ف ل ن
Ф-л-н
فُلاَن ва فُلاَنَة инсонлар ҳақида; اَلْفُلاَن ва اَلْفُلاَنَة эса ҳайвонлар ҳақида киноядир. Аллоҳ буюради: يَا وَيْلَتَى لَيْتَنِي لَمْ أَتَّخِذْ فُلَانًا خَلِيلًا : Ҳолимга вой, қани эди фалончини дўст қилиб олмаганимда! (25/Фурқон 28). Бу оят ҳар бир инсон ботил ишларни қилиш борасида бошқаси билан тузган дўстлиги ва ошналигидан пушаймон бўлишига ишора қилади. Бундай қилган киши: “Қани эди у билан дўстлашмаганимда”, дейди. Бу эса қуйидаги оятга ишорадир: الْأَخِلَّاءُ يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ إِلَّا الْمُتَّقِينَ : Ўша куни тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир (43/Зухруф 67).

