ه ن أ
Ҳ-н-ъ
Инсон ундан бирон қийинчилик сезмайдиган, ортидан ҳеч қандай нохушлик келмайдиган, инсонга ёқадиган нарсага هَنِيء дейилади. Бунинг асл маъноси таомда офият маъносида ишлатилишидир. Шу маънода هَنِئَ الطَّعَامُ فَهُوَ هَنِيءٌ дейилади; яъни: Таом ёқди, офият бўлди. Аллоҳ буюради: فَكُلُوهُ هَنِيئًا مَرِيئًا уни бемалол, ҳузур билан еяверинглар (4/Нисо 4); كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا أَسْلَفْتُمْ فِي اْلأَيَّامِ الْخَالِيَةِ Ўтган кунларда қилган ишларингиз туфайли ёқимли иштаҳа билан еб-ичаверинглар (69/Ҳаққо 24); كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ Қилганларингиз эвазига ёқимли иштаҳа билан еб-ичаверинглар (77/Мурсалот 43).
هِنَاء эса, қатроннинг бир туридир. Шу маънода هَنَأْتُ اْلإِبِلَ فَهِيَ مَهْنُوءَةٌ туяларнинг ярасига қатрон сурдим, улар қатрон суртилган туялардир, дейилади.
هِنَاء эса, қатроннинг бир туридир. Шу маънода هَنَأْتُ اْلإِبِلَ فَهِيَ مَهْنُوءَةٌ туяларнинг ярасига қатрон сурдим, улар қатрон суртилган туялардир, дейилади.

