Кейин золим подшоҳ Намруд бошчилигидаги мушриклар: “Агар Иброҳимга қарши бирор иш қилувчи бўлсангиз, уни оловда ёқиб юборинглар! Бу ишни қилиш билан илоҳларингизга ёрдам қилинглар!” – дедилар.
Сиз қидирган أ ل ه масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 152 та оят мавжуд.
sening xudoyingga, va xudosiga, Xudosiga, Xudoyingiz, Xudodir, xudo, Allohim, xudodir, iloh, ilohdan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Кейин золим подшоҳ Намруд бошчилигидаги мушриклар: “Агар Иброҳимга қарши бирор иш қилувчи бўлсангиз, уни оловда ёқиб юборинглар! Бу ишни қилиш билан илоҳларингизга ёрдам қилинглар!” – дедилар.
Зуннун, яъни Юнус пайғамбарнинг ўз қавмидан ғазабланган ҳолда Бизнинг изнимиз бўлмасдан қишлоғидан чиқиб кетган пайтида унга қарши ҳеч нарса қилолмаймиз деб ўйлади. Биз уни денгизда балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин қоронғи зулматлар ичида: “Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен барча нуқсонлардан поксан. Дарҳақиқат, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим”, – деб нидо қилди.
Агар ўша маъбудалар ростдан ҳам худолар бўлганида, дўзахга тушмас эдингиз. Энди, ҳаммалари у ерда мангу қолувчидирлар.
Эй Расулим: “Менга илоҳингиз ягона Илоҳ экани ҳақида ваҳий қилинмоқда. Бас, энди мусулмон бўларсизлар?!” – деб айтинг.
Эй Расулим: “Менга илоҳингиз ягона Илоҳ экани ҳақида ваҳий қилинмоқда. Бас, энди мусулмон бўларсизлар?!” – деб айтинг.
Олдинги барча умматларга, уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари устида Аллоҳнинг исмини зикр қилишлари учун, қурбонлик ибодатини жорий қилганмиз. Бас, илоҳингиз ягона илоҳдир. Бас, Унгагина таслим бўлинглар ва итоат қилувчиларга хушхабар беринг

Дарвоқе, Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Нуҳ уларга: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар, сизлар учун Ундан бошқа илоҳ йўқдир. Ахир, Унинг азобидан қўрқмайсизларми?” – деди.
Бас, уларга ораларидан Ҳудни пайғамбар қилиб юбордик. Ҳуд уларга: “Фақат ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ахир, балолардан қўрқмайсизларми?!” – деди.
Аллоҳ ҳеч қандай фарзанд тутмаган ва У билан бирга бирор бир илоҳ бўлмаган. Акс ҳолда, албатта, ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, баъзилари баъзисида устун бўлиб олар эдилар. Натижада, Еру осмон бузилиб кетган бўлар эди. Аллоҳ улар айтаётган сифатлардан покдир.

Бас, ҳақ подшоҳ бўлган Аллоҳ ҳамма нарсадан олийдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир ва У улуғ Аршнинг Роббисидир.
Кимки ўзида ҳеч қандай далил бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирор сохта илоҳга илтижо қилса, бас, унинг ҳисоб-китоби Роббисининг ҳузуридадир. Албатта, кофир бўлганлар азобдан қутулмайдилар.
Мушриклар эса Уни қўйиб, бирор нарса ярата олмайдиган, аксинча, ўзлари яралувчи бўлган, ўзларига зарар ҳам фойда ҳам беришга эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган сохта илоҳларни қилиб унга сиғиндилар.
Яна улар: “Агар чидаб қаттиқ турмаганимизда, чиндан ҳам у бизларни илоҳларимиздан оздиришига оз қолди”, – дейдилар. Яқинда, аламли азобни кўрган пайтларида ким йўлдан адашганроқ эканини билиб оладилар.
Эй Расулим, кўрдингизми, ким ҳавойи нафсини илоҳ қилиб олган бўлса, энди сиз унинг устида вакил бўлармидингиз?!
Улар Аллоҳ билан бирга бошқа сохта илоҳга илтижо қилмайдилар. Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмайдилар. Ҳамда зино қилмайдилар. Кимки мана шу гуноҳлардан биронтасини қилса, уқубатга дучор бўлади.
Фиръавн Мусога: “Қасам бўлсинки, агар мендан бошқани илоҳ қилиб оладиган бўлсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қиламан”, – деди.
Эй Расулим, бас, Аллоҳ билан бирга бошқа сохта илоҳга илтижо қилманг. Акс ҳолда азобланганлардан бўлиб қоласиз.
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир У улкан Арш эгасидир.