ف ر ي
Ф-р-й
فَرْى : Терини тикиб тузатиш учун кесишдир. إِفْرَاء , бузмоқ; اِفْتِرَاء , эса ҳам тузатиш, ҳам бузиш билан боғлиқ ҳолда ишлатилади; лекин кўпроқ бузиш маъносида ишлатилади.
Бу сўз худди шунингдек Қуръонда ҳам ёлғон, ширк ва зулм билан боғлиқ ҳолда ишлатилган: وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا : Ким Аллоҳга ширк келтирса, дарҳақиқат, у катта гуноҳни тўқиб чиқарган бўлур (4/Нисо 48); انْظُرْ كَيْفَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ : Қаранг, улар Аллоҳга қандай ёлғон тўқияптилар (4/Нисо 50).
Ушбу оятлар ҳам ёлғон билан боғлиқдир: قَدْ خَسِرَ الَّذِينَ قَتَلُوا أَوْلَادَهُمْ سَفَهًا بِغَيْرِ عِلْمٍ وَحَرَّمُوا مَا رَزَقَهُمُ اللَّهُ افْتِرَاءً عَلَى اللَّهِ قَدْ ضَلُّوا وَمَا كَانُوا مُهْتَدِينَ : Ҳеч қандай билимга асосланмай, аҳмоқлик билан фарзандларини ўлдирганлар ва Аллоҳга бўҳтон қилиб У Зот ўзларига ато этган ризқни ҳаром қилганлар ростдан ҳам зиёнга учрадилар. Улар, шубҳасиз, адашдилар, тўғри йўлга эришгувчи эмасдирлар (6/Анъом 140); وَلَكِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ : Лекин куфр келтирганлар Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқияптилар (5/Моида 103); أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ : Ёки улар: «Уни тўқиб олди»,— дейишадими? (32/Сажда 3); وَمَا ظَنُّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ : Аллоҳга ёлғон тўқийдиганларнинг қиёмат куни ҳақидаги гумонлари недир? (10/Юнус 60); وَمَا كَانَ هَذَا الْقُرْآَنُ أَنْ يُفْتَرَى مِنْ دُونِ اللَّهِ : Бу Қуръон ҳаргиз Аллоҳдан бошқаси тарафидан тўқиб чиқарилган эмасдир (10/Юнус 37); إِنْ أَنْتُمْ إِلَّا مُفْتَرُونَ : Сиз фақат тўқиб олувчиларсиз (11/Ҳуд 50). قَالُوا يَا مَرْيَمُ لَقَدْ جِئْتِ شَيْئًا فَرِيًّا : «Эй Марям, — дедилар, — сен қизиқ бир иш қилибсан» (19/Марям 27). Айримлар оятда келган فَرِيًّا сўзи «катта», айримлар «қизиқ», яна бошқа айримлар эса «уйдирма» маъносида, дейишади. Аслида буларнинг барчаси айни бир маънога ишора қилмоқда.