Улар маънавий жиҳатдан кардирлар ҳақни эшитмайдилар, соқовдирлар ҳақиқатни гапира олмайдилар ва кўрдирлар очиқ далилларни кўрмайдилар. Энди улар ҳидоят йўлига қайтмайдилар.
Сиз қидирган فَهُمْ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 41 та оят мавжуд.
ular, uning uchun ular, o'shanda hammasi, endi ular, o'zlari, shuning uchun ular, lekin ular, (shuning uchun) ular, mana ular, ular endi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар маънавий жиҳатдан кардирлар ҳақни эшитмайдилар, соқовдирлар ҳақиқатни гапира олмайдилар ва кўрдирлар очиқ далилларни кўрмайдилар. Энди улар ҳидоят йўлига қайтмайдилар.
Аллоҳга куфр келтирганларнинг мисоли, худди бақириқ-чақириқдан бошқа ҳеч нарсани эшитмайдиган ҳайвонларга ҳайқираётган чўпоннинг ҳолатига ўхшайди. Улар маънан кардирлар – насиҳат эшитмайдилар, соқовдирлар – ҳақни гапира олмайдилар, кўрдирлар – оятларни кўролмайдилар. Демак, улар ақл ишлата олмайдилар.
Агар хотинларингизнинг фарзанди бўлмаса улар қолдирган меросдан ярми сизларга тегади. Борди-ю уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган меросдан тўртдан бир улуш тегади. Бу тақсимотлар у марҳумаларнинг қилган васияти ёки қарзи адосидан кейин ижро этилади. Агар фарзандларингиз бўлмаса у хотинларга сизлар қолдирган мероснинг тўртдан бир улуши тегади. Борди-ю фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган мероснинг саккиздан бир улуши тегади. Бу тақсимотлар сизлар қилган васият ёки қарз адосидан кейин ижро этилади. Агар марҳум эркак ёки аёл кимсасиз, яъни ота-онаси ҳам, фарзандлари ҳам бўлмай, битта ака ёки ука ёхуд опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир ҳисса тегади. Агар улар бундан кўп бўлсалар, улар мероснинг учдан бирига шерик бўладилар. Бу тақсимотлар меросхўрларга зарар бермайдиган ҳолда, қилинган васият ва қарзлар адо этилгандан кейин Аллоҳнинг амрига биноан ижро қилинади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.
Эй Расулим, уларга: “Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарса кимнинг мулкидир?” – деб айтинг. Кейин эса: “Барчаси Аллоҳникидир”, – денг. Аллоҳ Ўзига махлуқотлари учун марҳамат қилишни ёзди. У сизларни шак-шубҳасиз бўладиган қиёмат кунида тўплайди. Фақат ўзларига зиён қилган кимсалар иймон келтирмайдилар.
Биз китоб берган яҳудий ва насронийлар у Муҳаммаднинг пайғамбар эканлигини худди ўз ўғилларини танигандек билардилар. Фақат ўзларига зиён қилган кимсалар иймон келтирмайдилар.
Мушриклар яна: “Бу ҳайвонларнинг қорнидагилар тирик туғилса, фақат эркакларимизга хос бўлиб, хотинларимизга эса ҳаромдир. Агар ўлик бўлиб туғилса, у ҳолда улар унга шерикдирлар”, – дейдилар. Аллоҳ уларнинг бундай хулосалари учун яқинда жазо беради. Албатта, У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Олдинги аҳолисидан кейин Ерни мерос қилиб олган насллар тўғри йўлни топишлари керак эмасми? Агар хоҳласак уларни ҳам гуноҳлари туфайли азобга дучор қилар эдик. Ҳамда уларнинг қалбларига муҳр босардик ва улар ҳақиқатни эшитмай қолардилар.
Аллоҳнинг наздида махлуқларнинг энг ёмони, бу куфр келтирганлардир. Бас, улар иймон келтирмайдилар.
Фақатгина Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган ва кўнгиллари гумонда бўлганларгина сиздан жангга бормаслик учун изн сўрайдилар. Чунки улар ўз гумонларида доимо иккиланиб юрадилар.
Улар жангга чиқишдан қўрқиб ортда қолувчи аёл ва болалар билан бирга бўлишга рози бўлдилар. Қалбларига эса тамға уриб қўйилди. Бас, улар жиҳоднинг ҳақиқатини англамайдилар.
Таъна учун йўл фақат жангга кириш учун кучи етса ҳам, урушдан қочиш учун сиздан рухсат сўраган бойларгагина тегишлидир. Чунки улар Аллоҳ йўлида жанг қилиш ва Унинг розилигини қозонишдан кўра, орқада қолган аёллар билан бирга бўлишга рози бўлдилар. Шунинг учун Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйди. Улар энди ўзларини қандай офат кутаётганини билмайдилар.
Аллоҳ ризқ хусусида айримларингизни айримларингиздан устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўз ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб бой ва камбағалликда унда барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! Нега унда, Аллоҳнинг неъматини инкор қиладилар.
Ёки мушриклар Ундан бошқа сохта илоҳларни қилиб олдиларми?! Эй Расулим уларга: “Ундай бўлса, далилингизни келтирингиз! Мана бу мен билан бирга бўлган мўминларнинг эслатмаси Қуръондир ва мендан олдингиларнинг эслатмалари эса Таврот ва Инжилдир”, – деб айтинг. Йўқ, уларнинг кўпчилиги ҳақиқатни билмай туриб, ундан юз ўгирувчилардир.
Эй Муҳаммад, Биз сиздан аввал бирор одамзотга ҳаётида абадийлик бермаганмиз. Нима, сиз ўлсангиз, улар абадий қолувчимилар?!
Ёки ўз пайғамбарларини танимай уни инкор қилувчилардан бўлдиларми?!
Агар ҳақиқат уларнинг ҳавойи нафсларига эргашганда эди, шубҳасиз, осмонлар, Ер ва улардаги бор жонзот бузилиб, ҳалок бўлиб кетган бўлар эди. Йўқ, Биз улар учун эслатмаларини келтирдик, улар эса, ўзларига келган эслатмаларидан юз ўгирувчидирлар.
Албатта, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг қилаётган амалларини ўзларига чиройли кўрсатиб қўйганмиз. Бас, улар туғёнларида тентираб юраверадилар.
Сулаймон учун жин, инс ва қушлардан иборат лашкарлари тўпланиб, унинг қаршисида тизилган ҳолларида турдилар.
Мен унинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ҳам кўрдим. Шайтон уларга қилаётган амалларини чиройли кўрсатиб, уларни ҳақ йўлдан тўсиб қўйган. Шунинг учун улар ҳидоят топа олмаяптилар.
Шунингдек, сиз қалб кўзи кўрларни ҳам залолатларидан чиқариб, ҳақ йўлга бошловчи эмассиз. Сиз фақат оятларимизга иймон келтирадиган ва мусулмон бўладиган кишиларгагина даъватингизни эшиттира оласиз.