Эй Муҳаммад, қасам бўлсинки, агар улардан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасангиз, албатта, улар: “Аллоҳ”, – дейдилар. Бас, шундай экан, ҳақ йўлдан қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Сиз қидирган أ ف ك масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 30 та оят мавжуд.
aylantirilmoqdalar, aylantirilmoqdasizlar, ularning to'qiganlari, va yerla-yakson bo'lganlarning, bo'htonni, bir bo'htondir, yolg'uning, yolg'onchi, yolg'on narsalar, aylantirilmoqdasizlar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, қасам бўлсинки, агар улардан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасангиз, албатта, улар: “Аллоҳ”, – дейдилар. Бас, шундай экан, ҳақ йўлдан қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Ҳар бир туҳматчи ва гуноҳкорнинг ҳолига вой бўлсин!
Куфр келтирган кимсалар иймон келтирганларга: “Агар бу Қуръон яхши бўлганида анави қуйи табақалар унга бизлардан олдин бормаган бўлар эдилар”, – дедилар. Мана бу Қуръон билан ҳидоят топа олишмагач: “Бу қадимги уйдирмадир”, – дейдилар.
Қавми унга: “Сен бизларни худоларимиздан буриш учун келдингми?! Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизларга ваъда қилаётган азобни келтиргин-чи?” – дедилар.
Қани энди, Аллоҳни қўйиб, У Зотга яқинлаштирувчи деб тутган сохта илоҳлари ҳалокатдан қутулишлари учун уларга ёрдам берсалар бўлмайди-ми!? Йўқ, улар кўздан ғойиб бўлиб қолдилар. Ана бу уларнинг уйдирма ҳамда тўқиб олган нарсаларидир.
Бу Қуръондан ҳақдан бурилган, бахтсиз кимсагина оғиб кетади.
Бу Қуръондан ҳақдан бурилган, бахтсиз кимсагина оғиб кетади.
Яна У остин-устин бўлган Лут қавмининг қишлоғини ҳам ҳалок қилгандир.
Агарда уларни кўрсангиз, жисмлари сизни ажаблантиради, сўзлаганларида эса сўзларига беихтиёр қулоқ соласиз. Улар гўё деворга суяб қўйилган чирик ёғочларга ўхшайдилар. Улар ҳар бир қичқириқ овозни устиларига тушаётган бало ва офат деб гумон қиладилар. Улар мўминларга душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Аллоҳ уларни лаънатласин! Ўзи қаёққа оғиб кетмоқдалар?!
Фиръавн ҳам, ундан аввалги ўтган динсизлар ҳам, Лут қавмининг остин-устун бўлган қишлоқ аҳллари ҳам хато иш қилдилар.