ل ب ب
Л-б-б
لُبّ , ҳар қандай нуқсондан холи бўлган ақл деганидир. Бундай ном олишининг сабаби, унинг инсонда мавжуд маъноларнинг мағзи бўлганидандир. Худди бир нарсанинг ичи, ўзаги, жавҳари, асли, энг яхши қисми деган маънони билдирувчи لُبَاب ва لُبّ каби. Баъзилар эса, لُبّ соф, бузилмаган ақл эканини айтганлар. Зеро, ҳар бир لُبّ ақлдир, лекин ҳар бир ақл لُبّ эмас. Шунинг учун Аллоҳ таоло фақат соф, тиниқ ақлларгина англай оладиган ҳукмларнинг ҳикматини тушунадиганларни لُبٌّ эгаси деб таърифлаган. Шундайки: يُؤْتِي الْحِكْمَةَ مَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُؤْتَ الْحِكْمَةَ فَقَدْ أُوتِيَ خَيْرًا كَثِيرًا وَمَا يَذَّكَّرُ إِلاَّ أُولُو اْلأَلْبَابِ Хоҳлаган кишисига ҳикмат ато этади, ҳикмат ато этилган кишига эса кўп яхшилик берилган бўлади. Буни фақат олий ақл эгаларигина англайди. (2/Бақара 269). Бунга ўхшаш оятлар жуда кўпдир.
لَبَّ فُلاَنٌ يَلَب иборасига келсак, у бир кишининг соф, тиниқ ақлга эга эканини билдиради. Ўғлини урган бир аёл ҳақида ҳикоя қилинадики, у ўғли ҳақида шундай деган: اِضْرِبْهُ كَيْ يَلَبَّ، وَيَقُودَ اْلجَيْشَ ذَا الَّلجَبِ Уни ур, токи ақлли бўлсин ва катта қўшинларга сардорлик қилсин.
رَجُلٌ أَلْبَبُ эса, ақлли, боадаб қавмдан бўлган одам деганидир. مَلْبُوب эса ақллилиги билан танилган киши маъносини англатади.
أَلَبَّ بِاْلمَكَانِ ибораси эса бир жойда истиқомат қилиш маъносини англатади. Бу иборанинг маъноси аслида туялар учун ишлатилади. У туянинг кўксини қўйиб, дам оладиган жойи маъносини англатади.
تَلَبَّبَ феъли эса, маҳкам боғлаш, камар билан сиқиш маъносига ишора қилади. Бунинг ҳам асли, туянинг кўксини боғлашдир.
لَبَّبْتُهُ феъли эса, бир кишининг ёки жонзотнинг маржонига уришдир. Маржоннинг бу ном билан аталишининг сабаби эса, унинг кўкс устига келганидандир.
فُلاَنٌ فِي لَبَبٍ رَخِيٍّ Фалончи одам кенг тасма ичидадир; яъни, фаровонликдадир.
لَبَّيْكَ сўзига келсак, дейиладики: Бу, لَبَّ بِاْلمَكَانِ وَأَلَبَّ Бир жойга ўрнашди ва ўша ерда қолди иборасидан олингандир. Бу — истиқомат қилди, деганидир. Бу сўзнинг икки марта такрорланишининг сабаби, кишининг илоҳий даъватга икки марта ижобий жавоб берганини ифодалашидир.
Баъзилар эса, унинг асли ақлли ва боадаб ҳаракат қилиш деган маънони билдирувчи لَبَّبَ феълидан олинган, деб ҳисоблайдилар. Бу сўздаги бо ҳарфларидан бири ё ҳарфига айланган. Худди تَظَنَّيْتُ феълининг تَظَنَّنْتُ шаклига ўзгариши каби.
Баъзилар эса لَبَّيْكَ сўзининг асли اِمْرَأةٌ لَبَّةٌ юмшоқ кўнгилли аёл, яъни: боласини севувчи аёл, дейишади. Айримлар эса, бу сўзнинг маъноси шудир: Сенга самимият ила, чин ихлос билан боғланганман, дейишади. Бу, لُبُّ الطَّعَامِ таомнинг мағзи, яъни: энг гўзали, энг яхшиси, деган сўздан олингандир. Бу маънодаги ибораларнинг бири: حَسَبٌ لُبَابٌ асл, гўзал асиллик.