Бас, агар чақирганларингиз сизларга жавоб қилмасалар, унда билингки, албатта, нозил қилинган Қуръон Аллоҳнинг илми билан ваҳий қилингандир. Ҳамда Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, энди сизлар мусулмонлардан бўласизларми?!
Сиз қидирган أ ل ه масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 152 та оят мавжуд.
sening xudoyingga, va xudosiga, Xudosiga, Xudoyingiz, Xudodir, xudo, Allohim, xudodir, iloh, ilohdan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бас, агар чақирганларингиз сизларга жавоб қилмасалар, унда билингки, албатта, нозил қилинган Қуръон Аллоҳнинг илми билан ваҳий қилингандир. Ҳамда Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, энди сизлар мусулмонлардан бўласизларми?!
Кейин Од қабиласига биродарлари Ҳудни пайғамбар қилиб юбордик. Ҳуд пайғамбар: “Эй қавмим, фақат Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан бошқа илоҳ йўқ. Сизлар фақат турли илоҳларни ўзингиз тўқиб олувчиларсиз”, – деди.
Шунда Ҳуд пайғамбарнинг қавми: “Эй Ҳуд, бизга ҳали бирор далилни келтирмадинг. Биз сенинг оддий гапинг билан илоҳларимизни тарк қилувчи ва сенга ишонувчилар ҳам эмасмиз”, – деди.
Биз сени, балки, баъзи илоҳларимиз ёмонлик билан чалиб кетгандир, – деб айтмоқчимиз. Шунда Ҳуд уларга: “Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сиз ҳам гувоҳ бўлинг, мен сизлар ширк келтираётган нарсалардан безорман”, – деди.
Кейин Самуд қабиласига биродарлари Солиҳни пайғамбар қилиб юбордик. Солиҳ пайғамбар: “Эй қавмим, фақат Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан бошқа илоҳ йўқ. У сизларни Ердан пайдо қилиб, унда сизларни жойлаштирди ва уни обод этувчи қилди. Бас, Ундан мағфират тиланглар кейин Унга тавба қилинглар. Албатта, Роббим сизга шоҳ томирингиздан ҳам яқин ва дуоларни ижобат қилувчи Зотдир”, – деди.
Мадян қавмига биродарлари Шуъайбни пайғамбар қилиб юбордик. Шуъайб пайғамбар: “Эй қавмим, фақат Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан бошқа илоҳ йўқ. Ҳамда савдода ўлчов ва тарозудан уриб қолманг. Шубҳасиз, мен сизларни бу ҳаётда яхши фаровонликлар ичида кўряпман. Агарда даъватимга ижобат қилмасангиз, сизларга ҳаммани ўраб олувчи кун бўлган қиёматнинг азоби келишидан хавотир оляпман”, – деди.
Уларга Биз зулм қилмадик, аксинча, улар ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Роббингизнинг азоб фармони келганда эса, Аллоҳни қўйиб сиғинган сохта илоҳлари ҳеч қандай фойда бермади ва уларга зарардан бошқа нарсани орттирмади.
Шундай қилиб, сизни ундан олдин ҳам кўплаб умматлар ўтган бир уммат ичига сизга ваҳий қилган Қуръонни тиловат қилиб беришингиз учун юбордик. Ҳолбуки, улар даъватга қулоқ тутмай Раҳмонни инкор қилар эдилар. Уларга: “У менинг Роббимдир, Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзига суяндим ва тавба қилишим ҳам ёлғиз Унгадир”, – деб айтинг.
Эй одамлар, Аллоҳ тарафидан нозил қилинган бу Қуръон инсониятга у билан огоҳлантирилишлари ва У ягона илоҳ эканини билишлари ҳамда ақл эгалари эслатма олишлари учун бир етказишдир.
Ундай кимсалар Аллоҳга бошқа сохта “илоҳ”ни шерик қиладилар. Бас, яқинда қилмишларининг оқибатини билиб оладилар.
Аллоҳ таоло: “Шубҳасиз, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, фақат Мендан қўрқинглар”,-деб пайғамбарларига башариятни огоҳлантиришлари учун хоҳлаган кишисига Ўз амридан фаришталарни ваҳий билан туширади.
Илоҳингиз ягона Илоҳдир. Бас, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари Аллоҳнинг ягона эканлигини инкор қилувчидир, ўзлари эса такаббурдирлар.
Илоҳингиз ягона Илоҳдир. Бас, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари Аллоҳнинг ягона эканлигини инкор қилувчидир, ўзлари эса такаббурдирлар.
Аллоҳ таоло: “Икки худо қилиб олманглар! Албатта, У ягона илоҳдир! Бас, Мендангина қўрқинглар”, – деди.
Аллоҳ таоло: “Икки худо қилиб олманглар! Албатта, У ягона илоҳдир! Бас, Мендангина қўрқинглар”, – деди.
Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳни шерик қилманг. Акс ҳолда, мазамматга учраб, чорасиз ўтириб қоласиз.
Эй Расулим, бу оятлар Роббингизнинг сизга ваҳий қилган ҳикматларидан бир қисмидир. Аллоҳга бошқа бир сохта илоҳни шерик қилманг. Акс ҳолда, маломатланган ва Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлган ҳолда жаҳаннамга ташланасиз.
Эй Муҳаммад, уларга: “Агарда мушриклар айтганларидек У билан бирга бошқа илоҳлар ҳам бўлганида эди, у ҳолда улар Аршга эга бўлишга йўл излаган бўлар эдилар”, – деб айтинг.
Биз уларнинг қалбларини иймон билан қувватлантирдик. Ўшанда улар золим шоҳ қаршисида туриб: “Бизнинг Роббимиз осмонлар ва Ернинг Парвардигоридир. Ундан бошқа Илоҳга асло илтижо қилмаймиз. Акс ҳолда, ноҳақ сўзни айтган бўламиз”, – дедилар.
Ана у қавмимиз эса Ундан бошқаларни илоҳ қилиб олдилар. Қани, у бутларга илоҳ экани ҳақида бирор аниқ ҳужжат келтира олармикинлар?! Бас, Аллоҳ шаънига ёлғон уйдирган одамдан ҳам золимроқ ким бор?!