ف ت ح
Ф-т-ҳ
فَتْح : Ёпиқлик ва ноаниқликни кетказишдир. Бу иккига бўлинади:
1- Кўз билан кўриладигани: Эшик ва шунга ўхшашни очиш; қулф, тамба ва нарсаларни очиш каби: وَلَمَّا فَتَحُوا مَتَاعَهُمْ وَجَدُوا بِضَاعَتَهُمْ رُدَّتْ إِلَيْهِمْ : Юкларини очишгач эвазига олиб борган молларининг ўзларига қайтарилганини кўришди (12/Юсуф 65); وَلَوْ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَابًا مِنَ السَّمَاءِ فَظَلُّوا فِيهِ يَعْرُجُونَ : Уларга осмондан бир дарвоза очсак-да, ундан юқорига кўтарилсалар (15/Ҳижр 14).
2- Басират билан кўриладигани: Ҳаммнинг очилиши каби. У эса ғам-ташвишни кетказишдир. Бу ҳам турли қисмларга бўлинади:
Биринчиси, дунёвий ишлар билан боғлиқдир. Кетказилган бир ғам; мол ва шунга ўхшаш нарсаларни бериш билан кетказилган камбағаллик каби. Мана бу оятлар шу маънодадир: فَلَمَّا نَسُوا مَا ذُكِّرُوا بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ : Улар ўзларига эслатилган нарсаларни унутганларида, Биз ҳам уларга ҳар нарсанинг эшикларини очдик (6/Анъом 44); яъни кенгайтирдик. وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آَمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ : Агарда у ўлкаларнинг аҳолиси иймон келтириб, ёмонликлардан сақлансалар эди, осмон ва ернинг барака эшикларини уларга очар эдик (7/Аъроф 96); яъни уларга яхшилик/мўл-кўлчилик келар эди.
Иккинчиси, ёпиқ бўлган илмларни очишдир. Масалан, сенинг шундай дейишинг каби: فُلاَنٌ فَتَحَ مِنَ الْعِلْمِ بَابًا مُغْلَقًا : Фалон киши ёпиқ бир илм эшигини очди/тушунарсиз илмий бир масалани ёритди. إِنَّا فَتَحْنَا لَكَ فَتْحًا مُبِينًا : Биз сизга аниқ фатҳ бердик (48/Фатҳ 1). Баъзиларга кўра, Аллоҳ таоло бу оят билан Макканинг фатҳини назарда тутган. Бошқа баъзиларга кўра эса, ундан мақсад — Ҳазрат Муҳаммадга очилган илмлар, савобга восита бўлган ҳидоят йўллари ва гуноҳларнинг афв этилишига сабаб бўлувчи гўзал мақомлардир.
فَاتِحَةُ كُلِّ شَيْءٍ : Ундан сўнг ўзи билан очиладиган ҳар бир нарсанинг бошланиши. Китоб муқаддимасининг فَاتِحَةُ الْكِتَابِ деб номланиши шу маънодадир. Киши бирор нарсани бошлаган пайтда, اِفْتَتَحَ فُلاَنٌ كَذَا дейилади. فَتَحَ عَلَيْهِ كَذَا : Унга фалон нарсани билдирди ва ундан хабардор қилди.
Аллоҳ буюради: أَتُحَدِّثُونَهُمْ بِمَا فَتَحَ اللَّهُ عَلَيْكُمْ لِيُحَاجُّوكُمْ بِهِ عِنْدَ رَبِّكُمْ : Роббингиз ҳузурида сизларга қарши далил сифатида ишлатишлари учун Аллоҳ сизларга очиб берганларини уларга сўзлаяпсизларми? (2/Бақара 76); مَا يَفْتَحِ اللَّهُ لِلنَّاسِ مِنْ رَحْمَةٍ فَلَا مُمْسِكَ لَهَا : Аллоҳ одамларга очган раҳматни ҳеч ким тутиб қололмайди (35/Фотир 2). فَتَحَ الْقَضِيَّةَ فِتَاحًا : Масала бўйича ҳукм чиқарди ва ундаги ёпиқликни кетказди: رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ : Роббимиз, бизнинг ва қавмимиз орамизда Сен ҳақ билан ҳукм қил. Сен ҳукм қилувчиларнинг энг яхшисисан (7/Аъроф 89). Мана бу оят ҳам шу маънодадир: وَهُوَ الْفَتَّاحُ الْعَلِيمُ : У (ҳақиқий ҳукмини чиқариб, ҳақ билан ботил орасини) очувчидир, (ҳар нарсани тўла-тўкис) билувчидир (34/Сабаъ 26). Шоир эса шундай дейди:
بِأَنِّي عَنْ فُتَاحَتِكُمْ غَنِيٌّ -347
347- Сизнинг ҳукм чиқаришингизга эҳтиёжим йўқ.
فُتَاحَة сўзи, ( ف ) ҳарфининг замм ва фатҳаси билан ўқилган. إِذَا جَاءَ نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ Аллоҳнинг ёрдами ва фатҳ келган пайтда (Наср 1) оятида келган الْفَتْحُ сўзи, ёрдам, ғалаба, ҳукм ва Аллоҳ таоло очадиган/берадиган билим маъноларига келиши мумкин. Мана бу оятлар ҳам шу маънодадир: نَصْرٌ مِنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ : Аллоҳдан бир ғалаба ва яқин бир фатҳ (61/Соф 13); فَعَسَى اللَّهُ أَنْ يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ : Шояд, Аллоҳ фатҳ берса (5/Моида 52); وَيَقُولُونَ مَتَى هَذَا الْفَتْحُ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ : Ростгўй бўлсангизлар, бу фатҳ қачон? дейдилар (32/Сажда 28); قُلْ يَوْمَ الْفَتْحِ لَا يَنْفَعُ الَّذِينَ كَفَرُوا إِيمَانُهُمْ وَلَا هُمْ يُنْظَرُونَ : Айт: Фатҳ куни у кофирларга иймонлари фойда бермайди ва уларга муҳлат ҳам берилмайди (32/Сажда 29); яъни ҳукм куни. Баъзилар бу оятни; “Қиёматнинг қойим бўлиши билан шубҳа кетказиладиган кун”; бошқа баъзилари эса; “Азобни орзу ва талаб қилган кунлари” тарзида изоҳлаганлар.
اِسْتِفْتَاح : Фатҳ ёки ҳукм/қарор талаб қилишдир: إِنْ تَسْتَفْتِحُوا فَقَدْ جَاءَكُمُ الْفَتْحُ : Агар сиз фатҳ истасангиз, мана сизга фатҳ келди (8/Анфол 19); яъни агар сиз ғалаба истасангиз ёки фитоҳ, яъни ҳукм/қарор истасангиз, ёхуд яхшиликлар манбаини истасангиз, шубҳасиз, Ҳазрат Пайғамбарнинг келиши билан булар ҳам сизга келгандир. وَكَانُوا مِنْ قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُوا : (Яҳудийлар) илгари куфр келтирганларга қарши ғалаба истар эдилар (2/Бақара 89); яъни, Муҳаммад (сав)ни пайғамбар қилиб юбориши воситасида Аллоҳдан ёрдам сўрар эдилар. Бу оят қуйидаги тарзларда ҳам изоҳланган: Муҳаммаднинг хабарини ҳам одамлардан, ҳам аввалги китоблардан билиб олар эдилар. Уни зикр қилиш билан Аллоҳдан ғалаба талаб қилар эдилар. Бутпарастларга қарши Муҳаммад (сав) билан ғалаба қозонишларини айтар эдилар.
مِفْتَح ва مِفْتَاح /Калит: У билан (бошқа нарса) очиладиган нарса. Кўплиги مَفَاتِيح ва مَفَاتِح тарзида келади. وَعِنْدَهُ مَفَاتِحُ الْغَيْبِ : Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузуридадир (6/Анъом 59); яъни, -мана шу оятда зикр қилинган- у билан Аллоҳнинг яширин билимига етиладиган нарса: عَالِمُ الْغَيْبِ فَلَا يُظْهِرُ عَلَى غَيْبِهِ أَحَدًا * إِلَّا مَنِ ارْتَضَى مِنْ رَسُولٍ : У ғайбни билгувчидир. Ўз ғайбини (кўринмас билим хазинасини) ҳеч кимга ошкор қилмайди * Ўзи танлаган бир пайғамбардан бошқа (72/Жин 26-27). وَآَتَيْنَاهُ مِنَ الْكُنُوزِ مَا إِنَّ مَفَاتِحَهُ لَتَنُوءُ بِالْعُصْبَةِ أُولِي الْقُوَّةِ : Биз унга шундай хазиналар берган эдикки, калитларини кучли-қувватли бир жамоа базўр кўтарарди (28/Қосос 76). Баъзиларга кўра, оятда келган مَفَاتِح сўзидан мақсад — Қоруннинг хазиналарининг калитларидир; бошқа баъзиларга кўра эса, ундан мақсад — хазиналарнинг айнан ўзидир.
بَابٌ فُتُحٌ : Барча ҳолатларда очиқ бўлган эшик. بَابٌ غُلُقٌ эса бунинг тескарисидир. Шундай ривоят қилинади: مَنْ وَجَدَ بَابًا غُلُقًا وَجَدَ إِلَى جَنْبِهِ بَابًا فُتُحًا : Ёпиқ бир эшикни топган киши, унинг ёнгинасида очиқ бир эшикни ҳам топади. كُمٌّ فَتْحٌ : Кенг кийим енги.