Сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжил китобини ўқиб туриб, одамларни яхшиликка чорлайсизлар-у, ўзингизни эсдан чиқарасизларми?! Наҳотки ақлни ишлатмайсизлар?!
Сиз қидирган ع ق ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 49 та оят мавжуд.
aqlingizni ishlatmaysizmi?, o'ylaysiz, o'ylab aql yetkazgandan keyin, Aqlingizni ishlatmaysizmi?, o'ylovchi, o'ylamaydigan, o'ylamaydilar, o'ylamaysizmi?, o'ylamoqda, o'ylashmagan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжил китобини ўқиб туриб, одамларни яхшиликка чорлайсизлар-у, ўзингизни эсдан чиқарасизларми?! Наҳотки ақлни ишлатмайсизлар?!
Кейин Биз: “Энди сўйилган у сигирнинг бирор бир бўлаги билан ўлдирилган жасадга уринглар”, – дедик. Жасадга жон кириб, қотил ким эканлигини айтди. Худди шу каби, Аллоҳ ўликларни қайта тирилтиради ва сизларга ақл юритишингиз учун мўъжиза ва оятларини кўрсатмоқда.
Эй мусулмонлар, бани Исроил авлодларини сизларга ишонишига умид қиляпсизларми?! Дарҳақиқат, улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшита туриб, уни фаҳмлаб олганларидан кейин ҳам, ўзлари билиб туриб, атайин уни ўзгартирар эдилар.
Агарда яҳудийлар иймон келтирган кимсаларга дуч келиб қолсалар: “Биз ҳам иймон келтирдик”, – деб айтадилар. Борди-ю бир-бирлари билан ёлғиз қолсалар: “Аллоҳ сизларга Тавротда Муҳаммаднинг пайғамбарлиги ҳақида маълум қилиб, очиб қўйган ҳақиқатларни Роббингиз ҳузурида у далиллар билан сизларга қарши ҳужжат келтиришлари учун мусулмонлар билан гаплашяпсизларми?! Ахир озгина ақл ишлатмайсизларми?” – дейдилар.
Шубҳасиз, осмонлар ва Ернинг мукаммал ҳолда яратилишида, кеча ва кундузнинг вақти-вақти билан алмашиб туришида, одамларга нафи тегадиган фойдали нарсаларини ташиб кетаётган денгиздаги кемаларнинг сузишида, Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик бўлиб ётган қуруқ ерга ҳаёт берган ҳаётбахш сувда ва Ерда ҳар хил жонзотларни тарқатиб қўйишида, шамолларни йўналтиришида, осмону Ер ўртасидаги Яратганнинг амрига итоатда шай турган булутларда ақл юритувчи қавмлар учун Аллоҳнинг қудратига доир аниқ далиллар бордир.
Агарда у мушрикларга: “Аллоҳ туширган ҳукмларга эргашинглар”, – дейилса, улар: “Йўқ, бизлар ота-боболаримизни нимага ибодат қилганларини кўрган бўлсак, ўша йўлга эргашамиз”, – деб айтишади. Борди-ю ота-боболари ҳеч нарсага ақллари етмаган ва тўғри йўлни топмаган бўлсалар ҳамми?!
Аллоҳга куфр келтирганларнинг мисоли, худди бақириқ-чақириқдан бошқа ҳеч нарсани эшитмайдиган ҳайвонларга ҳайқираётган чўпоннинг ҳолатига ўхшайди. Улар маънан кардирлар – насиҳат эшитмайдилар, соқовдирлар – ҳақни гапира олмайдилар, кўрдирлар – оятларни кўролмайдилар. Демак, улар ақл ишлата олмайдилар.
Аллоҳ ақл юритишингиз учун шу йўсинда сизларга оятларини баён қилиб боради.
Эй ўзларига китоб туширилган аҳли китоблар! Нима учун у бизнинг динимизда эди, деб Иброҳим ҳақида тортишасизлар?! Ахир, Таврот ҳам Инжил ҳам ундан кейин нозил қилинган-ку! Шу ҳақда ақл ишлатмайсизларми?!
