Кейин улар яна йўлга тушдилар. Ниҳоят, бир болани учратганларида, Хизр уни ўлдирди. Мусо Хизрга қараб: “Ҳеч кимни ўлдирмаган покиза жонни ўлдирасанми?! Ҳақиқатан, жуда хунук нарса қилдинг-ку?!” – деди.
Сиз қидирган حَتَّىٰ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 47 та оят мавжуд.
nihoyat, gacha, hatto, tooki, natijada, oxirida, shunchalik, lekin
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Кейин улар яна йўлга тушдилар. Ниҳоят, бир болани учратганларида, Хизр уни ўлдирди. Мусо Хизрга қараб: “Ҳеч кимни ўлдирмаган покиза жонни ўлдирасанми?! Ҳақиқатан, жуда хунук нарса қилдинг-ку?!” – деди.
Кейин улар яна йўлга тушдилар. Бир шаҳар аҳлининг олдига келиб, улардан егулик сўраган эдилар, аҳоли уларни меҳмон қилишдан бош тортди. Сўнг ўша жойда йиқилай деб турган бир деворни кўриб қолишди Хизр уни қайта тиклаб қўйди. Мусо Хизрга: “Агар хоҳласанг, бу ишинг учун хизмат ҳақи олишинг мумкин эди”, – деди.
Ниҳоят йўлида кетаётиб қуёш ботадиган жойга етгач, унинг лойқа булоқ томон ботаётганини кўрди ва унинг олдида туғёнга кетган бир қавмга дуч келди. Биз унга ваҳий қилиб: “Эй Зулқарнайн, ё уларни азоблайсан ёки уларга жазо бермай яхшилик қиласан”, – дедик.
Ниҳоят йўлида кетаётиб қуёш чиқадиган жойга етгач, у қуёшнинг бир қавм устида кўтарилаётганини кўрди. Биз у қавм учун қуёш ҳароратидан сақланадиган бирор тўсиқ қилмаган эдик.
Ниҳоят, йўлида кетаётиб икки тоғ ўртасига етиб келгач, у тоғлар ортида гапни сира тушунмайдиган бошқа бир қавмни учратди.
Менга темир бўлакларини олиб келинглар. Темир бўлаклари иккала тоғ ёнбағирлари билан баробар бўлгач, Зулқарнайн: “Босқонлар билан дам уринглар”, – деди. Бас, қачонки у темир-терсакларни қиздириб олов ҳолига келтиргач: “Менга эритилган мисни келтиринглар, у темир парчаларининг устидан тўкаман”, – деди.
Менга темир бўлакларини олиб келинглар. Темир бўлаклари иккала тоғ ёнбағирлари билан баробар бўлгач, Зулқарнайн: “Босқонлар билан дам уринглар”, – деди. Бас, қачонки у темир-терсакларни қиздириб олов ҳолига келтиргач: “Менга эритилган мисни келтиринглар, у темир парчаларининг устидан тўкаман”, – деди.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ким залолатда бўлса, бас, Раҳмон унинг муддатини узайтирсин, токи ўзларига ваъда қилинган дунё азобини ёки қиёматни кўрганларида, албатта, кимнинг мартабаси ёмонроқ ва лашкари заифроқ эканини биладилар”, – деб айтинг.
Ниҳоят, қиёматга яқин Яъжуж ва Маъжуж қавмининг тўғони очилади. Улар ҳар бир тепаликдан оқиб келадилар.
Токи Биз уларнинг маишатда яшайдиганларини бирор азобга дучор қилганимизда, бирдан улар фарёд қиладилар.
То қачонки, Биз уларга қаттиқ азоб эшигини очиб қўйганимизда, бирдан улар ноумид бўлиб қолувчилардир.
Токи у мушриклардан бирортасига ўлим они келганида: “Эй Роббим, мени яна ҳаётга қайтаринглар”, – дейди.
Куфр келтирган кимсаларнинг қилган амаллари эса саҳродаги саробга ўхшайди. Чанқоқ одам уни сув деб ўйлайди ва унинг олдига келгач эса, ҳеч нарса топа олмайди. Ёнида ҳар ерда ҳозиру нозир бўлган Аллоҳни топади. Аллоҳ қиёматда унинг ҳисоб-китобини тўлиқ қилиб беради. Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир.
Улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли: “Эй чумолилар, инларингизга киринглар, яна Сулаймон ва унинг лашкарлари ўзлари билмай сизларни эзиб кетмасинлар”, – деди.
Бас, улар савол-жавобга келишгач, Аллоҳ уларга: “Сизлар аниқ билмаган ҳолингизда оятларимни ёлғонга чиқардингизми?! Ёки нима қилган эдингиз?” – дейди.
Аллоҳ ҳузурида фақат Ўзи изн берган кишиларнинг шафоатигина фойда беради. Қачонки, уларга изн берилиб, қалбларидан қўрқув кетказилгач, бир-бирларига: “Роббингиз изн учун нима деди?” – дейдилар. Уларга: “Ҳақни айтди ва шафоатга изн берди. У барчадан олий ва улуғ Зотдир”, – деб жавоб айтадилар.
Куфр келтирган кимсалар гуруҳ-гуруҳ қилиниб, жаҳаннамга ҳайдалади. Унга етиб келган пайтларида унинг эшиклари очилади ва жаҳаннам қўриқчилари уларга: “Сизларга ичингиздан Роббингизнинг оятларини тиловат қилиб берадиган ва сизларни ушбу кунингизга рўбарў бўлишдан огоҳлантирадиган пайғамбарлар келмаганмиди?!” – дейдилар. Улар: “Ҳа, келганлар, лекин азоблаш сўзи кофирлар устига муқаррар бўлгандир”, – дейдилар.
Роббиларидан қўрққан зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга олиб бориладилар. Унга етиб келган пайтларида унинг эшиклари очилади ва жаннат қўриқчилари уларга: “Сизларга салом бўлсин! Хуш келдингиз! Энди, унга мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда киринглар”, – дейдилар.
Дарвоқе, олдин Юсуф сизларнинг аждодларингизга аниқ ҳужжатларни келтирганида ҳам, сизларга келтирилган далилларга шак келтириб, қаттиқ туриб олган эдингиз. Ниҳоят, у вафот этган пайтда: “энди, Юсуфдан сўнг Аллоҳ асло пайғамбар юбормайди”, – дедингиз. Ҳаддан ошувчи ва шак келтирувчи кимсаларни Аллоҳ мана шундай йўлдан оздириб қўяди.
Бас, улар дўзах ёнига келганларида қулоқлари, кўзлари ва терилари дунёда қилиб ўтган нарсалари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик беради.