У Бизга: “Чириган суякларни ким ҳам тирилтира олади?” – деб, масал келтирди-ю, лекин ўзининг қандай яратилишини унутиб қўйди.
Сиз қидирган ح ي ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 184 та оят мавжуд.
saqlanadi, U sizni tiriltdi, tiriltadi, tirik qoldirayotgan edilar, tiriltadi, hayoti-, hayotini, hayotga, ular tiriklardir, tiriltib
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У Бизга: “Чириган суякларни ким ҳам тирилтира олади?” – деб, масал келтирди-ю, лекин ўзининг қандай яратилишини унутиб қўйди.
Эй Муҳаммад, уларга: “У чириган суякларни биринчи марта пайдо қилган Зотнинг Ўзи уни қайта тирилтиради. У ҳар бир яратилган нарсани билувчидир”, деб айтинг.
Бас, Аллоҳ уларга мана шу дунё ҳаётида шармандаликни тоттирди. Охират азоби эса янада каттароқдир. Агар улар жазонинг ёмонлигини билганларида эди, пайғамбарларни инкор қилмаган бўлар эдилар.
Шунда улар: “Эй Роббимиз, Сен бизларни икки марта ўлдирдинг ва икки марта тирилтирдинг. Бас, бизлар дунёда қилган гуноҳларимизни эътироф қилдик. Энди, бу азобдан чиқишга бирор йўл борми?” – дейдилар.
Бас, Мусо уларга ҳузуримиздан ҳақ пайғамбарлик билан келганида, улар: “У билан бирга иймон келтирган кимсаларнинг ўғилларини ўлдириб, аёлларини бузуқ ниятда фойдаланиш учун тирик қолдиринглар” – дедилар. Бироқ кофирларнинг ҳийласи залолатдан бошқа нарса эмас.
Эй қавмим, бу ўткинчи дунё ҳаёти фақат бир арзимас матодир. Албатта, охират барқарорлик диёридир.
Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган кимсаларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар ҳозир бўлиб турадиган қиёмат кунида ҳам ёрдам берамиз.
У ҳамиша тирикдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, эй мўминлар, сизлар динни Унга холис қилган ҳолингизда дуо қилинглар. Барча оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин.
У тирилтирадиган ва ўлдирадиган Зотдир. Агар бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: “Бўл!” – дейди, холос. Бас, у иш бўлади.
Бас, уларнинг устига мана шу дунё ҳаётида хор қилувчи азобни тоттириб қўйиш учун машъум кунларда устиларига бир даҳшатли бўрон юбордик. Охират азоби эса, шубҳасиз, янада шармандали бўлади ва уларга ўзлари сиғиниб юрган бутлари томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмайди.
Дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам биз сизларнинг дўстларингизмиз. Сизлар учун жаннатда кўнгилларингиз тусаган нарсалар ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир.
Унинг қудратига далолат қилувчи аломатларидан бири ерни сувсизликдан қақраган ҳолда кўришингиздир. Бас, қачонки, Биз унинг устига осмонда сув ёғдирсак, у ҳаракатга келади ва ўсади. Албатта, ўша ерни тирилтирган Зот ўликларни ҳам тирилтира олувчидир. Шубҳасиз, У ҳар бир нарсага қодирдир.
Унинг қудратига далолат қилувчи аломатларидан бири ерни сувсизликдан қақраган ҳолда кўришингиздир. Бас, қачонки, Биз унинг устига осмонда сув ёғдирсак, у ҳаракатга келади ва ўсади. Албатта, ўша ерни тирилтирган Зот ўликларни ҳам тирилтира олувчидир. Шубҳасиз, У ҳар бир нарсага қодирдир.
Ёки улар Аллоҳдан ўзгаларни дўст тутиб олдиларми? Ҳақиқий дўст У Аллоҳдир. У ўликларни тирилтиради ва У барча нарсага қодирдир.
Сизга берилган нарсалар ўткинчи дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Иймон келтирган ва Роббиларига суянадиган кимсалар учун Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса дунё матоларидан яхшироқ ва боқийроқдир.
Эй Муҳаммад, Роббингизнинг раҳмати бўлган пайғамбарликни улар тақсим қиладиларми?! Дунё ҳаётида уларнинг ораларида маишатларини Биз тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйдик. Роббингизнинг раҳмати эса улар йиғиб борадиган бойликларидан яхшироқдир.
Шунингдек, кўплаб зеб-зийнатларни ҳам қилиб қўяр эдик. Зеро, буларнинг барчаси фақат ўткинчи дунё ҳаётининг матоҳларидир. Охират эса, Роббингиз наздида, тақводорлар учундир.
Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У ўлдиради ва тирилтиради. У сизнинг ҳам Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг ҳам Роббидир.
Яна кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмондан ризқ тушириб, у сабабли сувсизликдан қақраб ётган ернинг ўлимидан кейин тирилтиришида ва шамолларнинг йўналишида ақл юритадиган қавмлар учун аломатлар бор.
Наҳотки ёмонликларни касб қилганлар ўзларини иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар бўлишини ўйладилар?! Улар нақадар ёмон ҳукм чиқармоқдалар!