Куфр келтирган кимсалар устига ҳам Роббингизнинг азоб ҳақидаги сўзи мана шундай муқаррар бўлган. Албатта, улар дўзах эгаларидир.
Сиз қидирган ذَٰلِكَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 520 та оят мавжуд.
ana o'sha, bunda siz uchun, buning, bu, ana bu, ana shunday, buni, shunday qilib, ana shunday, ular
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Куфр келтирган кимсалар устига ҳам Роббингизнинг азоб ҳақидаги сўзи мана шундай муқаррар бўлган. Албатта, улар дўзах эгаларидир.
Эй Роббимиз, уларни барча ёмонликлардан асрагин, Кимни ўша қиёмат кунидаги ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан, унга раҳм қилибсан. Мана шу катта ютуқдир.
Бу азоблар сизларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилинганда куфр келтирганингиз, агар Унга ширк келтирилса, ишонганингиз туфайлидир. Бас, барча ҳукм олий ва улуғ Аллоҳникидир.
Бунга сабаб, уларга пайғамбарлари аниқ ҳужжатларни келтирганларида, улар инкор қилдилар. Бас, Аллоҳ уларни ушлади ва ҳалок қилди. Шубҳасиз, У кучли ва азоби қаттиқдир.
Дарвоқе, олдин Юсуф сизларнинг аждодларингизга аниқ ҳужжатларни келтирганида ҳам, сизларга келтирилган далилларга шак келтириб, қаттиқ туриб олган эдингиз. Ниҳоят, у вафот этган пайтда: “энди, Юсуфдан сўнг Аллоҳ асло пайғамбар юбормайди”, – дедингиз. Ҳаддан ошувчи ва шак келтирувчи кимсаларни Аллоҳ мана шундай йўлдан оздириб қўяди.
Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган бирор далилсиз тортишадиган кимсалар Аллоҳ наздида ҳам, иймон келтирган зотлар наздида ҳам қаттиқ нафратга қоладилар. Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяди.
Осмонларнинг йўлларига етиб борайки, зора Мусонинг илоҳини кўрсам, чунки мен уни ёлғончи деб гумон қиляпман. Фиръавнга ўзининг ёмон амали мана шундай чиройли қилиб кўрсатилди ва тўғри йўлдан тўсилди. Фиръавннинг барча ҳийласи, фақатгина ҳалокатдадир.
Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. У барча нарсанинг яратувчисидир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, ҳақдан қаёққа бурилиб кетяпсизлар?!
Аллоҳнинг оятларини инкор қилувчи кимсалар мана шундай тўғри йўлдан бурилиб кетадилар.
Аллоҳ сизларга ҳаёт кечиришингиз учун Ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйган Зотдир. У сизларга турли сурат бериб, суратларингизни гўзал қилган ҳамда сизларни пок нарсалардан ризқлантирган Зотдир. Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. Бас, барча оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ баракатли ва улуғдир.
Аллоҳдан ўзга сиғинганларингиз қани?! Улар: “Ширк келтирганларимиз бизнинг кўзимиздан ғойиб бўлиб қолишди. Йўқ-йўқ, бизлар дунёда олдин ҳеч нарсага илтижо қилмаганмиз”, – дейдилар. Аллоҳ кофирларни шу тарзда залолатга кетказади.
Мана шу азобларга дучор бўлишингизга сабаб – сизлар ер юзида ноҳақ хурсанд бўлганингиз ва кибр-ҳавога берилиб юрганингиз учундир.
Эй Расулим уларга: “Ҳақиқатан, ҳам сизлар Ерни икки кунда яратган Зотга куфр келтирасизларми?! Унга бошқаларни тенг қиласизларми?! Ахир, У оламларнинг Роббидир”, – деб айтинг.
Бас, икки кунда етти қават осмонни барпо қилди ва ҳар бир осмонга қилиши керак бўлган ишини ваҳий қилди. Биз дунёга яқин осмонни юлдузли чироқлар билан безадик ва уни офатлардан сақладик. Бу иззати улуғ – Азиз ва барча нарсани билувчи – Аълим Зотнинг ўлчовидир.
Роббингиз ҳақида ўйлаган мана шу гумонингиз сизларни ҳалок қилиб дўзахга ташлади. Бас, зиён кўрувчиларга айланиб қолдингиз.
Бу азоб Аллоҳ душманларининг жазоси бўлган дўзахдир. Оятларимизни инкор қилганларининг жазоси сифатида уларга у ерда мангулик диёри бордир.
Эй Муҳаммад, иззатли ва ҳикматли Аллоҳ сизга ва сиздан олдинги пайғамбарларга шундай ваҳий қилади.
Ана шундай қилиб, шаҳарлар онаси бўлган Макка ва унинг атрофидаги кишиларни огоҳлантиришингиз учун ва у ҳақида ҳеч қандай шубҳа бўлмаган “тўпланиш куни”дан ҳам огоҳлантиришингиз учун сизга арабий Қуръонни ваҳий қилдик. У кунда бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ эса дўзахдадир.
Эй Муҳаммад уларга: “Сизлар ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми Аллоҳдадир. Мана шу Аллоҳ менинг Роббимдир. Унга таваккул қилдим ва Унга тавба қиламан”, – деб айтинг.
Бас, эй Муҳаммад шунинг учун ҳам сиз ўзингизга буюрилганидек даъват қилинг ва тўғри йўлда бўлинг ҳамда уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг. Уларга: “Мен Аллоҳ нозил қилган китобга иймон келтирдим ва сизларнинг ўртангизда адолатли бўлишга буюрилдим. Аллоҳ бизнинг ҳам Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бизнинг амалларимиз ўзимизга, сизларнинг амалларингиз эса ўзингизгадир. Бизлар билан сизларнинг ўртангизда жанжалга ўрин йўқдир. Аллоҳ қиёматда барчамизни бир орага жамлайди ва қайтиб бориш фақат Унинг Ўзигадир”, деб – айтинг.