Бу дунё ҳаёти фақат беҳуда ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар эди, ҳақиқий ҳаёт бу – охират диёридир.
Сиз қидирган ح ي ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 184 та оят мавжуд.
saqlanadi, U sizni tiriltdi, tiriltadi, tirik qoldirayotgan edilar, tiriltadi, hayoti-, hayotini, hayotga, ular tiriklardir, tiriltib
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бу дунё ҳаёти фақат беҳуда ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар эди, ҳақиқий ҳаёт бу – охират диёридир.
Улар охиратдан бехабар бўлган ҳолларида, фақат дунё ҳаётининг ташқи кўринишини биладилар, , холос.
Аллоҳ ўликдан тирикни чиқаради, тирикдан ўликни чиқаради ва ерни эса ўлганидан кейин баҳорда ёмғир ёғдириб яна қайта тирилтиради. Сизлар ҳам қиёмат кунида қабрларингиздан шу тарзда чиқариласизлар.

Яна Унинг белгиларидан бири – сизларга момақалдироқдан қўрққан ва ёмғир ёғишидан умидвор бўлган ҳолингизда чақмоқни кўрсатиши ва осмондан сув ёғдириб, у билан ерни сувсизликдан ўлганидан сўнг тирилтиришидир. Албатта, бунда ақл юргизадиган қавм учун далиллар бордир.
Аллоҳ аввал сизларни яратган, сўнгра сизларни турли неъматлар билан ризқлантирган, сўнгра ажалингиз етгач вафот эттирадиган, кейин қиёматда яна қайта тирилтирадиган Зотдир! Сизлар сиғинаётган шерикларингиз ичида булардан бирортасини қила оладигани бор-ми?! Аллоҳ уларнинг келтираётган ширкларидан пок ва олийдир.
Аллоҳнинг раҳмат ёмғири изларига назар солинг. У сувсиз қақраб ётган ерни ўлганидан кейин қандай қилиб тирилтиради! Албатта, ана шу Зот ўликларни ҳам тирилтирувчидир ва У барча нарсага қодирдир.
Аллоҳнинг раҳмат ёмғири изларига назар солинг. У сувсиз қақраб ётган ерни ўлганидан кейин қандай қилиб тирилтиради! Албатта, ана шу Зот ўликларни ҳам тирилтирувчидир ва У барча нарсага қодирдир.
Эй инсонлар, Роббингизга тақво қилинг ва яна шундай бир кундан қўрқингизки, у кунда бирор ота ўз боласи томонидан ҳеч нарсани ўтаб бера олмайди ва бола ҳам отаси томонидан бирор нарсани ўтаб берувчи эмасдир. Албатта, Аллоҳнинг қиёмат ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни ўткинчи дунё ҳаёти асло алдаб қўймасин ва сизларни ўта алдоқчи шайтон, ҳар қандай гуноҳни Аллоҳ кечаверади, деган алдов билан алдаб қўймасин.
Эй Пайғамбар, жуфтларингизга: “Агар сизлар дунё ҳаётини ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлсангизлар, у ҳолда келинглар, мен сизларни ўша нарсалар билан баҳраманд қилай ва яхшиликча жавоб бериб, қўйиб юборай”, – деб айтинг.
У Зотга дуч келадиган кундаги сўрашишлари салом демоқликдир. Аллоҳ улар учун жаннатда улкан мукофот тайёрлаб қўйган.
Эй иймон келтирганлар, Пайғамбарнинг уйларига фақат сизларни бирор таомга чақирилсагина рухсат билан киринглар. Ўшанда ҳам унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган ҳолда киринглар. Лекин чақирилганингизда киринг ва таомдан сўнг гапга берилиб кетмай, дарҳол тарқалинглар. Чунки бу Пайғамбарга озор беради, у эса сизлардан тортинади. Аллоҳ эса ҳақ гапдан тортинмайди. Агарда сизлар Пайғамбарнинг аёлларидан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранглар. Мана шу сизларнинг қалбларингиз ва уларнинг қалблари учун ҳам энг тоза ишдир. Сизлар учун Аллоҳнинг Пайғамбарига озор бериш ва ундан кейин аёлларига уйланишингиз умуман мумкин эмасдир. Чунки бу иш Аллоҳ наздида улкан гуноҳдир.

Эй инсонлар, албатта, Аллоҳнинг қиёмат ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти асло алдаб қўймасин! Яна асло сизларни алдоқчи шайтон Аллоҳ “гуноҳларни кечиради”, деган гап билан алдаб қўймасин!
Аллоҳ шамолларни юбориб, булутни қўзғатади. Биз уни “ўлик” шаҳарга ҳайдаб, у билан сувсизликдан ўлган ерни тирилтирдик. Қиёматда қайта тирилиш ҳам шунга ўхшашдир.
Тириклар билан ўликлар ҳам баробар бўлмайди. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳақни эшиттиради. Эй Муҳаммад, сиз қабрлардаги ўлик кимсаларга эшиттира олувчи эмассиз.
Албатта, Биз қиёматда ўликларни тирилтирамиз ва уларнинг тақдим қилган нарсаларини ва ҳаётда қолдирган изларини ёзиб борамиз. Барча нарсани очиқ-ойдин китобда ҳисоблаб қўйганмиз.
Ўлик ер улар учун қиёматда қайта тирилишга бир аломатдир, Биз уни сув билан тирилтирдик ва ундан турли донларни ундириб чиқардик. Бас, улар у донлардан ейдилар.
У тирик кишиларни огоҳлантириш ва кофирларга азоб сўзи муқаррар бўлиши учун нозил қилинган китобдир.