Эй Расулим, одамлардан шундай тоифалар борки, уларнинг дунё ҳаётидаги баландпарвоз гап-сўзлари сизни таажжубга солади. У Исломга ашаддий душман бўлгани ҳолда мунофиқларча дилидаги сохта иймонини пеш қилиб Аллоҳни гувоҳ қилади.
Сиз қидирган خ ص م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 18 та оят мавжуд.
raqiblarning, bir-biri bilan tortishganlari, himoyachisi, bir raqib (bo'lib chiqdi), ikki raqib tomon, tortishuvchi, tortishib, bir-biri bilan tortishuvchi, tortishib turishganda, bir raqib
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, одамлардан шундай тоифалар борки, уларнинг дунё ҳаётидаги баландпарвоз гап-сўзлари сизни таажжубга солади. У Исломга ашаддий душман бўлгани ҳолда мунофиқларча дилидаги сохта иймонини пеш қилиб Аллоҳни гувоҳ қилади.
Эй Расулим, мана булар ғайб хабарларидан бўлиб, уни сизга ваҳий қилиб билдирмоқдамиз. Ораларидан қайси бирлари Марямни қарамоғига олишга кафил бўлади деб, қуръа ташлаш мақсадида қаламларини отган вақтларида сиз у ерда йўқ эдингиз. Шунингдек, улар бу борада талашиб тортишганларида ҳам уларнинг ёнида бўлмагансиз.
Эй Расулим, шубҳасиз, сизга бу китобни одамлар орасида Аллоҳ сизга кўрсатганига мувофиқ адолат билан ҳукм қилишингиз учун ҳақ қилиб нозил қилдик. Сиз хоин кимсаларнинг тарафини олувчи бўлманг.
Аллоҳ инсонни бир томчи сув бўлган нутфадан яратди. Энди эса у Роббисига қарши очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди.
Мана шу икки рақиб бўлган мўмин ва кофир Роббиларининг дини хусусида тортишдилар. Бас, куфр келтирганлар учун қиёматда оловдан кийимлар бичилиб, бошлари устидан қайноқ сув тўкилади.
Мана шу икки рақиб бўлган мўмин ва кофир Роббиларининг дини хусусида тортишдилар. Бас, куфр келтирганлар учун қиёматда оловдан кийимлар бичилиб, бошлари устидан қайноқ сув тўкилади.
Улар у ерда тортишиб гаплашадилар.
Қасам бўлсинки, Биз Самуд қабиласига биродарлари Солиҳни пайғамбар қилиб юбордик. Солиҳ пайғамбар ўз қавмига: “Аллоҳга ибодат қилинглар”, – деди. Бас, улар даъватга қулоқ солмай бирдан келиша олмайдиган икки гуруҳга бўлиниб олдилар.
Улар тортишиб турганларида, тўсатдан уларни тутиб олувчи биргина қичқириқни кутмоқдалар, холос.
Биз уни бир томчи нутфадан яратганимизни, инсон билмайдими?! Энди, эса у бирдан, очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди!
Эй Муҳаммад, сизга бир-бирлари билан даъволашувчининг хабари келдими? Ўшанда улар Довуд ибодат қилаётган меҳробга чиққан эдилар.
Даъвогарлар Довуд ҳузурига киришганда, у улардан қўрқиб кетди. Улар: “Қўрқмагин, бизлар бир-биримизга зулм қилган икки даъвогарлармиз. Бас, бизнинг ўртамизда ҳаққоний ҳукм қил ва бирортамизга жабр қилма ҳамда бизларни тўғри йўлга бошлагин”, – дедилар.
Албатта, дўзах аҳлининг ана шундай тортишишлари аниқ ҳақиқатдир.
Менда улар баҳслашаётган фаришталардан бўлган олий гуруҳ ҳақида ҳеч қандай билим бўлмаган эди.
Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Роббингиз ҳузурида тортишасизлар.
Ҳали зеб-зийнат ичида парвариш қилинадиган, мунозарада ўз фикрини очиқ баён қилиб бера олмайдиган заифа бир қизними?!
Улар: “Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ёки уми?!” – дейдилар. Улар сизга бу мисолни фақатгина тортишиш учун келтирадилар. Аслида улар хусуматчи қавмдирлар.
Аллоҳ унга: “Менинг даргоҳимда баҳслашманглар! Мен илгари сизларга кофир бўлганингиз сабабли охиратда азобга дучор бўлишингиз ҳақида ваъда берганман”, – дейди.