлуқот ва уларнинг соялари ҳам хоҳ истасин, хоҳ истамасин эртаю кеч Аллоҳга сажда қилади.
Эй инсон, Аллоҳ чиройли сўз бўлган иймон калимасига қандай мисол келтирганини кўрмадингми?! У сўз худди бир яхши дарахт кабидир, унинг илдизи ер остига мустаҳкам ўрнашган, шохлари эса осмондадир.
Бу нур, Аллоҳ уларнинг баланд кўтарилишига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берган уйлардадир. У ерларда эртаю кеч Унга тасбеҳ айтилади.
Яна улар: “Бу аввалгиларнинг афсоналаридир, Муҳаммад уларни ёздириб олган. Бас, бу афсоналар унга эртаю кеч ўқиб берилади”, – дедилар.
Ҳамда эрта-ю кеч Унга тасбеҳ айтинглар.
Чиндан ҳам, у дўзах қаъридан ўсиб чиқадиган бир дарахтдир.
Эй инсонлар, Биз Муҳаммадни Аллоҳга ва унинг Расулига иймон келтиришингиз ва у Пайғамбарни қўллаб-қуватлаб, иззат-икром қилишингиз ҳамда эрта-ю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтишингиз учун юбордик.
Эй иймон келтирганлар, сизларнинг Бану Назир хурмозорларидан бирор хурмоларни кесганингиз ёки ўз таналарида турган ҳолда қолдирганингиз фақат Аллоҳнинг изни билан ва фосиқларни шарманда қилиш учун бўлди.
Эртаю кеч Роббингиз исмини зикр қилинг!