ه ب و
Ҳ-б-в
هَبَا اْلغُبَارُ يَهْبُو : Чанг тўзиди ва юқорига кўтарилди. هَبْوةَ эса غَبْرَة кабидир; ҳар иккиси ҳам чангнинг кўтарилиши маъносидадир. هَبَاء эса ҳавода учиб юрадиган тупроқ заррачаларидир. Булар фақат қуёш нурининг кичик деразадан ичкарига тушиши билан кўз билан кўринадиган ҳолга келади. Аллоҳ буюради: وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُورًا Улар қилган ҳар бир яхши амални эътиборга оламиз, лекин уни сочилган тўзон ҳолига келтирамиз (25/Фурқон 23); فَكَانَتْ هَبَاءً مُنْبَثًّا Тарқалиб чанг-тўзон ҳолига келганда (54/Қамар 6).

