Одамлар: “Аллоҳга иймон келтирдик”, – дейишлари билангина, имтиҳон қилинмай, шундоқ ташлаб қўйиладилар деб ўйладиларми?
Сиз қидирган ف ت ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 60 та оят мавжуд.
fitnayiz, va fitna, fitna, fitnaga, sizga bir yomonlik qilishlaridan, chalg'itish, seni chalg'itirishlaridan, bir fitna, ularning choralari, biz sinab ko'rdik
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Одамлар: “Аллоҳга иймон келтирдик”, – дейишлари билангина, имтиҳон қилинмай, шундоқ ташлаб қўйиладилар деб ўйладиларми?
Биз улардан олдинги иймонли кишиларни ҳам синовдан ўтказганмиз. Бас, бу синов орқали Аллоҳ иймонида содиқ кишиларни ҳам билади, шунингдек, ёлғончиларни ҳам аниқ билади.
Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар: “Аллоҳга иймон келтирдик”, – дейдилар-да, агар Аллоҳ йўлида озорлансалар, одамларнинг бу фитналарини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладилар. Қасам бўлсинки, агар Роббингиз томонидан ёрдам келса, шубҳасиз, улар: “Албатта, бизлар сизлар билан бирга эдик”, – дейдилар. Ахир, Аллоҳ барча оламларнинг дилларидаги нарсаларни жуда яхши билувчи эмасми?!
Агар мунофиқларнинг устига Мадинанинг турли томонларидан бостириб кирилса, сўнгра улардан мусулмонларга хиёнат қилиш учун фитна талаб қилинса, аниқки, улар кўп ўйланиб турмасдан хиёнатга розилик берган бўлар эдилар.
Ҳақиқатан, Биз бу заққум дарахтини золимлар учун фитна қилиб қўйдик.
У Зотга қарши фитнага солувчи эмассизлар.
Довуд иккинчи даъвогарни тингламай туриб: “Дарҳақиқат, у сенинг қўйингни ўз қўйларига қўшиб олишни сўраб сенга зулм қилибди. Дарвоқе, кўп дўстлар бир-бирларига зулм қиладилар. Фақат иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларгина зулм қилмайдилар. Улар эса жуда оздирлар”, – деди. Довуд уни имтиҳон қилганимизни билиб қолди ва дарҳол Роббисидан шошиб ҳукм чиқаргани учун мағфират сўради ва саждага эгилган ҳолида ерга йиқилиб, тавба қилди.
Сулаймонни имтиҳон қилдик ва унинг тахти устига бир жонсиз жасадни ташладик. Кейин у тавба қилди.
Бас, қачонки, инсонга бирор зиён етса, дарҳол Бизга дуо қилади. Сўнгра, унга, Биз томондан бирор неъмат ато этсак, энди у: “албатта, бу неъмат менга илмим туфайли берилди”, – дейди. Йўқ, лекин у синов эди, фақат уларнинг аксарияти унинг имтиҳон эканини билмайдилар.
Биз улардан олдин фиръавн қавмини ҳам имтиҳон қилганмиз ва уларга бир шарофатли пайғамбар келган эди.
У кун улар дўзахда синаладиган кундир.
Ўшанда уларга: “Синовингизни тотинглар! Сизлар дунёда эканингизда уни шоштирган нарса мана шудир!” – дейилади.
Биз уларни синаш учун бир туя юборувчимиз. Бас, эй Солиҳ, сен уларни кузат ва озорларига сабр қилиб тур.
Улар мўминларга: “Биз дунёда сизлар билан бирга эмасмидик”, – деб нидо қилганларида, мўминлар: “Ҳа, лекин сизлар ўзларингизни фитнага солдинглар ва бизларга мусибат етишига кўз тутдинглар ҳамда динимиз тўғрисида гумонда бўлдинглар ва Аллоҳнинг амри бўлган ўлим келгунча хомхаёллар сизларни алдаб юрди. Сизларни Аллоҳ ҳақида ёлғончи шайтон ҳам алдаб қўйди” – дейдилар.
Эй Роббимиз, Бизни куфр келтирган кимсаларга фитна қилиб қўймагин, бизни мағфират қил! Эй Роббимиз, албатта, Сен иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотсан.
Мол-давлатларингиз ва фарзандларингиз фақат бир синовдир. Аллоҳнинг ҳузурида эса улкан ажр бордир.
Қайсиларингиз мажнун эканингизни кўрасизлар.
Бу билан уларни синаган бўлар эдик. Кимки Роббисининг зикри бўлган Қуръондан юз ўгирса, уни қийин азобга йўллайди.
Биз дўзах соҳибларини қўриқчи қилиб, фақат фаришталардан қилдик ва Биз фақат куфрга кетган кимсаларни синаш учун уларнинг саноғини ўн тўққизта қилдик. Токи китоб берилган кимсалар аниқ билсинлар ва иймон келтирган кимсаларнинг иймонлари янада зиёда бўлсин ҳамда китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам бу хусусда шак-шубҳа қилмасинлар. Яна дилларида мунофиқлик иллати бўлган кимсалар ва кофирлар: “Бу мисол билан Аллоҳ нима демоқчи?” – дейишлари учун шундай қилдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўяди ва Ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга ҳидоят қилади. Роббингизнинг қўшинлари бўлган фаришталарнинг адади ва сифатини ёлғиз Унинг Ўзи билади. У жаҳаннам инсоният учун бир эслатмадир.
Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби ва улар учун ёниш азоби бордир.