ط ل ح
Т-л-ҳ
طَلْح /Акация: Бир тур дарахтдир. Бирлиги طَلْحَة шаклида келади: وَطَلْحٍ مَنْضُودٍ : Гуллар билан безатилган акациялар (56/Воқеа 29). إِبِلٌ طِلاَحِيٌّ : Талҳ дарахтига мансуб туя. طَلِحَة : Талҳ дарахтини ейишдан шикоят қилувчи туя. طِلْح ва طَلِيح : Заиф, ҳолдан тойган. نَاقَةٌ طَلِيحُ أَسْفَارٍ : Сафар туфайли ҳолдан тойиб, заифлашиб қолган туя. طَلاَح сўзи ҳам худди шу маънони англатади; баъзан эса صَلاَح /яхшиликнинг зидди маъносида ишлатилади.

