ف ر ض
Ф-р-з
فَرْض : Қаттиқ нарсани кесиб, унда из қолдириш. Масалан: فَرْضُ الْحَدِيدِ : Темирнинг ўйилиши; فَرْضُ الزَّنْدِ وَالْقَوْسِ : Чақмоқ ёғочи ва ёйнинг ўйилиши. مِفْرَاض ва مِفْرَض : Темир унинг ёрдамида кесиладиган нарсадир. فُرْضَةُ الْمَاءِ : Сувдан тегадиган улуш/Сув улуши. Аллоҳ буюради: وَقَالَ لَأَتَّخِذَنَّ مِنْ عِبَادِكَ نَصِيباً مَفْرُوضاً : Шайтон эса: “Албатта, қулларингдан тегишли бир бўлакни ўз тарафимга оламан”, деди (4/Нисо 118). Оятдаги مَفْرُوضاً ; сўзи مَعْلُومًا /маълум маъносидадир. Баъзиларга кўра эса مَقْطُوعًا عَنْهُمْ /улардан кесилган/ажратилган, маъносидадир.
فَرْض , худди إِيجَاب кабидир. Аммо إِيجَاب , бир нарсанинг вужудга келиши ва қарор топиши нуқтаи назаридан; فَرْض эса, сўз юритилаётган нарсада ҳукмнинг қатъийлашиши нуқтаи назаридан айтилади. Аллоҳ буюради: سُورَةٌ أَنْزَلْنَاهَا وَفَرَضْنَاهَا : Бу Биз нозил қилиб, (ҳукмларини) фарз қилган бир сурадир (24/Нур 1); яъни унга амал қилишни сенга вожиб/зарур қилган бир сурадир. إِنَّ الَّذِي فَرَضَ عَلَيْكَ الْقُرْآَنَ لَرَادُّكَ إِلَى مَعَادٍ : Қуръонни сенинг устингга фарз қилган Аллоҳ; албатта, сени қайтиб борадиган жойингга қайтарувчидир (28/Қосос 85); яъни унга амал қилишни сенга вожиб/зарур қилган. Шу маънодан келиб чиқиб, қозининг берилишига ҳукм қилган нафақасига فَرْض дейилади.
فَرَضَ اللهُ عَليْهِ сўзи келган ҳар бир жой Аллоҳ кишини бажаришга мажбур қилган нарса билан боғлиқдир. فَرَضَ اللهُ لَهُ сўзи келган ҳар бир жой эса, киши сўз юритилаётган нарсани ўзига тақиқламаслиги билан боғлиқдир: مَا كَانَ عَلَى النَّبِيِّ مِنْ حَرَجٍ فِيمَا فَرَضَ اللَّهُ لَهُ : Аллоҳ ўзига фарз қилган нарсада Пайғамбарга ҳеч қандай танглик йўқдир (33/Аҳзоб 38); قَدْ فَرَضَ اللَّهُ لَكُمْ تَحِلَّةَ أَيْمَانِكُمْ : Аллоҳ сизларга қасамларингиздан қутулишни фарз қилган (66/Таҳрим 2); وَقَدْ فَرَضْتُمْ لَهُنَّ فَرِيضَةً : Агар уларга бир фариза белгилаган бўлсангиз (2/Бақара 237); яъни агар улар учун бир маҳр белгилаб, уни беришни ўзингизга зарур қилган бўлсангиз. Шу маънодан келиб чиқиб шундай дейилади: فَرَضَ لَهُ فِي الْعَطَاءِ : Унга маош ажратди. Шу нуқтаи назардан ва шу мақсаддан келиб чиқиб, маошга/инъомга ҳам فَرْض , дайнга ҳам فَرْض дейилган.
فَرَائِضُ اللهِ تَعَالَى : Аллоҳ таолонинг қулларга фарз қилган нарсалари. رَجُلٌ فَارِضٌ وَفَرَضِيٌّ : Фароиз илмини биладиган одам. Аллоҳ буюради: الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي الْحَجِّ : Ҳаж маълум ойлардадир. У ойларда ҳажни (ўзига) фарз қилган киши билсинки, ҳажда аёлга яқинлашиш, сўкиниш ва уришиш йўқдир (2/Бақара 197); яъни, ким ҳаж қилишни ўзига тайин/лозим қилса. Ҳажни тайин қилишнинг инсонга изофа қилиниши, вақтни белгиловчи инсоннинг ўзи эканлигига далолат қилади.
Закот учун олинадиган нарсага فَرِيضَة дейилади: إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ : Садақалар (закотлар) Аллоҳ томонидан бир фарз сифатида фақатгина фақирларга, мискинларга, (закот йиғувчи) ходимларга, кўнгиллари (исломга) ошно қилинадиганларга, (озодликларини сотиб олишга ҳаракат қилаётган) қулларга, қарздорларга, Аллоҳ йўлидагиларга, йўлда қолганларга хосдир (9/Тавба 60). Ушбу ривоят ҳам шу маънодадир: أنَّ أَبَا بَكْرِ الصِّدّيقِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ كَتَبَ إِلَى بَعْضِ عُمَّالِهِ كِتَابًا وَكَتَبَ فِيهِ: هَذِهِ فَرِيضَةُ الصَّدَقَةِ الَّتِي فَرَضَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْمُسْلِمِينَ : Абу Бакр Сиддиқ (р.а) баъзи амалдорларига юборган мактубида шуни ёзган эди: Бу — Расулуллоҳ (сав) мусулмонларга фарз қилган садақа/закот фаризасидир. فَارِض : Қари сигир: إِنَّهَا بَقَرَةٌ لَا فَارِضٌ وَلَا بِكْرٌ عَوَانٌ بَيْنَ ذَلِكَ : У сигир на қари ва на жуда ёш, балки шу иккиси оралиғидаги ўрта ёшдадир (2/Бақара 68).
Баъзилар айтадики; сигирга فَارِض дейилиши, [омочга қўшилганда] ерни ёргани учундир; ёки ўзига юкланган оғир ишларни бажаргани учундир. Баъзиларга кўра эса, сигирнинг бу тарзда номланиши шундандир: Закот сифатида бериладиган сигир икки қисмга бўлинади; тобиъ [бир ёшдаги новвос] ва мусинн [қари сигир]. Бир ёшдаги новвос ҳар доим закот сифатида берилавермайди; аммо қари сигир ҳар доим берилиши мумкин. Мана шунинг учун қари сигирга فَارِضَة дейилган. Шунга кўра, فَارِض исломий бир ном бўлади.