Эй Муҳаммад, сиз олдин бирор бир китобни тиловат қилмаган ва қўлингиз билан уни ёзмаган эдингиз. Агар ундай бўлганда бузғунчилар, албатта, шубҳага тушган бўлар эдилар.
Сиз қидирган ر ي ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 36 та оят мавжуд.
hech shubha, shubha, shubhalanmasligingiz uchun, aslo shubha bo'lmagan, hech shubha bo'lmagan, shubhalansangiz, shubha bo'lmagan, va shubhaga tushgan, shubhalari, bir shubha bo'lishdan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, сиз олдин бирор бир китобни тиловат қилмаган ва қўлингиз билан уни ёзмаган эдингиз. Агар ундай бўлганда бузғунчилар, албатта, шубҳага тушган бўлар эдилар.
У ҳақида ҳеч қандай шубҳа бўлмаган китобнинг нозил қилиниши барча оламларнинг Роббиси томонидандир.
Мана энди, худди улардан олдинги тарафдорларига қилингани каби, улар билан ўзлари орзу қиладиган нарсаларнинг ўртаси тўсиб қўйилди. Чунки улар дунёда шак-шубҳада эдилар.
Дарвоқе, олдин Юсуф сизларнинг аждодларингизга аниқ ҳужжатларни келтирганида ҳам, сизларга келтирилган далилларга шак келтириб, қаттиқ туриб олган эдингиз. Ниҳоят, у вафот этган пайтда: “энди, Юсуфдан сўнг Аллоҳ асло пайғамбар юбормайди”, – дедингиз. Ҳаддан ошувчи ва шак келтирувчи кимсаларни Аллоҳ мана шундай йўлдан оздириб қўяди.
Албатта, қиёмат соати келувчидир, у ҳақда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Лекин одамларнинг кўпчилиги унга иймон келтирмайдилар.
Эй Муҳаммад, дарҳақиқат, Биз Мусога Таврот китобини ато қилганимизда, у ҳақида ҳам ихтилоф қилинган. Агар олдин Роббингиз томонидан қиёмат хусусидаги сўз ўтмаганида, уларнинг ўртасида аллақачон ҳукм чиқарилган бўлар эди. Чиндан ҳам, улар бу Қуръон ҳақида шак-шубҳадалар.
Ана шундай қилиб, шаҳарлар онаси бўлган Макка ва унинг атрофидаги кишиларни огоҳлантиришингиз учун ва у ҳақида ҳеч қандай шубҳа бўлмаган “тўпланиш куни”дан ҳам огоҳлантиришингиз учун сизга арабий Қуръонни ваҳий қилдик. У кунда бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ эса дўзахдадир.
Аввалги ўтган қавмлар ўзларига ажралмаслик ҳақида билим келганидан сўнг ўзаро ҳасад қилишиб, фирқаларга бўлиниб кетганлар. Агар Роббингиз томонидан азоблашни маълум муддатгача кечиктириш ҳақида сўз ўтмаганида, улар орасида албатта ҳукм чиқарилган бўлар эди. Аниқки, улардан кейин Таврот ва Инжил китобларига ворис қилинган яҳудий ва насроний кимсалар ундан шубҳададирлар.
Эй Расулим уларга: “Аллоҳ сизларга ҳаёт беради, сўнгра ажалларингиз етгач ўлдиради, кейин сизларни ҳеч шубҳасиз бўладиган қиёмат кунига жамлайди. Лекин одамларнинг аксарияти буни билмайдилар”, – деб айтинг.
Қачонки, сизларга: “Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ваъдаси ростдир, Қиёмат ҳақида шубҳа йўқдир”, – дейилса, сизлар: “Биз қиёмат соати нима эканини билмаймиз, фақат гумон қиламиз, холос. Биз қиёмат бўлишига аниқ ишонувчи эмасмиз”, – деган эдингиз.
Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра шубҳа қилмаган ҳамда моллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлардир. Айнан ўшалар иймонларида содиқдирлар.
Шунингдек, яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор ва Аллоҳга шак келтирувчини ҳам жаҳаннамга ташланглар.
Балки, мушриклар: “Муҳаммад шоирдир унга замон ҳалокатлари етишини кутармиз”, – дейдилар?!
Улар мўминларга: “Биз дунёда сизлар билан бирга эмасмидик”, – деб нидо қилганларида, мўминлар: “Ҳа, лекин сизлар ўзларингизни фитнага солдинглар ва бизларга мусибат етишига кўз тутдинглар ҳамда динимиз тўғрисида гумонда бўлдинглар ва Аллоҳнинг амри бўлган ўлим келгунча хомхаёллар сизларни алдаб юрди. Сизларни Аллоҳ ҳақида ёлғончи шайтон ҳам алдаб қўйди” – дейдилар.
Хотинларингиз орасидаги кексайиб ҳайз кўришдан умид узганлари, агар сизлар уларнинг иддалари қанча давом этиши хусусида шубҳалансангизлар, бас, билингки, уларнинг иддалари уч ойдир, яна ҳали ҳайз кўрмаганларнинг иддалари ҳам шундайдир. Ҳомиладорларнинг идда муддатлари ҳомилаларини туғишларидир. Кимки Аллоҳга тақво қилса, Аллоҳ унинг ишини осон қилади.
Биз дўзах соҳибларини қўриқчи қилиб, фақат фаришталардан қилдик ва Биз фақат куфрга кетган кимсаларни синаш учун уларнинг саноғини ўн тўққизта қилдик. Токи китоб берилган кимсалар аниқ билсинлар ва иймон келтирган кимсаларнинг иймонлари янада зиёда бўлсин ҳамда китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам бу хусусда шак-шубҳа қилмасинлар. Яна дилларида мунофиқлик иллати бўлган кимсалар ва кофирлар: “Бу мисол билан Аллоҳ нима демоқчи?” – дейишлари учун шундай қилдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўяди ва Ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга ҳидоят қилади. Роббингизнинг қўшинлари бўлган фаришталарнинг адади ва сифатини ёлғиз Унинг Ўзи билади. У жаҳаннам инсоният учун бир эслатмадир.