Куфр келтирган кимсаларга эса жаҳаннам оташи бордир. Уларга яна бир бор ўлишлари учун ҳукм қилинмайдики ўлсалар. Шу билан бирга, улардан дўзах азоби ҳам енгиллатилмайди. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолаймиз.
Сиз қидирган ذَٰلِكَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 520 та оят мавжуд.
ana o'sha, bunda siz uchun, buning, bu, ana bu, ana shunday, buni, shunday qilib, ana shunday, ular
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Куфр келтирган кимсаларга эса жаҳаннам оташи бордир. Уларга яна бир бор ўлишлари учун ҳукм қилинмайдики ўлсалар. Шу билан бирга, улардан дўзах азоби ҳам енгиллатилмайди. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолаймиз.
Қуёш тўхтамай ўз қароргоҳи томон юриб боради. Бу қудратли ва барча нарсани билувчи Зотнинг ўлчовидир.
Албатта, Биз гуноҳкорларни мана шундай азобга дучор қиламиз.
Мана шу жаннат яхши зиёфатми ёки дўзахдаги заққум дарахтими?
Биз яхши амал қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!
Дарҳақиқат, сен тушни тасдиқладинг. Албатта, Биз яхши иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
Биз яхши иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!
Биз яхши иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!
Биз яхши амал қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!
Бас, унинг ўша хатосини кечирдик. Албатта, унинг учун Бизнинг ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир.
Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсаларни бекорга яратган эмасмиз. Буларни беҳуда деганлар куфр келтирган кимсаларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирган кимсалар учун дўзахдан иборат ҳалокат бўлгай!
Албатта, дўзах аҳлининг ана шундай тортишишлари аниқ ҳақиқатдир.
У сизларни бир жондан яратди, сўнгра ундан жуфти Ҳаввони пайдо қилди. Сизлар учун чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни яратиб туширди. У сизларни оналарингизнинг қорнида уч табақа зулмат ичида аста-секин яратади. Ана шу Аллоҳ – Роббингиздир. Барча мулк фақат Уникидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Унга ибодат қилмай қай томонга бурилиб кетяпсизлар?!
Бас, эй мушриклар, Ундан ўзга хоҳлаган нарсаларингизга ибодат қилаверинглар. Эй Муҳаммад, уларга: “Чинакам зиён кўрувчилар қиёмат кунида ўзларига ҳам, аҳли оилаларига ҳам зиён қилувчи кимсалардир. Огоҳ бўлингларки, ана шу аниқ зиёнкорликдир”, – деб айтинг.
Улар учун жаҳаннамда устиларидан ҳам остиларидан ҳам оловдан бўлган соябонлар бордир. Бу бўлажак азоб билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитади. Эй бандаларим, Мендан қўрқинглар!
Аллоҳ осмондан сув ёғдириб, уни ерда чашмалар қилиб оқизиб қўйганини кўрмадингизми? Сўнгра у сувнинг воситасида турли экинларни чиқаради, вақти келиб кейин у қурийди, сўнг сиз уни сарғайган ҳолда кўрасиз. Аллоҳ сўнгра уни қуруқ чўпга айлантиради. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратли эслатма бордир.
Аллоҳ оятлари фасоҳатли бўлган гўзал сўзни бир-бирига ўхшаган ва ҳукмлари такрорланиб бир китоб қилиб нозил қилди. Ундаги оятлар ўқилганда Роббиларидан қўрқадиган зотларнинг таналари титраб кетади. Сўнгра баданлари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига мойил бўлиб, юмшайди. Мана шу китоб Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, унга Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилади. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унга бирор йўл кўрсатувчи бўлмайди.
Улар учун Роббилари ҳузуридаги жаннатда хоҳлаган нарсалари бордир. Бу яхши амал қилувчиларнинг мукофотидир.
Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса уйқуси вақтида олади. Бас, ўлимга ҳукм қилган жонларни қайтармай ушлаб қолади, қолганларини эса белгиланган бир муддатгача қўйиб юборади. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун ибратлар бордир.
Ахир, улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишининг ризқини кенг қилишини ва хоҳлаган кишининг ризқини тор қилишини билмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун ибратлар бордир.