ل ح د
Л-ҳ-д
لَحْد (Қабр): Қабрнинг ўрта қисмидан бир томонга оғиб чўзилган чуқур қисмдир. Бу маънони ифодалаш учун قَدْ لَحِدَ اْلقَبْرَ ва أَلْحَدَهُ феъллари ишлатилиши мумкин. Қабрнинг шу тарзда қазилган қисмига ўликни қўйиш/жойлаштириш эса, قَدْ لَحِدْتُ اْلمَيِّتَ ва أَلْحَدْتُهُ феълларини ишлатиш кенг тарқалгандир.
Баъзан لَحْد сўзи مُلْحَد шаклида ҳам келиши мумкин. Бу — бирор нарсани унинг энг кўзга ташланадиган хусусияти билан номлаш қабилидандир. Бу эса َأَلْحَدْتُهُ феълидан олингандир.
Тил учи билан бир томонга оғиш ҳам لَحِدَ بِلِسَانِهِ إِلَى كَذَا ибораси билан ифодаланади. Бу маънода Аллоҳ таоло: لِسَانُ الَّذِي يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِيٌّ وَهَذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُبِينٌ Пайғамбарга ўргатяпти деб улар оғаётган кимсанинг тили ажамийдир; бу Қуръон эса аниқ арабийдир (16/Наҳл 103) оятидаги يُلْحِدُونَ феъли لَحِدَ феълидан олингандир.
Бу феълнинг يَلْحَدُونَ шаклидаги кўриниши يُلْحِدُونَ тарзида ҳам ўқилган. Иккинчи қироат эса أَلْحَدَ шаклидан олингандир.
أَلْحَدَ فُلاَنٌ фалончи ҳақдан оғди, деганидир.
Ҳақдан оғиш маъносини англатувчи إِلْحَاد ҳам икки хилдир. Биринчи оғиш — ширкка тушиб ҳақдан оғишдир. Иккинчиси эса — сабабларни улуғлаш орқали ширкка тушишдир. Биринчиси иймонга зиддир ва уни бекор қилади. Иккинчиси эса унинг боғларини бўшаштиради, аммо бекор қилмайди. Бунга мисоллар қуйидаги оятлардир: وَمَنْ يُرِدْ فِيهِ بِإِلْحَادٍ بِظُلْمٍ نُذِقْهُ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ у ерда зулм билан нотўғри йўлга оғдиришни истаган кишига аламли азобни тоттирамиз (22/Ҳаж 25); وَذَرُوا الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي أَسْمَائِهِ سَيُجْزَوْنَ Унинг исмларида оғиш қиладиган мулҳидларни (инкорчиларни) ўз ҳолига ташлаб қўйинглар (7/Аъроф 180).
Аллоҳ таолонинг исмларида оғишга тушиш ҳам икки хилдир.
Бири — У Зотни тўғри/муносиб бўлмаган нарсалар билан сифатлашдир.
Иккинчиси эса — У Зотнинг сифатларини У Зотга ярашмайдиган тарзда таъвил қилишдир.
اِلْتَحَدَ إِلَى كَذَا ибораси эса — маълум бир нарсага мойил бўлишдир.
Аллоҳ буюради: وَلَنْ تَجِدَ مِنْ دُونِهِ مُلْتَحَدًا Ва Ундан бошқа бирор паноҳ ҳам топа олмайсан (18/Каҳф 27), яъни, ҳеч қандай паноҳ ёки паноҳгоҳ топа олмайсан.
أَلْحَدَ السَّهْمُ اْلهَدَفَ ибораси эса, ўқ нишонига эмас, ўнгга ёки чапга оғиб кетди, деганидир.