Эй иймон келтирганлар! Агар ота-онангиз ва ака-укаларингиз бўлса ҳам, куфрни иймондан устун кўрсалар, у ҳолда уларни дўст деб тутмангизлар. Сизлардан кимки шундай ҳолда ҳам уларни дўст тутса, демак, улар золим кимсалар қаторидадир.
Сиз қидирган أ ب و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 117 та оят мавжуд.
otalarning, otalarimizni, ularning otalari, otalaringizni, ota-onasidan, ota-onasi, otalaringiz, otalaringizning, otalarimizni, otalari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй иймон келтирганлар! Агар ота-онангиз ва ака-укаларингиз бўлса ҳам, куфрни иймондан устун кўрсалар, у ҳолда уларни дўст деб тутмангизлар. Сизлардан кимки шундай ҳолда ҳам уларни дўст тутса, демак, улар золим кимсалар қаторидадир.
Эй Расулим, мўминларга: “Агар ота-оналарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, аёлларингиз, қавму қариндошларингиз, қўлга киритган молларингиз, касодга учрашидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизга Аллоҳдан ва Унинг Расулидан ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилишдан севимлироқ бўлса, у ҳолда Аллоҳ Ўз азоб амрини келтиргунча кутиб туринглар”, – деб айтинг. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмайди.
Иброҳимнинг ўз отаси учун истиғфор сўраши эса фақат унга қилган ваъдаси туфайли эди. Унга отасининг, шубҳасиз, Аллоҳнинг душмани эканлиги аниқ бўлгандан кейин ундан воз кечди. Албатта, Иброҳим нола урувчи қалби юмшоқ инсондир.
Қавм унга: “Сен бизларга ота-боболаримизни аввалдан унда амал қилган ҳолда кўрган динимиздан қайтариш ва еримизга катталик қилиб, эга бўлиб олиш учун келдингми?” Биз иккингизга ҳам ишонувчи эмасмиз”, – дедилар.
Қавм Солиҳга: “Эй Солиҳ, бундан олдин орамизда қандайдир умид қилинадиган киши эдинг. Энди бизни боболаримиз сиғинадиган нарсаларга ибодат қилишимиздан қайтарасанми? Албатта, биз сен даъват қилаётган нарсалардан шубҳадамиз”, – дедилар.
Шуъайбнинг қавми истеҳзо қилиб: “Эй Шуъайб, ота-боболаримиз олдиндан сиғиниб келаётган нарсаларни тарк этишимизга ёки мол-давлатларимизни қандай хоҳласак, шундай ишлатишимиз мумкин эмаслиги ҳақида сенга ўқиётган намозинг буйруқ берадими? Дарвоқе, сен юмшоқкўнгил ва тўғри инсон эдинг-ку?!” – дедилар.
Эй Расулим, ана ўша мушриклар сиғинаётган нарса туфайли гумонда қолманг улар аниқ адашгандирлар. Улар олдин ота-боболари сиғингандек сиғинаверадилар. Биз уларнинг жазодан улушларини камайтирмасдан тўлиқ қилиб берувчимиз.
Эй Расулим, “Юсуф ўз отаси Яъқуб пайғамбарга: “Эй отажон, мен тушимда ўн битта юлдуз, қуёш ва ойнинг менга сажда қилаётган ҳолларида кўрдим”, – деб айтганини эсланг.
Эй Расулим, “Юсуф ўз отаси Яъқуб пайғамбарга: “Эй отажон, мен тушимда ўн битта юлдуз, қуёш ва ойнинг менга сажда қилаётган ҳолларида кўрдим”, – деб айтганини эсланг.
Шундай улуғ туш кўришни насиб этгани каби Роббинг сени пайғамбарлик учун танлаб олади ва сенга барча тушларнинг таъбирини ўргатади. Ҳамда худди илгари икки аждодларинг Иброҳим ва Исҳоққа комил қилиб берганидек, сенга ва Яъқубнинг бошқа наслларига ҳам, Ўзининг пайғамбарлик неъматини тўлиқ қилиб беради. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Ўшанда акалар Юсуф учун: “Юсуф ва унинг укаси Бинямин отамизга биздан кўра севимлироқдир. Ваҳоланки, биз бир тўп кўпчиликмиз. Ҳақиқатан, отамиз аниқ адашишда”, – дедилар.
Ўшанда акалар Юсуф учун: “Юсуф ва унинг укаси Бинямин отамизга биздан кўра севимлироқдир. Ваҳоланки, биз бир тўп кўпчиликмиз. Ҳақиқатан, отамиз аниқ адашишда”, – дедилар.
Кейин улар бир-бирларига: “Юсуфни ўлдиринглар ёки уни бирон ерга олиб бориб ташланглар, шундагина отангизнинг юзи сизга боқиб балки меҳр қўяр. Ундан кейин эса тавба қилиб солиҳ кишилар қавмидан бўлиб оласизлар”, – дедилар.
Улар шундай қарорга келганларидан сўнг оталарига: “Эй отамиз, нима учун сен Юсуфни бизга ишонмайсан? Ахир, албатта, биз уни холис яхши кўрувчилармиз-ку!” – дедилар.
Улар кечки пайт оталари ҳузурига йиғлаб келишди.
Оталарига ёлғондан: “Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдида қолдириб қувалашиб кетган эдик, кейин уни бўри еб кетибди. Агар рост гапирсак ҳам, барибир сен бизга ишонувчи эмассан”, – дедилар.
Шунингдек, ота-боболарим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб пайғамбарларнинг динига эргашганман. Биз пайғамбарлар учун Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш асло мумкин эмасдир. Бу Аллоҳнинг бизларга ва барча одамларга берган фазлидир, лекин одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайдилар.
Сизлар Ундан бошқа, ўзингиз ва ота-боболарингиз уни номлаб олган, Аллоҳ улар ҳақида ҳеч қандай далил туширмаган бут исмларига ибодат қиляпсизлар. Ҳукм фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни буюрган. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар.
Юсуф уларни егулик жиҳозлари билан жиҳозлагач уларга қарата: “Сизлар эндиги сафар ўша бир укангизни ҳам ёнимга олиб келинглар. Кўрмаяпсизми, ахир мен сизларга донларни тўлдириб ўлчаб беряпман ҳамда мен меҳмон қилувчиларнинг жуда яхшисиман”, – деди.
Юсуфнинг акалари: “Уни бизга қўшиб юборишни отасидан қаттиқ сўраймиз. Албатта, бизлар буни қилувчимиз”, – дедилар.