ف س د
Ф-с-д
فَسَاد : Хоҳ оз, хоҳ кўп бўлсин, бир нарсанинг эътидолдан/меъёрдан чиқишидир. Унинг зидди صَلاَح дир. Бу сўз нафс, бадан ва истиқоматдан (тўғри йўлдан) чиққан нарсалар учун ишлатилади. Шундай дейилади: فَسَدَ فَسَادًا وَفُسُودًا : Бузилди. أَفْسَدَهُ غَيْرُهُ : Бошқаси уни бузди. Аллоҳ буюради: وَلَوِ اتَّبَعَ الْحَقُّ أَهْوَاءَهُمْ لَفَسَدَتِ السَّمَوَاتُ وَالْأَرْضُ وَمَنْ فِيهِنَّ : Агар ҳақиқат уларнинг ҳавойи нафсларига эргашганда эди, осмонлар, Ер ва улардаги бор жонзот бузилиб кетган бўлар эди (23/Муъминун 71); لَوْ كَانَ فِيهِمَا آَلِهَةٌ إِلَّا اللَّهُ لَفَسَدَتَا : Агар осмонлар ва Ерда Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида эди; буларнинг иккиси ҳам бузилар эди (21/Анбиё 22); ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ : Одамларнинг ўз қўллари билан қилган (ишлари) туфайли қуруқлик ва денгизда фасод чиқди (30/Рум 41); وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْفَسَادَ : Аллоҳ фасодни (бузғунчилик ва фитначиликни) севмайди (2/Бақара 205); وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ قَالُوا إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ : Уларга: Ер юзида бузғунчилик қилманглар, дейилганда, биз фақат ислоҳ қилувчилармиз, дейишади (2/Бақара 11); أَلَا إِنَّهُمْ هُمُ الْمُفْسِدُونَ : Шуни билингки, айнан улар — бузғунчиларнинг ўзгинасидир (2/Бақара 12); وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الْأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ : У иш бошига ўтгач (/юз ўгириб кетгач), Ер юзида фасод тарқатишга, экин ва наслни ҳалок қилишга ҳаракат қилади (2/Бақара 205); إِنَّ الْمُلُوكَ إِذَا دَخَلُوا قَرْيَةً أَفْسَدُوهَا : Ҳукмдорлар бирор юртга кирганларида, уни вайрон қиладилар (27/Намл 34); إِنَّ اللَّهَ لَا يُصْلِحُ عَمَلَ الْمُفْسِدِينَ : Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини тузатмайди (10/Юнус 81); وَاللَّهُ يَعْلَمُ الْمُفْسِدَ مِنَ الْمُصْلِحِ : Аллоҳ фасод чиқарувчини ислоҳ қилувчидан ажратиб билади (2/Бақара 220).

