Улар Аллоҳни Ўзига лойиқ тарзда қадрламадилар. Қиёмат кунида бутун Ер юзи Унинг сиқимидадир. Осмонлар ҳам Унинг қудрат қўлига йиғилувчидир. У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олийдир.
Сиз қидирган س ب ح масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 92 та оят мавжуд.
tasbih qilmoqda, Seni tasbih qilamiz, U yuksalmishdir, va (Uni) tasbih qil, sen yuksansan, U munaazzahdir, Sen yuksansan, va Uni tasbih qiladilar, sening shoning buyukdir, U buning munaazzahdir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар Аллоҳни Ўзига лойиқ тарзда қадрламадилар. Қиёмат кунида бутун Ер юзи Унинг сиқимидадир. Осмонлар ҳам Унинг қудрат қўлига йиғилувчидир. У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олийдир.
Эй Муҳаммад, сиз у кунда фаришталар Арш атрофини ўраб олган ҳолларида, Роббиларига ҳамд билан тасбеҳ айтаётганларини кўрасиз. Барчаларининг ораларида ҳақ билан ҳукм қилинди ва: “Оламларнинг Робби – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!” – дейилди.
Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги фаришталар Роббиларига ҳамд билан тасбеҳ айтадилар ва Унга иймон келтирадилар ҳамда иймон келтирган кишиларни Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайдилар. Эй Роббимиз, раҳматинг ва илминг билан ҳар бир нарсани қуршаб олгансан. Бас, тавба қилиб, йўлингга эргашган кимсаларни мағфират қил ва уларни дўзах азобидан сақлагин.
Бас, эй Муҳаммад, мушрикларнинг озорларига сабр қилинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Гуноҳингизга мағфират тиланг ҳамда туну кун Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг.
Бас, агар сажда қилишдан бош тортиб кибрлансалар, билингки, Роббингиз ҳузуридаги фаришталар кеча-ю кундуз ҳеч малол олмай Унга тасбеҳ айтиб сажда қиладилар.
Мушрикларнинг келтираётган ширкидан устиларидаги осмонлар ёрилиб кетай дейди. Фаришталар эса, Роббиларининг ҳамди билан тасбеҳ айтадилар ва ер юзидагилар учун Аллоҳдан мағфират сўрайдилар. Огоҳ бўлингларки, албатта, Аллоҳнинг Ўзи гуноҳларни мағфират қилувчи – Ғофур ва бандаларига марҳаматли бўлган – Раҳим Зотдир.
Токи сизлар уларнинг устига ўрнашиб олиб минасизлар. Кейин унга ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб: “Бизларга бу уловни бўйсундириб қўйган Зот айб ва нуқсонлардан покдир. Ваҳоланки, бизлар бунга қодир эмас эдик”, – дейсизлар.
Осмонлар ва Ернинг Роббиси ва Арш эгаси бўлган Аллоҳ улар сифатлаётган айбу нуқсонлардан покдир.
Эй инсонлар, Биз Муҳаммадни Аллоҳга ва унинг Расулига иймон келтиришингиз ва у Пайғамбарни қўллаб-қуватлаб, иззат-икром қилишингиз ҳамда эрта-ю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтишингиз учун юбордик.
Бас, эй Расулим, кофирлар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг.
Яна кечанинг бир қисмида саждалар ортидан Аллоҳга тасбеҳ айтинг.
Ёхуд улар учун Аллоҳдан бошқа илоҳ борми?! Субҳаналлоҳ, Аллоҳ уларнинг келтираётган ширкларидан покдир!
Эй Муҳаммад, сиз Роббингизнинг ҳукмига сабр қилинг. Шундоқ ҳам сиз, албатта, Бизнинг кўз ўнгимиздасиз! Тонгда уйқудан турган пайтингизда, Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг!
Шунингдек, кечадан бир вақт ажратиб ва юлдузлар ботгач, саҳарда ҳам Унга тасбеҳ айтинг.
Бас, Эй Муҳаммад, улуғ Роббингиз номини поклаб тасбеҳ айтинг.
Бас, улуғ Роббингизнинг номи билан тасбеҳ айтинг!
Осмонлар ва Ердаги бор нарса Аллоҳга тасбеҳ айтади. У қудрат ва ҳикмат соҳибидир. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Осмонлардаги ва Ердаги барча нарса Аллоҳга тасбеҳ айтади. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
У Аллоҳ, шундай Зотдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У бутун борлиқнинг подшоҳи бўлган – Малик, барча айб-нуқсонлардан пок – Қуддус, бандаларига омонлик берувчи – Муъмин, осойишталик ато қилувчи – Салом, барча нарсани кузатиб турувчи – Муҳаймин, қудрат соҳиби – Азиз, бўйсундирувчи – Жаббор ва ҳаммадан улуғ бўлган – Мутакаббир Зотдир. Аллоҳ мушрикларнинг келтираётган ширкларидан покдир.
У Аллоҳ, барча махлуқотни яратувчи – Холиқ, йўқдан бор қилувчи – Борий, барча нарсага сурат ва шакл берувчи – Мусаввир Зотдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги барча нарса Унга тасбеҳ айтади. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.