Сўнгра у кунда пайғамбарларимиз ва иймон келтирганларга нажот берамиз. Мўминларга ана шундай қилиб нажот беришимиз зиммамиздаги ҳақдир.
Сиз қидирган ذَٰلِكَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 520 та оят мавжуд.
ana o'sha, bunda siz uchun, buning, bu, ana bu, ana shunday, buni, shunday qilib, ana shunday, ular
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сўнгра у кунда пайғамбарларимиз ва иймон келтирганларга нажот берамиз. Мўминларга ана шундай қилиб нажот беришимиз зиммамиздаги ҳақдир.
Эй Муҳаммад, булар Биз сизга Қуръонда ваҳий қилаётган ғайб хабарларидандир. Буларни олдин сиз ҳам қавмингиз ҳам билмас эдингиз. Бас, кофирларнинг сизга етказаётган озорларига сабр қилинг. Албатта, гўзал оқибат Аллоҳдан қўрқувчи кимсалар учундир.
Мана булар Од қабиласининг оқибатидир. Чунки улар била туриб Роббиларининг оятларини ёлғонга чиқардилар ва пайғамбарларига итоатсизлик қилдилар ҳамда ҳар қандай золиму қайсарларнинг асоссиз буйруқларига эргашдилар.
Лекин улар огоҳлантиришга қулоқ тутмай уни сўйиб юбордилар. Солиҳ уларга: “Уйларингизда уч кун ҳаётдан баҳраманд бўлиб фойдаланиб туринглар. Мана энди бу ёлғон бўлмаган чин ваъдадир”, – деди.
Эй Расулим, булар Биз сизга айтиб бераётган шаҳарларнинг баъзи хабарларидандир. Улардан баъзиларининг излари ҳалигача қоим турибди ва баъзилари эса сидирилиб йўқ бўлиб кетган.
Роббингизнинг аҳолиси золим бўлган юртларни азоб билан ушлаганда Унинг тутиши ана шундай ёмон бўлади. Албатта, Унинг тутиши аламли ва шиддатлидир.
Албатта, бу ҳодисаларда охират азобидан қўрққан кимсалар учун ибрат бордир. Бу кун одамлар ҳисоб учун тўпланадиган кундир. Ҳамда қилинган ишлар ҳақида адолатли гувоҳлик бериладиган кундир.
Албатта, бу ҳодисаларда охират азобидан қўрққан кимсалар учун ибрат бордир. Бу кун одамлар ҳисоб учун тўпланадиган кундир. Ҳамда қилинган ишлар ҳақида адолатли гувоҳлик бериладиган кундир.
Албатта, бу ҳодисаларда охират азобидан қўрққан кимсалар учун ибрат бордир. Бу кун одамлар ҳисоб учун тўпланадиган кундир. Ҳамда қилинган ишлар ҳақида адолатли гувоҳлик бериладиган кундир.
Кундузнинг ҳар икки тарафида пешин ва аср намозини ва туннинг бир бўлагида бомдод, шом ва хуфтон намозини ўқинг. Албатта, яхши ишлар гуноҳларни кетказади. Мана булар ёд этувчилар учун эслатмадир.
Лекин Роббингиз марҳамат қилган кимсалар эса бундан мустаснодир. Аллоҳ уларни шунинг учун яратгандир. Роббингизнинг “Aлбатта, жаҳаннамни кофир бўлган жин ва одамларнинг барчаси билан тўлдираман”, – деган сўзи тамоман ҳақдир.
Алиф, Лом, Ро. Ушбу оятлар очиқ-ойдин Китоб оятларидир.
Шундай улуғ туш кўришни насиб этгани каби Роббинг сени пайғамбарлик учун танлаб олади ва сенга барча тушларнинг таъбирини ўргатади. Ҳамда худди илгари икки аждодларинг Иброҳим ва Исҳоққа комил қилиб берганидек, сенга ва Яъқубнинг бошқа наслларига ҳам, Ўзининг пайғамбарлик неъматини тўлиқ қилиб беради. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Мисрда уни сотиб олган шаҳар ҳокими Қитфир номли киши хотини Зулайҳога: “Унга яхшилаб жой бер, зора бизга фойдаси тегса ёки уни ўғил қилиб боқиб олсак”, – деди. Ана шундай қилиб, Юсуфни тушларнинг таъбирини қилиши учун Миср ерига жойлаштирдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Юсуф вояга етгач, унга ҳикмат ва илм бердик. Биз яхши иш қилувчиларни шу тарзда мукофотлаймиз.
Ҳақиқатан, Зулайҳо унга мойил бўлди, Агар Роббисининг огоҳлантириши ва хиёнатнинг гуноҳлиги тўғрисидаги аломатини эътиборсиз қолдириб, кўрмаганида, Юсуфнинг кўнгли ҳам бунга мойил бўлар эди. Шундай қилиб, ундан ёмонлик ва фаҳшни буриб юбордик ва бундан сақладик. Албатта, у холис бандаларимиздандир.
Шунда Зулайҳо: “Мана шу йигит ҳақида сизлар мени маломат қилган эдингиз. Ҳақиқатан, ундан жинсий яқинлик учун нафсини талаб қилганимда, у номусини сақлади. Қасам бўлсинки, агар у мен унга буюраётган ишни қилмаса, албатта, у зиндонга ташланади ва хору зор кимсалардан бўлади”, – деди.
Юсуф уларга: “Мен сизларга ризқ бўладиган таом олдингизга келишидан аввал унинг қандайлиги ҳақида таъвилини айтиб бераман. Булар Роббимнинг менга билдирган нарсаларидандир. Чиндан ҳам мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва охиратни инкор қилувчи қавмнинг динини тарк қилганман”, – деди.
Шунингдек, ота-боболарим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб пайғамбарларнинг динига эргашганман. Биз пайғамбарлар учун Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш асло мумкин эмасдир. Бу Аллоҳнинг бизларга ва барча одамларга берган фазлидир, лекин одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайдилар.
Сизлар Ундан бошқа, ўзингиз ва ота-боболарингиз уни номлаб олган, Аллоҳ улар ҳақида ҳеч қандай далил туширмаган бут исмларига ибодат қиляпсизлар. Ҳукм фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни буюрган. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар.