У сизларга ҳаёт берган, сўнгра ажалларингиз етганида ўлим берадиган, кейин қиёматда сизга яна қайта ҳаёт берадиган Зотдир. Дарҳақиқат, инсон жуда ношукрдир.
Сиз қидирган ح ي ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 184 та оят мавжуд.
saqlanadi, U sizni tiriltdi, tiriltadi, tirik qoldirayotgan edilar, tiriltadi, hayoti-, hayotini, hayotga, ular tiriklardir, tiriltib
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У сизларга ҳаёт берган, сўнгра ажалларингиз етганида ўлим берадиган, кейин қиёматда сизга яна қайта ҳаёт берадиган Зотдир. Дарҳақиқат, инсон жуда ношукрдир.
Унинг қавмидан куфр келтирган кимсалар, охиратга дуч келишни инкор қилганлар ва Биз дунё ҳаётида бадавлат қилиб қўйган кимсалар: “Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. У ҳам сизлар ейдиган нарсадан ейди, сизлар ичадиган нарсадан ичади”,– дедилар.
Бу ҳаётимиз фақат шу дунёдаги яшашимиздир. Айримларимиз ўлсак, бошқаларимиз яшайверамиз. Биз қайта тирилувчилар эмасмиз.
Бу ҳаётимиз фақат шу дунёдаги яшашимиздир. Айримларимиз ўлсак, бошқаларимиз яшайверамиз. Биз қайта тирилувчилар эмасмиз.
У Зот ҳаёт беради ва ўлдиради. Кеча ва кундузнинг алмашиб туриши ҳам Унга боғлиқдир. Ахир, ақл ишлатмайсизларми?!
Никоҳ учун имкон топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича иффатларини ҳаромдан сақласинлар. Қўл остингиздаги қуллардан озод қилинишига доир мукотаба тузишни истайдиганлари бўлса ҳамда уларда яхшилик борлигини билсангиз, улар билан мукотаба тузинг ва Аллоҳнинг сизга берган молидан уларга ҳам беринг. Ўткинчи дунё ҳаётининг матоҳини истаб, иффатни истаган чўриларингизни бузуқликка мажбурламанг. Ким уларни бузуқликка мажбур қилган бўлса, албатта, Аллоҳ мажбурланганларидан кейин кечирувчи ва раҳмлидир.
Жангга чиқмай қолишда кўзи ожиз кишига, оёғи чўлоққа ва беморга гуноҳ йўқдир. Эй мўминлар, ўз уйларингиздан, ё оталарингизнинг уйларидан, ё оналарингизнинг уйларидан, ё ака-укаларингизнинг уйларидан, ё опа-сингилларингизнинг уйларидан, ё амакиларингизнинг уйларидан, ё аммаларингизнинг уйларидан, ё тоғаларингизнинг уйларидан, ё холаларингизнинг уйларидан, ё сизлар калитларига эга бўлган уйлардан, ё дўстингизнинг уйидан таом ейишингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Биргалашиб ёки алоҳида овқатланишингизда ҳам сизларга гуноҳ йўқдир. Бас, қачонки, уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтинглар. Ақл ишлатишингиз учун Аллоҳ оятларни сизларга мана шундай баён қилади.
Мушриклар эса Уни қўйиб, бирор нарса ярата олмайдиган, аксинча, ўзлари яралувчи бўлган, ўзларига зарар ҳам фойда ҳам беришга эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган сохта илоҳларни қилиб унга сиғиндилар.
Бу ёмғир суви билан қақраб ётган ўлик шаҳарларни тирилтириш ва Ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғориш учундир.
Ўлмайдиган ҳамиша тирик Зотга таваккул қилинг ҳамда Унга ҳамду сано билан тасбеҳ айтинг. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлишда Унинг Ўзи етарлидир.
Ана ўшалар озорларга сабр қилганлари учун жаннатдаги баланд қасрлар билан мукофотланадилар ва у ерда фаришталар томонидан салом ва табрик билан кутиб олинадилар.
У менинг жонимни олади, сўнгра қиёмат куни қайта тирилтиради.
Дарҳақиқат, фиръавн Миср ерида туғёнга кетиб, унинг аҳолисини бўлиб ташлади. Улардан бани Исроил авлоди гуруҳини хорлаб, ўғилларини қатл қилар, аёлларини бузуқ ниятда фойдаланиш учун ўлдирмай тирик қўяр эди. Албатта, у бузғунчилардан эди.
Кейин, қизлардан бири ҳаё билан юриб келиб: “Отам бизларга қўйларимизни суғориб берганинг ҳақини бериш учун сени чақирмоқда”, – деди. Сўнгра, Мусо Шуъайб пайғамбарнинг ҳузурига келиб, унга ўз қиссасини, сўзлаб берди. Шуъайб Мусога “Энди, қўрқма, сен золимлар қавмидан қутулдинг”, – деди.
Сизларга нима берилган бўлса, фақат ўткинчи дунё ҳаётининг матоҳи ва зийнатидир. Аллоҳ ҳузуридаги ажр эса яхшироқ ва боқийроқдир. Ҳали ҳам ақл ишлатмайсизларми?!
Ахир, Биз унга гўзал жаннат ваъдасини ваъда қилган ва унга эришган киши, ўткинчи дунё ҳаёти матоҳидан уни озгина фойдалантириб, сўнгра қиёмат кунида мангу азобга ҳозир қилинувчи кимса каби бўлардими?!
Кейин Қорун қавмининг олдига зебу зийнати билан чиқиб келди. Ўткинчи дунё ҳаётини истайдиган кимсалар: “Эҳ, қани, энди бизларга ҳам Қорунга берилган нарсалар берилса эди. Ростдан ҳам у улкан насиба эгасидир”, – дедилар.
Иброҳим уларга: “Сизлар фақат ўткинчи дунё ҳаётидаги ўзаро дўстлигингиз учун Аллоҳдан бошқа бутларни илоҳ қилиб олдингиз. Сўнгра қиёмат кунида баъзи йўлбошчиларингиз баъзи эргашувчиларингиздан тонади, айримларингиз айримларини лаънатлайди. Борар жойингиз дўзах бўлиб, у жойда сизларга ёрдам берувчилар бўлмайди.
Эй Расулим, қасам бўлсинки, яна агар улардан: “Осмондан сув тушириб қақраб ётган ерни ўлганидан кейин тирилтирган Зот ким?” – деб сўрасангиз, шубҳасиз, улар: “Албатта, Аллоҳ”, – дейдилар. Уларга: “Аллоҳга ҳамд бўлсин”, – деб айтинг. Лекин уларнинг кўпчилиги ақл ишлатмайдилар.
Бу дунё ҳаёти фақат беҳуда ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар эди, ҳақиқий ҳаёт бу – охират диёридир.