ل ف ح
Л-ф-ҳ
Бу сўз لَفَحَتْهُ الشَّمْسُ وَالسَّمُومُ иборасида учрайди, Қуёш ва олов уни ялади деган маънодадир. Аллоҳ буюради: تَلْفَحُ وُجُوهَهُمُ النَّارُ وَهُمْ فِيهَا كَالِحُونَ У ерда улар тишлари кўриниб турган ҳолда, олов уларнинг юзларини ялайди (23/Муъминун 104). Баъзан истиора йўли билан لَفَحْتُهُ بِالسَّيْفِ Уни қилич билан яладим, дейилади.

