ف ز ز
Ф-з-з
وَاسْتَفْزِزْ مَنِ اسْتَطَعْتَ مِنْهُمْ بِصَوْتِكَ : Улардан кучинг етганини овозинг билан ўрнидан қўзғат/безовта қил (17/Исро 64) оятида اسْتَفْزِزْ сўзи أَزْعِجْ (безовта қил) маъносидадир. فَأَرَادَ أَنْ يَسْتَفِزَّهُمْ مِنَ الْأَرْضِ : Фиръавн уларни у юртдан ҳайдаб чиқармоқни истади (17/Исро 103) оятида ҳам يَسْتَفِزَّهُمْ сўзи يُزْعِجَهُمْ (уларни зўрлик билан жойларидан кетказмоқчи бўлди) маъносидадир. فُزَّنِي فُلاَنٌ : Фалон киши мени зўрлаб жойимдан кетказди. فَزّ : Сигир боласи/бузоқ. Унинг бундай номланиши енгиллиги сабаблидир; худди тез юргани учун عِجْل деб номланганидек.

