Фақат тавба қилиб, хатоларини тузатган ва одамларга ҳақиқатни баён қилган кимсаларнинг тавбасини қабул қиламан. Шубҳасиз, Мен тавбаларни кўп қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати зиёда бўлган – Раҳим Зотдирман.
Сиз қидирган اَنَا۬ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 68 та оят мавжуд.
chunki men, men ham, men, va men, va men ham, faqat men, men shunday, mendan, meni, shubhasiz mening
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Фақат тавба қилиб, хатоларини тузатган ва одамларга ҳақиқатни баён қилган кимсаларнинг тавбасини қабул қиламан. Шубҳасиз, Мен тавбаларни кўп қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати зиёда бўлган – Раҳим Зотдирман.
Аллоҳ унга салтанат берганидан мағрурланиб, Иброҳим пайғамбар билан унинг Роббиси ҳақида талашиб, тортишган кимсанинг аҳволини кўрмадингизми?! Золим кимса билан баҳслашган Иброҳим пайғамбар: “Роббим истаганига ҳаёт беради ва истаганини ўлдиради”, – деган эди. У подшоҳ эса: “Мен ҳам ҳаёт бериб, ўлдира оламан”, – деб айтди. Кейин Иброҳим эса: “Аллоҳ қуёшни шарқдан чиқаради, сен уни ғарбдан чиқариб кўрчи?!” – деб айтган. Ана ўшанда у куфр келтирган одам эсанкираб қолган. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга бошламайди.
Ўшанда Аллоҳ пайғамбарлардан аҳд олиб: “Сизга китоб ва ҳикмат берганимдан кейин ўзингиздаги китобни тасдиқловчи Муҳаммад исмли бир Расул келса, унга аниқ ишониб, албатта, ёрдам қиласизлар!” – деган эди. Кейин яна: “Шунга иқрор бўлиб, мазкур аҳдномага кўра масъулияти оғир юкимни қабул қилдингизми?!” – деди. Улар: “Ҳа иқрор бўлиб қабул қилдик”, – деганлар. Шунда Аллоҳ: “Унда барчангиз гувоҳ бўлинглар, Мен ҳам сизлар билан мана шу аҳдномага шоҳидларданман”, – деган эди.
Агар мени ўлдириш учун қўлингни менга узатсанг ҳам, мен сени ўлдириш учун сенга қўл узатувчи эмасман. Мен гуноҳ қилишга оламлар Роббисидан қўрқаман.
Эй Расулим, уларга: “Мен Аллоҳдан бошқа сизлар илтижо қилаётганингизга ибодат қилишдан қайтарилганман”, – деб айтинг. Яна уларга: “Сизларнинг ҳавойи нафсларингизга эргашмайман. Унда мен ҳам сизлардек тўғри йўлдан адашган бўламан ва ҳидоят топганлардан бўлмай қоламан”, – деб айтинг.
Мен юзимни ҳақ йўлдан тоймайдиган ҳаниф бўлиб, осмонлар ва Ерни йўқдан бор қилган Зотга бурдим ҳамда мен мушриклардан эмасман.
Роббингиздан сизларга равшан далиллар келган. Кимки ибрат билан кўра олса, бу ўзининг фойдасигадир. Кимки ҳақиқатга кўр бўлса, ўзининг зараригадир. Эй Расулим, уларга: “Мен тепангизда қўриқчи эмасман”, – деб айтинг.
Унинг асло шериги йўқдир. Мен мана шунга буюрилганман ва мен Аллоҳга таслим бўлганларнинг аввалиман.
Аллоҳ: “Сенга буюрганимда сажда қилишингга нима тўсқинлик қилди?” – деб сўради. Шайтон эса: “Мен ундан яхшироқман, чунки мени оловдан яратгансан уни эса лойдан яратгансан”, – деб айтди.
Сизларга Роббимнинг юборган буйруқларини етказаман ва мен сизларга ишончли насиҳатгўйман.
