ف ي ل
Ф-й-л
فِيل /Фил: Маълум бир ҳайвондир. Кўплиги فِيلَة ва فُيُول шаклида келади. Аллоҳ буюради: أَلَمْ تَرَ كَيْفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصْحَابِ الْفِيلِ : Кўрмадингми, Роббинг фил эгаларига нима қилди? (105/Фил 1). رَجُلٌ فَيْلُ الرَّأْيِ وَفَالُ الرَّأْيِ : Яъни фикри заиф одам. مُفَايَلَة : Ўйинчилар бирор нарсани тупроққа кўмиб бўлакларга ажратадиган ва сўнг унинг қаерда эканини сўрайдиган ўйиндир. فَائِل : Сон чуқурчасида жойлашган томирга ёки унинг устидаги гўштга айтилади.

