Биз бу Қуръонни мана шундай баён қилувчи оятлар билан нозил қилдик. Аллоҳ ўзи истаган кишиларни тўғри йўлга бошлайди.
Сиз қидирган ذَٰلِكَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 520 та оят мавжуд.
ana o'sha, bunda siz uchun, buning, bu, ana bu, ana shunday, buni, shunday qilib, ana shunday, ular
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз бу Қуръонни мана шундай баён қилувчи оятлар билан нозил қилдик. Аллоҳ ўзи истаган кишиларни тўғри йўлга бошлайди.
Ана шундай, кимки Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни риоя қилган ҳолда уни эъзозласа бас, бу Роббиси наздида ўзи учун яхшидир. Сизлар учун ҳаром эканлиги тиловат қилинадиган нарсалардан бошқа барча чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Бас, бутлардан иборат ифлосликдан узоқлашинг ва ёлғон сўздан ҳам четда бўлинглар.
Мана шундай, кимки Аллоҳнинг қонунларини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақводорлиги сабабидандир.
Қурбон қилинадиган катта бош ҳайвонларни сизлар учун Аллоҳнинг нишоналаридан қилдик. Уларни қурбон қилишда сизлар учун яхшилик бордир. Бас, тизиб қўйилган ҳолларида уларнинг устида Аллоҳнинг номини зикр қилинглар. Қачон ёнбошлари билан тушиб жонлари чиққанда улардан ўзларингиз ҳам еяверинглар. Ундан қаноатли кишига ҳам ва муҳтож тиланчига ҳам едираверинглар. Шукр қилишингиз учун сизларга бу чорва ҳайвонларни бўйсундириб қўйдик.
Аллоҳга қилган қурбонликларингизнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормайди. Лекин Унга сизлардан тақво етиб боради. Сизларни ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учун уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Гўзал иш қилувчиларга хушхабар беринг.
Ҳа, шундай, ким ўзига берилган уқубат баробарида ўч олса, сўнгра яна унга зулм қилинса, албатта, Аллоҳ унга ёрдам қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Аъфув ва мағфирати кўп бўлган – Ғофур Зотдир.
Зеро Аллоҳ кечани кундузга киритади ва кундузни кечага киритади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Чунки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи ҳақдир. Ундан бошқага илтижо қилаётган нарсалари эса ботилдир. Албатта, Аллоҳнинг Ўзи энг устун бўлган – Алий ва барчадан улуғ бўлган – Кабир Зотдир.
Эй Муҳаммад, Аллоҳ осмон ва Ердаги бор нарсани аниқ билишини билмадингизми?! Албатта, булар китобда ёзиб қўйилгандир. Шубҳасиз, бу иш Аллоҳга осондир.
Эй Муҳаммад, Аллоҳ осмон ва Ердаги бор нарсани аниқ билишини билмадингизми?! Албатта, булар китобда ёзиб қўйилгандир. Шубҳасиз, бу иш Аллоҳга осондир.
Қачонки, уларга аниқ оятларимиз тиловат қилинса, куфр келтирган кимсаларнинг юзларида эътироз аломатини кўрасиз. Улар, ўзларига оятларимизни тиловат қилаётган зотларга ҳужум қилишгача борадилар. Эй Расулим, уларга: “Энди, сизларга бундан ҳам ёмонроқ нарсанинг хабарини берайми? У дўзах бўлиб, Аллоҳ уни куфр келтирган кимсаларга ваъда қилган ва у нақадар ёмон борар жойдир”, – деб айтинг.
Бас, кимки шу ҳалол қилинганлардан бошқани истаса, ана ўшалар ҳаддан ошувчилардир.
Сўнгра, албатта, эй сиз инсонлар, мана шундан кейин, албатта, вафот этувчидирсизлар.
Албатта, бу Нуҳ ва унинг қавми ҳақидаги воқеаларда ибратлар бордир. Биз, албатта, имтиҳон қилувчилармиз.
Йўқ, кофирларнинг диллари бундан ғафлатдадир. Уларнинг бундан бошқа ўзлари қилувчи бўлган беҳуда ишлари бордир.
Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрик аёлга уйланади. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик эркак уйланади. Бу никоҳ мўминларга ҳаром қилинди.
Бироқ кейин бу ишлардан тавба қилиб, ўзларини тузатган кишиларгина фосиқ эмаслар. Чунки Аллоҳ, албатта, гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга сиз то рухсат сўрамагунча ва уларнинг аҳлига салом бермагунгача кирманглар. Мана шу сизлар учун яхшидир. Шоядки, бу гапдан эслатма олсангизлар.
Эй Муҳаммад, мўминларга: “Кўзларини номаҳрам аёлларга қарашдан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар”, – деб айтинг. Мана шу улар учун энг тоза йўлдир. Албатта, Аллоҳ уларнинг нима ҳунар қилаётганларидан хабардор.
Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб туради. Албатта, бунда қалб кўзи борлар учун ибрат бордир.