Мусо белгилаган вақтимизда Тур тоғига келгач, Роббиси унга гапирди. Кейин Мусо: “Эй Роббим, менга Ўзингни кўрсат, Сенга бир қарайин”, – деди. Аллоҳ таоло: “Мени бу дунёда ҳаргиз кўра олмайсан. Лекин анави тоққа назар сол, агар у тоғ жилвамдан кейин жойида тура олса, демак, сен ҳам Мени кўра оласан”, – деди. Роббиси тоққа жилва қилган эди уни парча-парча қилиб юборди. Мусо эса беҳуш бўлиб йиқилди. Ҳушига келгандан кейин эса: “Сенга тасбеҳ айтаман, Сенга тавба қилдим ва мен Сенга ишонганларнинг энг биринчисиман”, – деди.
Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ ирода қилганидан ташқари ўз нафсимга на бир фойда келтиришга, на бир зарарни даф қилишга қодир эмасман. Агарда ғайбни билганимда эди, хайрли ишлардан кўп қилган бўлар эдим. Шунингдек, менга ёмонлик ҳам етмаган бўларди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмларга жаҳаннамдан огоҳлантирувчи ва жаннатдан хушхабар берувчи элчидирман холос”, – деб айтинг.
Эй Расулим, агар улар сизни ёлғончига чиқарсалар, уларга: “Менинг ишим – ўзимга. Сизларнинг ишларингиз – ўзингизга! Сизлар менинг қилаётган ишимга алоқадор эмассиз, мен ҳам сизларнинг ишларингизга алоқадор эмасман”, – деб айтинг.
Биз бани Исроил авлодларини денгиздан ўтказганимиздан кейин уларга зулм ва душманлик қилиш учун фиръавн ва унинг лашкари ортларидан қувиб етди. Энди унга денгизда ғарқ бўлиш вақти етганида фиръавн: “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақатгина бани Исроил авлодлари иймон келтирган Зот – Аллоҳгина борлигига иймон келтирдим ҳамда мен мусулмонларданман”, – деди.
Эй Муҳаммад, “Эй одамлар, чиндан ҳам сизларга Роббингиздан ҳақиқат бўлган Қуръон ва Пайғамбар келди. Бас, ким ҳидоят йўлида юрса, фақат ўз фойдасига юрган бўлади. Ким ҳидоят йўлидан адашса, фақат ўзининг зиёнига адашган бўлади. Мен сизларнинг устингизда вакил эмасман”, – деб айтинг.
Эй қавмим, сизлардан бу пайғамбарлик даъвати учун мол-дунё сўрамайман. Менинг мукофотим фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Мен сизнинг талабингиз билан Аллоҳга иймон келтирганларни ёнимдан қувиб ҳайдовчи эмасман. Шубҳасиз, улар Роббилари билан юзма-юз бўлувчилардир. Лекин сизларни жоҳиллик қилаётган қавм эканингизни кўриб турибман.
Ёки кофирлар: “Уни Нуҳ тўқиб олдими?” – дейдилар. Уларга: “Борди-ю уни тўқиган бўлсам, бас, жиноятим ўзимга бўлади. Мен сизларнинг қилаётган жиноятингиздан узоқман”, – деб айт.
Буларни эшитган Сора: “Вой, ўлмасам! Мен кампир ва бу эрим эса қари чол бўлатуриб, туғаманми?! Ахир, бу жуда қизиқ нарса-ку!” – деб юборди.
Агар сиз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчилар бўлсангиз, ҳалол савдо натижасида Аллоҳнинг сизга қолдирган насибалари яхшироқдир. Агар насиҳатларимга амал қилмасангиз, мен сизнинг устингизда қўриқчи эмасман.
У икки маҳбуслардан озод бўлгани анча муддат ўтгандан кейин Юсуф ёдига тушди ва: “У тушнинг таъбирини мен айтиб бераман. Бас, мени дарҳол Юсуфнинг ёнига юборинглар”, – деди.