Бас, улар Ҳудни ёлғончига чиқаришди, кейин Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда катта ибрат бордир. Лекин уларнинг аксарияти иймон келтирувчи бўлмадилар.
Сиз қидирган ذَٰلِكَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 520 та оят мавжуд.
ana o'sha, bunda siz uchun, buning, bu, ana bu, ana shunday, buni, shunday qilib, ana shunday, ular
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бас, улар Ҳудни ёлғончига чиқаришди, кейин Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда катта ибрат бордир. Лекин уларнинг аксарияти иймон келтирувчи бўлмадилар.
Уларни даҳшатли азоб тутди. Албатта, бунда катта ибрат бор. Лекин уларнинг кўпчилиги иймон келтирувчи бўлмадилар.
Албатта, бунда катта ибрат бордир. Лекин уларнинг кўплари мўминлардан бўлмади.
Албатта, бунда катта ибрат бор. Лекин уларнинг кўплари иймон келтирувчи бўлмадилар.
Биз у куфрни жиноятчиларнинг қалбларига ана шундай йўллаб қўйганмиз.
То, Син. Булар Қуръон ва очиқ-ойдин китобнинг оятларидир.
Малика Билқис: “Аниқки, подшоҳлар қачон бирор бир қишлоққа бостириб кирсалар, уни вайрон қиладилар, аҳолисининг ҳурматли кишиларини эса хор қиладилар. Улар шу тарзда иш тутадилар”, – деди.
Ана, зулм қилганлари туфайли уларнинг уйлари ҳувиллаб ётибди. Албатта, бунда биладиган қавм учун катта ибрат бордир.
Ана, зулм қилганлари туфайли уларнинг уйлари ҳувиллаб ётибди. Албатта, бунда биладиган қавм учун катта ибрат бордир.
Биз одамлар ором олиши учун кечани пайдо қилганимизни ва кундузни ёруғ қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун катта ибратлар бордир.
Булар очиқ-ойдин китобнинг оятларидир.
Қачонки, у вояга етиб, камол топганида, унга ҳикмат ва билим бердик. Биз яхши иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
Мусо унга: “Мана шу сен билан менинг ўртамиздаги келишувдир. Икки муддатдан қай бирини адо қилсам ҳам бас, менга ноҳақлик қилинмайди. Аллоҳ айтаётган сўзимизга вакилдир”, – деди.
Биз маишатларида ҳаддан ошган қанчадан-қанча ўлкаларни ҳалок қилдик. Улардан кейин ўша масканларида жуда озчилик истиқомат қилди. Уларнинг юртларига Биз ворис бўлдик.
Биз ўша охират диёрини ер юзида кибр ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун яратамиз. Оқибат эса, тақводор кимсаларникидир!
Иброҳим пайғамбар ҳам ўз қавмига: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва Ундан қўрқинглар. Агар билсангиз, мана шу сиз учун яхшидир”,– деди.
Ахир, улар Аллоҳ қандай қилиб илк бор йўқдан яратишини сўнгра қиёмат кунида яратган у барча нарсасини қайтаришини кўрмадиларми?! Албатта, бу ишлар Аллоҳга осондир.
Бас, Иброҳимга қавмининг жавоби фақат: “Уни ўлдиринглар ёки оловда куйдиринглар”, – дейиш бўлди. Сўнгра Аллоҳ унга оловдан нажот берди. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун катта ибратлар бордир!
Ушбу масалларни одамлар ибрат олишлари учун айтиб берамиз. Лекин уларни фақат олим зотларгина фаҳмлайдилар.
Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳақ ҳикмат билан яратди. Албатта, бунда мўминлар учун катта ибратлар бордир!