У бандаларининг устидан мутлақ ҳукмрондир. У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Сиз қидирган ق ه ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 10 та оят мавжуд.
to'la hokimdir, yagona hokimdir, ezuvchilar bo'lamiz, qahhor bo'lgan, qahhor qiluvchidir, qahhor (bo'lgan), qahhor qiluvchi, qahhor, va qahhor, ezish
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У бандаларининг устидан мутлақ ҳукмрондир. У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
У бандаларининг устидан мутлақ ҳукмрондир. Устингизга қилган амалларингизни сақлаб борувчи фаришталарни юборади. Сизлардан бирингизга ўлим они келган пайтда элчиларимиз унинг жонини оладилар. Улар вазифаларини бенуқсон бажарадилар.
Шунда фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: “Эй фиръавн, Мусо ва унинг қавмини Ер юзида бузғунчилик қилиб юришларига ҳамда сени ва илоҳларингни тарк қилишларига йўл қўйиб берасанми?” – дедилар. Фиръавн: “Яқинда уларнинг ўғилларини қатл қилиб ташлаймиз, аёлларини эса, бузуқ ниятда фойдаланиш учун ўлдирмай тирик қолдирамиз. Бизлар, албатта, улар устига қаҳр ўтказувчилармиз”, – деди.
Эй зиндондаги икки дўстим, турли-туман “илоҳлар” яхшими ёки ягона ва ҳар нарсадан устун бўлган ғолиб Аллоҳми?
Эй Муҳаммад, уларга: “Осмонлар ва Ернинг Роббиси ким?” – деб айтинг. Кейин уларга: “Албатта, Аллоҳдир”, – деб жавоб беринг. Ҳамда уларга: “Бас, Уни қўйиб, ўзларига фойда ҳам зарар ҳам етказишга кучи етмайдиган бут ва санамларни дўстлар қилиб олдингизми?” – деб айтинг. Яна улардан: “Қалби кўр гумроҳ билан ҳидоят йўлини кўрувчи одам баробар бўладими? Ёки бўлмаса зулматлар билан нур баробар бўладими? Ё улар Аллоҳ яратгани каби ярата оладиган бутларни У Зотга шерик қилиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсалар Аллоҳ томониданми ёки бут томониданми эканлиги номаълум бўлиб қолдими?” – деб айтинг. Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ барча нарсанинг яратувчисидир ва У ёлғиз ва Ўз ишида ғолибдир”, – деб жавоб беринг.
Қиёмат Ер ўз шаклини йўқотиб бошқа ерга ва осмонлар ҳам бошқа оламларга айланадиган кундадир. Ҳаммаси ягона ва қудратли Аллоҳнинг ҳузурида пайдо бўладилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен фақат бир огоҳлантирувчи пайғамбарман. Ягона бўлган – Воҳид ва ҳамма нарсага ғолиб – Қаҳҳор Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”, – деб айтинг.
Агар Аллоҳ фарзанд тутишни истаса, албатта, Ўзи яратган нарсаларидан хоҳлаганини танлаб олган бўлар эди. У бундай айбдан покдир. У Аллоҳ, ягона бўлган – Воҳид ва ҳамма нарсада ғолиб – Қаҳҳор Зотдир.
Улар қабрларидан тирилиб чиқадиган қиёмат кунида Аллоҳга улардан бирор нарса махфий бўлиб қолмайди. Бу кунда подшоҳлик кимники?! Албатта, ёлғиз бўлган – Воҳид ва ҳаммадан ғолиб – Қаҳҳор Зот Аллоҳникидир.
Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!