Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, шубҳасиз, қоринларида олов еган бўладилар ва албатта, охиратда дўзахда ёнадилар.
Сиз қидирган س ع ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 19 та оят мавжуд.
alangli olovga, alangli olov, alangli alovi, alangli olov, alangli bir olov, alangli olovning, alangli bir olov, alangli, olovdadir, va telbalik
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, шубҳасиз, қоринларида олов еган бўладилар ва албатта, охиратда дўзахда ёнадилар.
Уларнинг орасидан унга иймон келтирганлари ҳам, ундан юз ўгирганлари ҳам бўлди. Уларнинг исёнлари учун қаттиқ оташли жаҳаннам етарлидир.
Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни йўлдан адаштирса, бас, улар учун Ундан ўзга дўстларни топа олмайсиз. Уларни қиёмат кунида юзтубан ҳолларида кўр, соқов ва кар қилиб тирилтирамиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Агар қачон унинг олови сўнадиган бўлса, яна уларга ловуллаган оловни кўпайтираверамиз.
Унга ўзини дўст тутган кимсани, албатта, тўғри йўлдан оздириш ва дўзах азобига бошлаш ёзиб қўйилган.
Йўқ, улар қиёмат соатини ёлғонга чиқардилар. Биз эса қиёматни ёлғонга чиқарганлари учун дўзахни тайёрлаб қўйганмиз.
Агарда уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар”, – дейилса, улар: “Йўқ, бизлар ота-боболаримизни нимани устида ибодат қилганларини топган бўлсак, ана ўшанга эргашамиз», – дейдилар. Борди-ю шайтон уларни ловуллаган олов азобига чақириб турган бўлса ҳамми?!
Албатта, Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва улар учун мангу ловуллаган дўзахни тайёрлаб қўйди.
Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик масофани босиб ўтадиган шамолни хизматкор қилиб қўйдик ва унга мис булоғини оқизиб қўйдик. Ҳамда жинлардан ҳам Роббисининг изни билан унинг қўл остида ишлайдиган тоифаларни бўйсундириб қўйдик. Агар улардан ким амримиздан ташқари чиқса, унга ўт азобидан тоттириб қўярдик.
Шайтон сизларга аниқ душмандир, бас, уни душман тутинглар! У ўзига эргашган фирқасини дўзах аҳли бўлишга чақиради.
Ана шундай қилиб, шаҳарлар онаси бўлган Макка ва унинг атрофидаги кишиларни огоҳлантиришингиз учун ва у ҳақида ҳеч қандай шубҳа бўлмаган “тўпланиш куни”дан ҳам огоҳлантиришингиз учун сизга арабий Қуръонни ваҳий қилдик. У кунда бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ эса дўзахдадир.
Кимки Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига иймон келтирмаган бўлса, бас, албатта, Биз ундай кофирлар учун ловуллаган оловни тайёрлаб қўйганмиз.
Шунда улар: “Бизлар ўзимизнинг орамиздаги бир одамга эргашамизми?! У ҳолда бизлар ҳақиқатан ҳам гумроҳлик ва нодонликда бўламиз-ку!, – дедилар.
Албатта, жиноятчилар адашув ва ловуллаган оловдадирлар.
Ҳақиқатан, Биз дунёга яқин осмонни юлдузли чироқлар билан безадик ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик. Яна шайтонлар учун охиратда дўзах азобини ҳам тайёрлаб қўйганмиз.
Кофирлар яна: “Агар бизлар пайғамбар сўзларини тинглаб, ақл ишлатувчи бўлганимизда, дўзах эгалари бўлмас эдик”, – дейдилар.
Бас, улар ўз гуноҳларини шу тарзда эътироф қиладилар. Энди, дўзах эгаларига ҳалокат бўлгай!
Албатта, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва алангали оловни тайёрлаб қўйганмиз.
Дўзах кофирлар учун қиздирилганида,
Кейин дўзахга кириб тобланади.