Агар Биз уларга раҳм қилсак ва улардаги зарарни аритсак, шубҳасиз, улар яна ўз туғёнларида тентираб юрган бўлар эдилар.
Сиз қидирган ط غ ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 39 та оят мавжуд.
toshqinlari, tog'utni, tog'utdir, va tog'utga, tog'utga, tog'ut, Tog'utga, tug'yonini, tug'yon, tug'yonlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар Биз уларга раҳм қилсак ва улардаги зарарни аритсак, шубҳасиз, улар яна ўз туғёнларида тентираб юрган бўлар эдилар.
Ахир бизлар учун сизларнинг устингиздан дунёда ҳукмронлик йўқ эди-ку! Йўқ, сизлар ўзларингиз туғёнга кетган қавм эдингиз.
Ҳақиқат мана шудир. Албатта, туғёнга кетганлар учун ёмон оқибат бордир.
Шайтонга ибодат қилишдан четда бўлган ва Аллоҳга тавба қилиб қайтган зотлар учун жаннат хушхабари бордир. Бас, эй Муҳаммад, Менинг шундай бандаларимга хушхабар беринг.
Кофирнинг яқини бўлган шайтон: “Эй Роббимиз, уни мен туғёнга солганим йўқ, лекин унинг ўзи ҳақ йўлдан узоқ залолатда эди”, – дейди.
Нима, улар бу сўзни бир-бирларига васият қилиб қолдирганмилар? Йўқ! Улар туғёнга кетган қавмдирлар.
Балки, уларнинг ақллари мана шунга амр қилар?! Ёки улар туғёнга кетган қавмдирлар?!
Пайғамбарнинг нигоҳи четга оғгани ҳам йўқ, ҳаддидан ошгани ҳам йўқ.
Яна У илгари Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилган эди. Чунки уларнинг ўзлари ўта золим ва жуда туғёнга кетган кимсалар эдилар.
Тарозида ҳаддингиздан ошмаслигингиз учун уни жорий қилди.
Улар: “Ҳолимизга вой бўлсин! Дарҳақиқат, бизлар ҳаддан ошувчи бўлган эканмиз”, – дедилар.
Бас, Самуд қабиласи ҳаддан ташқари қаттиқ чақмоқ билан ҳалок қилиндилар.
Дарвоқе, Биз сув туғёнга келган вақтида сизларни Нуҳ пайғамбар ясаган кемада кўтардик.
Туғёнга кетганлар учун қайтиш жойидир.
Эй Мусо, фиръавннинг олдига бор, албатта, у туғёнга кетди.
Аммо кимки дунёда туғёнга кетган бўлса,
Улар юртларида ҳадларидан ошдилар.
Самуд қабиласи ҳаддан ошгани туфайли пайғамбарларини ёлғончига чиқарди.
Албатта, инсон туғёнга кетади.