Мушриклар айтаётган нарсалардан У пок ва ниҳоят даражада юксакдир.
Сиз қидирган س ب ح масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 92 та оят мавжуд.
tasbih qilmoqda, Seni tasbih qilamiz, U yuksalmishdir, va (Uni) tasbih qil, sen yuksansan, U munaazzahdir, Sen yuksansan, va Uni tasbih qiladilar, sening shoning buyukdir, U buning munaazzahdir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мушриклар айтаётган нарсалардан У пок ва ниҳоят даражада юксакдир.
Етти қават осмон ва Ер ҳамда улардаги бор жонзот Унга тасбеҳ айтади. Борлиқда Унинг ҳамди билан поклаб тасбеҳ айтмаган бир нарса йўқ. Лекин сиз уларнинг тасбеҳларини фаҳмламайсиз. Албатта, У бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим ва гуноҳларни кечирувчи – Ғофур Зотдир.

Ёхуд сенинг олтиндан бир уйинг бўлмагунча ёки кўз ўнгимизда осмонга кўтарилиб кетмагунингча, ҳаргиз сенга иймон келтирмаймиз. Бизларга ўқийдиган бирон китоб туширмас экансан, ҳатто, бу осмонга кўтарилишингга ҳам асло ишонмаймиз. Эй Расулим, уларга: “Ё пок Парвардигорим, мен фақат пайғамбар бўлган бир одам эдим-ку!” – деб айтинг.
Шунингдек, улар: “Роббимизга тасбеҳ айтамизки, албатта, Роббимизнинг ваъдаси, ҳақиқатан, амалга ошибди”, – дейдилар.
Кейин Закариё меҳробдан қавмининг олдига чиқиб, уларга эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтишни ишора қилди.
Аллоҳга ҳеч қандай фарзанд тутиш мумкин эмасдир. У бундай нуқсондан покдир. У бирор ишни қилишни истаса, фақат унга “Бўл!” – дейди, бас, ўша иш дарҳол бўлади.
Токи, Сенга кўпроқ тасбеҳ айтайлик.
Бас, эй Расулим, улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг. Туннинг боши ва охирги вақтларида ҳамда кундузнинг аввалги ва охирги тарафларида ҳам тасбеҳ айтинг шояд, шунда розиликка эришсангиз.

Фаришталар туну кун тўхтамасдан Аллоҳга тасбеҳ айтадилар.
Агар Ер ва осмоннинг иккисида Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида эди, ихтилофлар туфайли иккаласи ҳам бузилиб кетган бўлар эди. Субҳаналлоҳ, Арш Роббиси бўлган Аллоҳ улар сифатлаётган шериклардан покдир.
Мушриклар: “Раҳмоннинг фаришталардан боласи бор”, – дейдилар. У эса бундан мутлақо покдир! Аксинча, фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки улар азизу мукаррам бандалардир.
У кеча ва кундузни, қуёш ва ойни яратган Зотдир. Барча сайёралар фалакда доимий сузиб юрадилар.
Кейин адолатли ҳукм чиқариш учун уни Сулаймонга ўргатдик. Ҳар иккисига ҳикмат ва илм бердик. Довуд билан бирга тасбеҳ айтсин деб тоғларни ва қушларни бўйсундириб қўйдик. Буларни Биз қилган эдик.
Зуннун, яъни Юнус пайғамбарнинг ўз қавмидан ғазабланган ҳолда Бизнинг изнимиз бўлмасдан қишлоғидан чиқиб кетган пайтида унга қарши ҳеч нарса қилолмаймиз деб ўйлади. Биз уни денгизда балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин қоронғи зулматлар ичида: “Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен барча нуқсонлардан поксан. Дарҳақиқат, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим”, – деб нидо қилди.
Аллоҳ ҳеч қандай фарзанд тутмаган ва У билан бирга бирор бир илоҳ бўлмаган. Акс ҳолда, албатта, ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, баъзилари баъзисида устун бўлиб олар эдилар. Натижада, Еру осмон бузилиб кетган бўлар эди. Аллоҳ улар айтаётган сифатлардан покдир.
Уни эшитган пайтингизда: “Бу миш-мишни гапириш биз учун жоиз эмасдир. Эй пок Роббим, бу катта бўҳтон-ку!” – десангиз бўлмасмиди?!
Бу нур, Аллоҳ уларнинг баланд кўтарилишига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берган уйлардадир. У ерларда эртаю кеч Унга тасбеҳ айтилади.