ف و ت
Ф-в-т
فَوْت : Эришилиши қийин бўладиган даражада бирор нарсанинг инсондан узоқлашишидир. Аллоҳ буюради: وَإِنْ فَاتَكُمْ شَيْءٌ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ إِلَى الْكُفَّارِ ...: Агар жуфтларингиз(га сарфлаган маҳрлар)дан бирор нарса кофирларга кетса (60/Мумтаҳана 11); لِكَيْ لَا تَأْسَوْا عَلَى مَا فَاتَكُمْ : Қўлингиздан кетган нарсага ачинмаслигингиз учун (57/Ҳадид 23); وَلَوْ تَرَى إِذْ فَزِعُوا فَلَا فَوْتَ : Уларни қўрққан пайтларида бир кўрсанг эди; энди қочадиган ҳеч қандай жой йўқ (34/Сабаъ 51); яъни улар ўзлари қўрққан нарсадан қочолмайдилар.
Дейилади; هُوَ مِنِّي فَوْتَ الرُّمْحِ : Яъни у мендан бир найза отими масофасидан ҳам узоқроқда турибди. جَعَلَ اللهُ رِزْقَهُ فَوْتَ فَمِهِ : Яъни Аллоҳ унинг ризқини кўра оладиган, аммо оғзига ета олмайдиган тарзда берсин. اِفْتِياَت , бу ўзакдан اِفْتِعَال вазнида бир сўздир. Унинг маъноси — инсоннинг маслаҳатлашиши керак бўлган кишига маслаҳатлашмасдан бирор иш қилишидир.
تَفَاوُت : Сифатлар борасидаги фарқлардир. Гўё икки нарсадан бирининг ёки уларнинг ҳар бирининг сифати бошқасидан фарқ қилади. Аллоҳ буюради: مَا تَرَى فِي خَلْقِ الرَّحْمَنِ مِنْ تَفَاوُتٍ : Раҳмоннинг яратишида бирор тафовут/тартибсизлик топа олмайсан (67/Мулк 3); яъни унда ҳикмат тақозосига мувофиқ бўлмаган ҳеч нарса йўқ.