Эй иймон келтирганлар! Ўз дин қардошингиздан бошқа мунофиқларни сирдош тутманг. Улар сизга ёмонлик қилишдан тортинмайдилар. Ҳамда сизларни машаққатда бўлишингизни орзу қиладилар. Адоватлари оғизларидан аён бўлиб қолган. Дилларида яшириб юрган нафратлари эса янада каттароқдир. Агарда ақл ишлатсангизлар, сизларга оятларни очиқ-ойдин қилиб бердик.
Қачонки сизлар бир-бирингизни намозга чақирсангизлар, улар намозни масхара ва ўйин қиладилар. Мана бу қилиқлари уларнинг ақл ишлата олмайдиган қавм эканлигидир.
Аллоҳ “баҳийра, соиба, васийла, ҳом”, – деб аталган ҳайвонлар хусусида бирор амр қилмаган. Лекин куфр келтирган кимсалар Аллоҳ шаънига ёлғон тўқияптилар. Чунки уларнинг кўпчилиги ақл ишлатмайдилар.
Бу дунёнинг ҳаёти ўйин-кулгу ва беҳуда ишлардан иборатдир. Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун эса охират диёри яхшироқдир. Ақл ишлатсангиз, бўлмайдими?!
Эй Расулим, уларга: “Келинглар, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни ўқиб бераман. У Зотга ҳеч нарсани шерик қилманглар. Ота-онага яхшилик қилинглар. Камбағалликдан қўрқиб фарзандларингизни ўлдирманглар. Биз сизларга ҳам, уларга ризқ берамиз. Бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, ундаги яширинчасига ҳам яқинлашманглар. Аллоҳ ўлдиришни ман қилган жонни ноҳақ ўлдирманглар. Шояд, ақл юритсангиз, деб Аллоҳ сизларга буларни тавсия қилди”, – деб айтинг.
Улардан кейин Таврот китобига ворис бўлган ва “Бизлар барибир кечириламиз”, – деб, бу ўткинчи дунё манфаатларини танлаб олган бир авлод ўринбосар бўлиб ўртага чиқди. Агар уларга яна шунга ўхшаш тубан матоҳлар келиб қолса, уни ҳам олаверадилар. Ахир улардан Аллоҳга нисбатан фақат ҳақ сўзни айтишларига доир Таврот китобининг аҳди олинган эмасмиди?! Бунинг устига улар китобдан дарс олиб ўрганишган эди-ку!. Охират диёри Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун ўткинчи дунё манфаатидан кўра яхшироқдир. Наҳотки ақл ишлатмайсизлар?!
Чунки Аллоҳ наздида Ер юзидаги жонзотларнинг энг ёмони ҳақдан йироқ бўлиб кар ва соқов бўлиб олиб, ақл юритмайдиган кимсалардир.
Эй Муҳаммад, уларга “Агар Аллоҳ хоҳлаганда эди, мен у Қуръонни ўқимас эдим ва Аллоҳ ҳам уни сизларга билдирмаган бўлар эди. Ҳақиқатан, сизнинг орангизда ундан олдин ҳам умр кечирдим-ку!”-деб айтинг.
Шунингдек, улар ичида Сизга бепарволик билан қулоқ соладиган кимсалар ҳам бор. Агар уларнинг ўзлари ақл ишлатмаганларидан кейин сиз маънан кар қулоқларга ҳақ гапни эшиттира олармидингиз.
Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир жон эгаси иймон келтира олмайди. Аллоҳ азобни ақл юритмайдиган кимсаларга дучор қилади.
Эй қавмим, пайғамбарлик вазифам учун унга сизлардан бирор-бир ҳақ сўрамайман. Менинг ажру мукофотим фақат мени йўқдан бор қилиб яратган Зот зиммасидадир. Ахир ақл ишлатмайсизми?!