ت ب ب
Т-б-б
تَبّ ва تَبَاب зиёндаги давомийликни ифодалайди. تَبًّا لَهُ да, تَبَّ لَهُ да ва تَبَبْتُهُ иборалари кишига бу сўз айтилганда ишлатилади. اِسْتَتَبَّ لِفُلاَنٍ كََذَا ибораси давомийлик маъносини ўз ичига олгани учун шу маънода қўлланиладики, давом этди деганидир. تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ Абу Лаҳабнинг икки қўли қурисин, қуриди ҳам! (111/Масад 1); яъни: Зиёнида барқарор бўлди; доимий зиёнда қолди деганидир. Худди:ذَلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ Ана шу аниқ зиёнкорликдир (39/Зумар 15); وَمَا زَادُوهُمْ غَيْرَ تَتْبِيبٍ Ҳалокатларини орттиришдан бошқа ҳеч бир ишларига ярамади (11/Ҳуд 101) оятларида бўлгани каби. Бу оятда келган تََتْبِيب сўзи تَخْسِير деганидир. وَمَا كَيْدُ فِرْعَوْنَ إِلاَّ فِي تَبَابٍ Фиръавннинг ҳийласи фақатгина ҳалокат билан якунланди (40/Ғофир 37).

