ت ل و
Т-л-в
تَلاَهُ бир кишининг изидан, орада бошқа ҳеч ким бўлолмайдиган даражада яқин туриб эргашиш ва унга тобе бўлишдир. Бу гоҳида бевосита жисман эргашишни, гоҳида эса ҳукмда бировга тобе бўлишни англатади. Масдари تُلُوٌّ ва تُلْوٌ шаклидадир. Гоҳида эса ўқиш ва маънони тафаккур қилиш йўли билан эргашиш маъносини билдиради. Бунинг масдари эса تِلاَوَةٌ тарзида келади; وَالْقَمَرِ إِذَا تَلاَهَا Ортидан келган Ойга (91/Шамс 2).
Бу ерда у ўрнак олиш, эргашиш ва мақомига тобе бўлиш маъносида ишлатилган. Бунинг шундай бўлишига сабаб, ой ўз ёруғлигини қуёшдан олади ва Қуёш учун халифа мақомидадир дейилганлигидир. Дейиладики, Аллоҳ таоло: تَبَارَكَ الَّذِي جَعَلَ فِي السَّمَاء بُرُوجاً وَجَعَلَ فِيهَا سِرَاجاً وَقَمَراً منِيراً Осмонда буржларни пайдо қилган, уларнинг ичида бир чироқ (қуёш) ва нур таратувчи ойни яратган Аллоҳ баракатли ва улуғдир (25/Фурқон 61) оятида бунга диққатни қаратган. Бу ерда Қуёшнинг чироқ мақомида эканини, Ойнинг эса ундан олинган нур мақомида эканини баён қилган. Аллоҳ таолонинг: جَعَلَ الشَّمْسَ ضِيَاءً وَالْقَمَرَ نُوراً У Зот қуёшни зиё таратувчи, ойни эса нур сочувчи қилди (10/Юнус 5) сўзи ҳам бунга ишора қилади.
Зиё (ёруғлик) даража жиҳатидан нур (равшанлик)дан устунроқдир; чунки ҳар бир зиё нурдир, лекин ҳар бир нур зиё эмас. وَيَتْلُوهُ شَاهِدٌ مِنْهُ У ҳужжат ортидан яна Аллоҳдан келган бир гувоҳ бўлиб Қуръон эргашади (11/Ҳуд 17); яъни: Унга эргашади ва сўзининг тақозосини бажаради: يَتْلُونَ آيَاتِ اللهِ Аллоҳнинг оятларини ўқийдилар (3/Оли Имрон 113).
تِلاَوَة эса фақат Аллоҳ таолодан келган китобларга боғланиш маъносида ишлатилади. Бу гоҳида ўқиш, гоҳида эса ундаги буйруқ ва тақиқларни, тарғиб ва огоҳлантиришларни жиддий қабул қилиб, тақозосини бажариш ёхуд унда бор деб ишонилган нарсаларга амал қилишдир. Бу ўқишдан кўра хосроқ маънони англатади. Шунга кўра, ҳар бир тиловат қироатдир, лекин ҳар бир қироат тиловат эмас. Шунинг учун (Сенинг риқъа хати билан ёзилган ёзувингни ўқидим) дейилмайди. (8/Анфол 2); булар қироат билан бўладиган нарсалардир. Қуйидаги оятлар ҳам шунга ўхшашдир: (18/Каҳф 27); (5/Моида 27); (37/Соффат 3). Аллоҳ таолонинг: