ل ط ف
Л-т-ф
لَطِيف латиф: Бу сўз билан бирор жисм таърифланганда, унинг қаттиқ, дағал, оғир маъноларини англатувчи جَثْل сўзига зид бир хусусиятга эга эканини кўрсатади. Масалан, شِعْرٌ جَثْلٌ дейилади, бу [дарахт, кийим ва соч, жун каби нарсаларда] зичлик, қалинлик ва калталикни ифодалайди. Яъни: кўпликни англатади.
Бошқа томондан, لَطَافَة ва لُطْف сўзлари билан енгил ҳаракатлар, назокат, нафислик ва нозик ишларни бажариш ҳам ифодаланади. Шунингдек, لَطَائِف сўзи билан сезги органлари орқали идрок этиб бўлмайдиган мавжудотлар ҳам назарда тутилиши мумкин. Аллоҳ таолонинг ушбу сифат билан таърифланиши шу йўналишдаги маъноси сабабли тўғри/мувофиқ деб топилган. Ишларнинг энг нозик жиҳатларини билиши ва бандаларига йўл кўрсатишда мулойим муомала қилиши сабабли саҳиҳ саналган.
Аллоҳ таоло бу маънода буюради:
اَللهُ لَطِيفٌ بِعِبَادِهِ يَرْزُقُ مَنْ يَشَاءُ Аллоҳ бандаларига жуда меҳрибондир, хоҳлаган кишиларга ризқ беради (42/Шуро 19); إِنَّ رَبِّي لَطِيفٌ لِمَا يَشَاءُ Албатта, Роббим хоҳлаган нарсани лутф қилувчидир (12/Юсуф 100), яъни: Аллоҳ таоло бирор ишни қилишни истаганда, уни энг гўзал тарзда бажаради, энг гўзал шаклда юзага чиқаради. Бу ерда Юсуфнинг акалари уни қудуққа ташлаганларига ва Аллоҳ таоло уни ундан олиб, гўзал бир тарзда энг юксак мақомларга кўтарганига эътибор қаратилмоқда.
Инсоннинг севгига эришишини таъминловчи ҳадяларга ҳам баъзан لُطَف деб ном берилади. Шу сабабли Пайғамбар (сав): تَهَادُوا تَحَابُّوا Бир-бирингизга ўзаро ҳадя беринг; шунда бир-бирингизни ўзаро севасиз, деб буюрганлар. Ушбу ибора ҳам ҳадя маъносига ишора қилади: قَدْ أَلْطَفَ فُلاَنٌ أَخَاهُ بِكَذَا Фалончи одам биродарига мана шундай бир ҳадя олиб берди.